#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий #Талабалар
Буюк муҳаддис Абу Исо Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти ёдга олинди
Ҳадис илми бўйича сафарга чиққан Тошкент ислом институтининг 70дан ортиқ устоз ва талабаларидан иборат зиёратчилар Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.
Зиёратчиларни Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддинов кутиб олди.
60га яқин 2-3 курс талабаларига Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китобини хатм қилгани учун ижоза шаҳодатномалари берилди.
Шундан сўнг, устоз ва талабалар Абу Исо Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар.
ТИИ ректори Уйғун Ғафуров ва ўқитувчи Фахриддин Маманосиров буюк муҳаддис Имом Термизийнинг тақволари, ҳадис илмидаги хизматлари тўғрисида маълумот берди.
Олимлардан бири, Имом Бухорий вафотларидан кейин Хуросонда Абу Исо Термизийдек илмда, зеҳнда, тақвода, зоҳидликда бирор киши топилмас эди, деб айтган.
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!

#Ажойиб_фактлар
Кечаси инсон мияси кундузига қараганда анча фаол ишлашни бошлайди.
"У зот Ўз раҳмати ила сизларга кеча ва кундузни ором олишингиз ва Уз фазлидан талаб қилишингиз учун пайдо қилди. Шоядки, шукр келтирсангиз."
Қасос сураси, 73
Манба: factsuz
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
Кечаси инсон мияси кундузига қараганда анча фаол ишлашни бошлайди.
"У зот Ўз раҳмати ила сизларга кеча ва кундузни ором олишингиз ва Уз фазлидан талаб қилишингиз учун пайдо қилди. Шоядки, шукр келтирсангиз."
Қасос сураси, 73
Манба: factsuz
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий #Талабалар
Сурхондарёдаги сафарнинг иккинчи кунида ТИИ жамоаси Термиз шаҳрида жойлашган, Амударё яқинидаги Ҳаким Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.
Вақф хайрия фондига қарашли меҳмонхонада нонушта қилингач, Имом Термизий мадрасаси Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Аббос домла Қосимов ҳамроҳлигида зиёратлар бошланди.
Фақиҳ, тасаввуф муршиди Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ 120 йил умр кўриб, 869 йили Термизда вафот этган.
Мақбарада Ҳаким Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Қуръон тиловат қилиниб, савоби олим ва ўтганлар руҳига бағишланди.
Олимлар ва авлиёлар юрти Термиздаги зиёратнинг навбатдаги манзили "Султон Саодат", яъни "Саййидлар султони" мажмуаси бўлди.

#Ҳикматлар_туркумидан #Дуо
"Агар тунда Билувчи зот ҳузурида ўтирсанг, гўдаклар ахлоқини ишлат. Агар гўдак бир нарса истаса ва у берилмаса, олмагунча йиғлайверади."
Ибн Жавзий рaҳимаҳуллоҳ
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
"Агар тунда Билувчи зот ҳузурида ўтирсанг, гўдаклар ахлоқини ишлат. Агар гўдак бир нарса истаса ва у берилмаса, олмагунча йиғлайверади."
Ибн Жавзий рaҳимаҳуллоҳ
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий #Талабалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари - Термизий саййидлар мақбаралари
ТИИ жамоаси Термиз шаҳрида Султон Саодат мажмуасига ташриф буюрдилар.
Мажмуа мақбаралари X асрдан бошлаб 7 аср давомида қурилиб, шакллангани тўғрисида ректор Уйғун Ғафуров ва ўқитувчи Фахриддин Маманосиров маълумот берди.
20 га яқин мақбарани ўз ичига олган мажмуада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари, саййидлар сулоласининг минглаб қабрлари бўлган. Ҳозирда 111 та қабр ўрни сақланган.
Дастлаб, шу жойга Пайғамбаримиз алайҳиссалом авлодларидан бўлмиш Ҳасан Амир ва бошқа бир манбада Амир Саййид Али Акбар мақбараси бунёд этилган.
Халқ орасида Султон саодат номи билан машҳур бўлган мақбаралар Х-ХVII асрларда ёнма-ён қурилиб, узун ҳовлининг 2 томонини эгаллаган.
Айни пайтда, мажмуада илмий марказ, масжид қурилмоқда.
Зиёратчилар сафар якунида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрадилар.