#бугун
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Бугун ҳафтанинг душанба куни
14 июнь, 2021 йил,
4 зулқаъда , 1442 йил.
Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!
✅Обуна бўлинг: @Oliymahad
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!

#Бироз_табассум
Бир доктор бемор аёлни кўриш учун келибди. Аёл ётган хонага кириб, унинг эрига ташқарида кутиб туришини айтибди. Икки дақиқа ўтгач, доктор ташқарига чиқиб аёлнинг эридан катта пичоқ сўрабди. Эр ундай пичоқ йўқлигини айтиб узр сўрабди. Доктор яна хонага кириб, беш дақиқадан сўнг қайтиб чиқиб, бу сафар болға ва отвёртка сўрабди. Эр зудлик билан айтилган нарсаларни олиб келибди. У жудаям қаттиқ ҳаяжонда экан. Яна беш дақиқадан сўнг доктор қайтиб чиқиб, унга: “Мен афсусдаман, менимча энди менга арра керак бўлади!” дебди. Бу гапни эшитган бечора эр: “Доктор, Аллоҳ ҳаққи, агар хотинимнинг аҳволи шу даражада оғир бўлса, шифохонага олиб борайлик”, дебди. Шунда доктор: “Йўқ-йўқ! Хавотирланманг, мен фақат сумкамни очолмаяпман”, дебди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Саудия Арабистонида, яъни Мадинаи мунавварадаги гигант соябон.
У одамларни иссиқ қуёшдан ва ёмғирдан ҳимоя қилади.👏👏👏
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
Саудия Арабистонида, яъни Мадинаи мунавварадаги гигант соябон.
У одамларни иссиқ қуёшдан ва ёмғирдан ҳимоя қилади.👏👏👏
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ҳаж_2021 #Саудия
⚡️Бу йилги Ҳаж-2021 мавсуми коронавирус пандемияси сабабли фақат Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши ҳақида Саудия Арабистони ҳукумати қарори эълон қилинди.
⚠️ Жами зиёратчилар сони 60 минг этиб белгиланди.
Ўтган йили ҳам фақатгина Саудия фуқаролари ва у ерда бўлиб турган меҳмонлардан иборат 10 минг зиёратчи Ҳаж арконларини бажарган эди.
⚠️ 18 дан 65 ёшгача эмланган маҳаллий зиёратчилар назарда тутилган.
❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қарорга кўра бу йилги Ҳаж-2021 мавсумида хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди.

#Ташриф #Уламолар #Муфтий_ҳазрат #Вақф #Масжидлар
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Андижон вилояти “Зубайр ибн Аввом” жоме масжидида диний-маърифий соҳадаги ўзгариш ва хушхабарлар ҳақида сўзлаб берди.
ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Андижон вилояти Хўжаобод тумани "Етти чинор" жоме масжидида "Ақидада адашмайлик" мавзусида маъруза қилди.
Уламолар Андижондан сўнг фарғоналик мўмин-мусулмонлар билан мулоқот қилдилар.
Ҳомиджон домла Ишматбеков, Муҳаммад Аюб домла Ҳомидов "Тоййиба" ва "Аҳмаджон қори" масжидида, Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва Аброр Мухтор Али эса "Нур" ва "Муҳаммад авлиё" масжиди жамоаси билан илмий суҳбат ўтказдилар.
Уламолар, бугун 14 июндан бошлаб Наманганда меҳмон бўладилар.
Вилоятда мулоқот ва илмий суҳбатлар ўтказилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади.
Президент маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, ДИҚ раиси Содиқжон Тошбоев ҳам тадбирларда иштирок этади.

#Ибн_Ҳожиб_роҳимаҳуллоҳ_Абу_Амр_Усмон_ибн_Умар
ИБН ҲОЖИБ РОҲИМАҲУЛЛОҲ – БУЮК АЛЛОМА
Ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳ наҳвшунос олим, моликий мазҳаби фақиҳи бўлганлар. У кишининг тўлиқ исмлари Абу Амр Усмон ибн Умар: Жамолиддин ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳдир.
Батафсил: https://oliymahad.uz/23481
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram

#Китоб_кўргазмаси #Модуль_таълим
Модуль таълим тизимида таҳсил олаётган талабаларнинг мутахассислик фанларига оид китоб ва диний адабиётларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида 1-курс талабалари учун арзонлаштирилган китоб савдкўргазмаси ташкил этилди.
Талабалар ўқув-машғулотлари ва фаолиятлари давомида зарур бўладиган тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақида, сийрат ва луғатга доир турли дарслик ва адабиётларни арзон нарҳларда ҳарид қилиш имкониятига эга бўлдилар.

#Ажойиб_фактлар
ИНСОННИНГ ЁШИ 19 ЁШУ 6 КУНГА ЕТГАНИДА УНГА 10 МИЛЛИОН ДАҚИҚА ТЎЛГАН БЎЛАДИ.
"...Ҳар бир умр кўргувчига умр берилиши ёки унинг умрининг қисқартирилиши албатта китоб-да бордир. Албатта, бу Аллоҳга осондир."
Фотир сураси, 11
Манба: factsuz

#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим
Қуръон қироати бўйича ижоза олиш йўллари
Ижоза талабида бўлаганларни Қуръондан айрим қисмини шайхга ўқиб бермоғи, сўнгра шайх унга Қуръонни тўлиқ ўқиб берганини ваҳмга келтирадиган мубҳам ижоза бериши асло дуруст эмас… – 4-курс талабаси Муродов Жалолиддин
Батафсил: https://oliymahad.uz/23479
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Қуръон қироати бўйича ижоза олиш йўллари
Ижоза талабида бўлаганларни Қуръондан айрим қисмини шайхга ўқиб бермоғи, сўнгра шайх унга Қуръонни тўлиқ ўқиб берганини ваҳмга келтирадиган мубҳам ижоза бериши асло дуруст эмас… – 4-курс талабаси Муродов Жалолиддин
Батафсил: https://oliymahad.uz/23479
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар #Алломалар
Aллома ибн ал-Жазарий ҳаётлари ва тажвид илмида тутган ўрни
Aллома ибн ал-Жазарий ҳам тажвид илми ривожи учун улкан ҳисса қўшган олимдир. У кишининг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Aли ибн Юсуф ал-Жазарий ал-Димашқий аш-Шерозий бўлиб, куняси Aбулхайрдир. – 4-талабаси Нарманов Манас
Батафсил: https://oliymahad.uz/23477

#Ҳаж_2021 #Баёнот #Диний_қўмита
Саудия Арабистони ҳукуматининг “Ҳаж-2021” мавсумини ташкил этиш бўйича чиқарган қарори юзасидан Дин ишлари бўйича қўмита РАСМИЙ БАЁНОТИ
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!
❗️Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Ҳаж ва умра масалалари бўйича Атташеси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилган расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг 13 июнь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари томонидан Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилган.
📝 Унда “Ҳаж-2021” мавсумини ташкил этиш масалалари ҳақида тўлиқ ахборот берилган. Жумладан, жаҳонда кузатилаётган мураккаб эпидемиологик вазият ҳамда ҳожиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида “Чет эл фуқаролари учун Ҳаж зиёратини чеклаш, маҳаллий аҳоли ва мамлакатда доимий яшовчи резидентлар учун Ҳаж тадбирини ўтказиш тўғрисида” ҳукумат Қарори қабул қилингани эълон қилинган.
📌 Шунингдек, расмий хатда ҳожиларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилги ҳаж тадбири – Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган 18 дан 65 ёшгача бўлган, энг асосийси, “COVID-19”га қарши эмланган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган.
❗️Ўз навбатида, бу йилги Ҳаж ибодатини бажарадиган маҳаллий зиёратчиларнинг чекланган миқдордаги умумий сони 60 минг нафар этиб белгилангани, хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмаслиги ҳам қайд этилган.
‼️ Саудия ҳукуматининг ушбу қарори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ислом мамлакатларидаги кўплаб фатво ҳайъатлари ва бошқа илмий марказлар томонидан маъқулланган.
📌 Маълумот учун, ҳозирги вақтда Саудия Арабистони Подшоҳлигида мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Ҳар куни ўртача 1 000 дан ортиқ вирус билан касалланиш, 15-20 та ўлим ҳолати кузатилмоқда.
✅ Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи-назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди.
⚠️ Шунингдек, кези келганда, Жамоатчилик кенгаши ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбатлари кейинги мавсум учун сақланиб қолишини эслатиб ўтади.