Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
25.3K photos
3.71K videos
22 files
16.4K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Битирувчилар #Илмий_танлов #Талаба_қизлар

Ғолибалик муборак, илмли талаба қизлар!

Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими томонидан ташкил этилган илмий танловда 4-курс талабаларнинг журнал, газета, сайт ва конференцияда эълон қилган материаллари, мақолалари ҳакамлар ҳайъати томонидан 100 баллик мезонда баҳоланди… – ТИИ Матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/23787

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар

“Таъвилот аҳлис сунна” тафсири ва унинг ўзига хос жиҳатлари

Абу Мансур Мотyридийнинг “Тaъвилoт aҳли-c-cyнна” ёки “Taъвилoт aл-Қyръoн” нoми билaн тaнилгaн мaшҳyр тaфсиpини y зoт ҳaқида ўз acаpлаpидa ёзгaн бapча мyaллифлap aлoҳидa эътибop вa ҳypмaт билaн эcлaб ўтишaди. – 4-курс талабаси Хуррамов Аййуб

Батафсил: https://oliymahad.uz/23792

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди

Бугун 25-июн куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилоятига етиб келишди.

Бугуннинг ўзида Олмалиқ ва Ангрен шаҳар, Бўка, Янгийўл ва Оққўрғон туманларида уламолар иштирокида намозхонлар билан учрашув, юзма-юз мулоқотлар бошланди.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Мақолалар

Хандақ неча метр бўлган?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иштирок этган ғазотларнинг энг машҳур ва энг шиддатлиларидан бири, шубҳасиз, Аҳзоб жангидир…- «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчи-стажëри Сардорхўжа Расулхўжаев

Батафсил: https://oliymahad.uz/23785

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ҳикматлар_туркумидан #Шукр

"Кун келиб шундай эшиклар очилади-ки, сен аввал ёпилган барча эшиклар учун Роббингга шукр қиласан."


🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ажойиб_фактлар

🏃‍♂️ Нега югураётганда қорин қисмимизда санчиқ пайдо бўлади биласизми?

Агар биз қизиб олмасдан тезда ҳаракатлана бошласак, қон қорин органларидан тезда чиқиб кетишга вақт тополмайди. Жигар ва талоқ қон билан тўлиб тошиб, катталашиб, деворларига босим беришни бошлайди.

Манба: bilasizmi2

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Диний_соҳа #Диний_таълим #Диний_қўмита

Диний таълим борасида батафсил маълумотга эгамизми? (3)

2020 йил давомида колл-марказ орқали аҳоли томонидан келиб тушган 75 000 дан ортиқ саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди. Шунингдек, fatvo.uz ва muslim.uz сайтлари ҳамда SavollarMuslimUzBot телеграм боти орқали йил давомида 96 мингга яқин саволларга, жами 170 мингдан ортиқ саволга жавоб берилди… – Дин ишлари бўйича қўмита

Батафсил: https://oliymahad.uz/23798

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар

Балки шуниси хайрлидир…

Бу халқнинг антиқа, ўз навбатида, мантиқли бир одати бор. Шаҳарликлар фарзандлари соғлом, тили равон бўлиб ўсиши учун уларни чақалоқликларидаёқ бир неча йилга қишлоққа — эмизувчи хотинларга бериб юборардилар. Гоҳ-гоҳида ё ўзлари бориб хабар оладилар ёхуд болани васийлари олиб келиб туради. – «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчи-стажëри Сардорхўжа Расулхўжаев»

Батафсил: https://oliymahad.uz/23800

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тафаккур

"Бугундан бошлаб ғийбат қилмайман!"

Ғийбатни тарк этиш томон 7 қадам...

1. Нафл намоздаги саждада, азон ва иқомат орасида ушбу дуони кўп такролаш:
اللهم اجعل كتابي في عليين واحفظ لساني عن العالمين
“Aллоҳуммажъал китаабий фи Иллиййин ва иҳфаз лисааний анил аъаламийн"
Маъноси: Aллоҳим китобимни яъни (Қиёматда бериладиган кишининг номайи аъмоли) Иллийинда яъни (Жаннатда) қилгин ва тилимни оламлардан сақлагин".
2. Ҳар сафар кимнидир ғийбат қилганингизда ўзингизни қийнаб, 100 бор истиғфор айтиб, ўз ҳасанотларингизни сақлаб қоласиз ва тилингизни муҳоза этишга одатланасиз.
3. Барча мўминларга нисбатан қалбингиз саломат бўлиши ва асло ғийбат қилмаслик учун ушбу дуони кўп айтинг: "Ей Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин". (Ҳашр, 10).
4. Олдингизда ғийбат қилинган кишини ҳимоя қилинг. Зеро, Набий алайҳиссалом: "Ким биродарини обрўсини сақласа, Aллоҳ Қиёмат куни унинг юзини оловдан асрайди", деганлар.
5. Ким ғийбат қилишдан халос бўлса, қабр азобининг учдан биридан халос бўлишини ёдда тутинг.
6. Ким мажлис ёки суҳбат ниҳоясида ушбу дуони айтса, ўша мажлисда бўлган нарса (ғийбат ва бекорчи гаплар) мағфират қилинади:
سبحانك اللهم وبحمدك ,أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب اليك
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашъҳаду ан ла илааҳа илла анта астағфирука ва атувбу илайка”
Маъноси: Aллоҳим, Сени поклаб ёд етаман, Сенга ҳамд бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга қайтаман (тавба қиламан)”.
7. Зикрни гўзаллигини ҳис қилинг ва ушбу оятни ёдда тутинг: "Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни ешитмаслар". (Воқеа, 25).

🔗
t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Масжидлар #Карантин #Тавсия

❗️Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Республика махсус комиссияси томонидан:

📌кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

📌
65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

📌Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Мақолалар #балоғат

Балоғат фанидаги ташбиҳ ҳақида тушунча

Ташбиҳ – ўхшатиш бир-неча мақсадларда қилинади. Мушаббаҳнинг имкониятини (қобилятини, кучини) баён қилиш мақсадида қилинади. Масалан:…- Тошкент Ислом институти “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси И.Юлдашев

Батафсил: https://oliymahad.uz/23795

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
63. Alaq
<unknown>
#Қуръон

Жаҳонгир қори Неъматов ТИИ "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири

Алақ сураси

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг шанба куни
26 июнь, 2021 йил,
16 зулқаъда , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
Муфтий Усмонхон Алимов: "Журналистлар энг зарур ва рост гапни айтиши лозим"

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан тадбир ўтказилди.

Унда, 100 га яқин матбуот, телевидение, радио, интернет, ахборот хизматлари, блоггерлар, жумладан Тошкент ислом институти раҳбарияти ҳам қатнашди.

Қуръон тиловати қилиниб, Ш.Қаюмов, М.Мавлонов, А.Муҳаммад каби ОАВда хизмат қилиб ўтганлар руҳига бағишланди.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари соҳа вакилларини табриклаб, нутқ сўзлади.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати, “Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи” газеталари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ҳидоят сари” кўрсатуви ва бошқа ижодкорларга ташаккурномалар тоширилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, ОАВ ходимларини байрам билан табриклаб, тадбир ташкилотчиси ЎМИ раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Иштирокчиларга Вақф фондининг эсдалик совғалари топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!