Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
26.2K photos
3.9K videos
22 files
16.9K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Интернет #Талоқ #Шаръий_хукм

Интернет орқали талоқ қилишнинг ҳукми

Интернет орқали юборилган талоқ хабарига доир шаръий ҳукмлар ҳақида баҳс қиламиз – Махсус сиртқи бўлим талабаси Ботиржон Тожибоев

👉 https://oliymahad.uz/21682

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар #Никоҳ_неъмати #Талоқ #фиқҳ

 Ислом шариатида “ажрим”

Мусулмонларга исломни енгиллик дини қилган Аллoҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизга ислом шариатини муккаммал қилиб етказган Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га солату саломлар бўлсин. – 403-гуруҳ талабаси Орифжонова Моҳира

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25372

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар #илм #Талоқ #фиқҳ

Эрдан бошқалар ҳам никоҳни буза оладими?!

Фиқҳ китобларида никоҳ ва талоқ алоҳида катта бўлим тариқасида ёритилади. Талоқнинг ичидаги қисмларидан бири бу… – 403-гуруҳ талабаси Орифжонова Моҳира

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25421

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Талоқ

👨‍⚖ 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида ҳудудлар кесимида қайд этилган оилавий ажралишлар сони:

▪️Қорақалпоғистон Р. – 1305 та
▪️Андижон вилояти – 3572 та
▪️Бухоро вилояти – 1874 та
▪️Жиззах вилояти – 1172 та
▪️Қашқадарё вилояти – 2534 та
▪️Навоий вилояти – 1121 та
▪️Наманган вилояти – 2805 та
▪️Самарқанд вилояти – 3793 та
▪️Сурхондарё вилояти – 2046 та
▪️Сирдарё вилояти – 1282 та
▪️Тошкент вилояти – 3770 та
▪️Фарғона вилояти – 3917 та
▪️Хоразм вилояти – 1349 та
▪️Тошкент шаҳри – 5120 та

❗️Турмушнинг бузилишига кўпинча қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:

▫️Эр-хотин ўртасидаги маиший келишмовчиликлар;
▫️Қайнона, қайнота ёки учинчи шахс, бошқаларнинг оила ишига аралашуви;
▫️Бепуштлик;
▫️Моддий етишмовчиликлар, турмуш ўртоғининг ишсизлиги, уйи йўқлиги ва иқтисодий муаммолар;
▫️Ичкиликбозлик ва бошқа зарарли одатлар;
▫️Ички ва ташқи миграция;
▫️Зўравонлик;
▫️Хиёнат;
▫️Бошқа турли сабаблар.

🔻 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол нарса талоқдур".

"Қай бир аёл сабабсиз эридан талоқ қилишини сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади".

"Талоқ қилишдан Аллоҳнинг арши ларзага келади".

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Талоқ

▪️3 ойда 12 164 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган

▫️Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 12 164 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган.

▫️2022 йилнинг дастлабки 3 ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилган – 1484 та.

▫️Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

▫️Самарқанд вилояти – 1269 та;
▫️Тошкент вилояти – 1265 та;
▫️Андижон вилояти – 1240 та;
▫️Фарғона вилояти – 1171 та;
▫️Наманган вилояти – 1078 та; 
▫️Қашқадарё вилояти – 1073 та;
▫️Сурхондарё вилояти – 679 та;
▫️Бухоро вилояти – 666 та; 
▫️Қорақалпоғистон Р. – 554 та; 
▫️Хоразм вилояти – 494 та;
▫️Сирдарё вилояти – 431 та;
▫️Жиззах вилояти – 416 та;
▫️Навоий вилояти – 347 та.

▪️Ўтказилган сўровномага кўра ажрашишга қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

▫️Эр-хотин ўртасидаги маиший келишмовчиликлар;
▫️Қайнона, қайнота ёки учинчи шахс, бошқаларнинг оила ишига аралашуви;
▫️Бепуштлик;
▫️Моддий етишмовчиликлар, турмуш ўртоғининг ишсизлиги, уйи йўқлиги ва иқтисодий муаммолар;
▫️Ичкиликбозлик ва бошқа зарарли одатлар;
▫️Ички ва ташқи миграция;
▫️Зўравонлик;
▫️Хиёнат;
▫️Бошқа турли сабаблар.

🔻 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол нарса талоқдур".

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
😢32👍19👏2🔥1
​​ЯНГИ КЕЛИН ТАЛОҒИНИ ОЛГАНДАН КЕЙИН ИДДА ЎТИРИШИ ЛОЗИММИ?
#талоқ #идда

1325-CАВОЛ: Никоҳ ўқилиб жинсий алоқа қилинмаган бўлса, телефонда “талоғингни бердим” деса, талоғини олган қиз идда ўтирадими? Идда ўтирса қанча вақт кутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби хилвати саҳиҳа бўлган ёки бўлмаганига боғлиқ. “Хилвати саҳиҳа” бу – эр ва хотиннинг никоҳ ақдидан кейин холи бир жойда қолишидир. Бунда уларнинг жинсий яқинлик қилишларига ҳеч қандай монеълик бўлмаслиги керак бўлади.
   Хилвати саҳиҳа бўлганда: Агар никоҳдан сўнг хилвати саҳиҳа бўлиб, кейин талоқ берилган бўлса, бу ҳолатда битта ражъий талоқ тушади. Агар улар ярашмоқчи бўлсалар эр-хотин бирга яшаб кетишлари билан никоҳ яна тикланади. Лекин эрнинг талоқ қилишдаги учта имкониятидан бири кетган бўлади.
   Шунингдек, хилвати саҳиҳадан кейин талоқ қилинганда, аёлга идда ўтириши вожиб бўлади. Бу ҳақда Аллома ибн Нужайм шундай деганлар:
وَالْخَلْوَةُ بِلَا مَرَضِ أَحَدِهِمَا... كَالْوَطْءِ وَلَوْ مَجْبُوبًا أَوْ عِنِّينًا أَوْ خَصِيًّا... وَتَجِبُ الْعِدَّةُ فِيهَا أَيْ تَجِبُ الْعِدَّةُ عَلَى الْمُطَلَّقَةِ بَعْدَ الْخَلْوَةِ احْتِيَاطًا.
   “Эр-хотиндан қайси бирининг касаллигисиз бўлган хилвати саҳиҳа — жинсий яқинлик кабидир. Гарчи, эрнинг жинсий аъзоси кесилган, иннийн (жинсий ожиз) ёки бичилган бўлса ҳам хилвати саҳиҳадан сўнг талоқ қилинган аёлга идда вожиб бўлади” (“Баҳрур роиқ” китобидан бироз қисқартириш билан олинди).
   Эри талоқ қилган аёл талоқдан сўнг уч марта ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан иддаси тугайди. Ҳомиладор бўлса, ҳомиласини туққунича идда ўтиради.
  Хилвати саҳиҳа бўлмаганда: Агар никоҳдан сўнг хилвати саҳиҳа бўлмасдан талоқ берилса, бунда битта боин талоқ тушган саналади ва аёл идда ўтирмайди. Эр-хотин ярашмоқчи бўлсалар янгидан никоҳ ўқитадилар ва маҳр берилади. 
     Мазкур ҳолатда аёл идда ўтирмаслиги ҳақида Аллома Мавсилий шундай деганлар:
ولا عدة في الطلاق قبل الدخول
   “Аёлни олдига эрнинг кириши (хилвати саҳиҳа)дан олдин талоқ бўлганда идда ўтириш йўқ” (“Ал-Ихтиёр ли таълилил-мухтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
👍18