Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
25.2K photos
3.69K videos
22 files
16.3K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Кун_тарихи #9_май_хотира_қадрлаш_куни

1945 йил (бундан 76 йил олдин) – 9 майга ўтар кечаси тунги соат 2:15 да радио орқали Берлинда фашистлар Германиясининг сўзсиз таслим бўлгани ҳақидаги ҳужжатга имзо чекилгани тўғрисидаги хабар бутун дунёга маълум қилинди.

1999 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасида биринчи бор "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" сифатида нишонланди. Тошкентда Ватан озодлиги учун жон фидо этган халқимиз фарзандлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида барпо этилган “Хотира ва қадрлаш майдони”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Майдондаги айвонлар токчаларида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик барча жангчиларнинг исм-шарифи битилган металл токчалар ўрнатилди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Масжидул_Ҳарам #Масжидун_Набавий #Қуръони_карим

Икки муқаддас масжидга Қуръони Карим қайтди

Бир йиллик муддатдан сўнг, Қуръони Карим китоблари Маккадаги Масжидул Ҳарам ва Мадинадаги Масжидун Набавийга қайтарилди.

Кўплаб одамларнинг бир жойда тўпланмаслиги учун коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтган 2020 йили апрель ойида, мусулмонларнинг асосий муқаддас икки масжидларидан зиёратчилар тиловат қиладиган барча мусҳафлар олиб қўйилган эди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Уламолар #Хотира #9_май_хотира_қадрлаш_куни

Тошкент ислом институтининг илк битирувчилари - 1971-1974 йиллар

Ушбу видеода диний соҳада яқин ўтмишда яшаб фаолият юритган уламоларни ҳамда дин ва жамоат арбобларини кўришингиз мумкин.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#9_май_хотира_қадрлаш_куни #Уламолар #Устозлар #Хотира

Улуғларни хотирлаш, устозларни қадрлаш шогирдларга фахрдир

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом институти ҳамда диний-маърифий соҳада узоқ қиллар меҳнат қилган ва айни пайтда ишлаб турган фахрий устозлар, имом домлалар Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ифторлик дастурхонига таклиф этилди… – ТИИ Матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/22854

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Статистика #9_май_хотира_қадрлаш_куни #Оятлар #Фактлар

ХХ асрнинг энг глобал ҳарбий ҳаракатлари- Иккинчи Жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрьда бошланиб 1945 йил 2 сентябргача давом этди.

Турли хил маълумотларга кўра, урушда 57 дан 62 тагача бўлган мамлакатлар қатнашган, уларнинг 40 тасида ҳарбий операциялар тўғридан-тўғри ўтказилган.

Урушда 1,7 миллиарддан ортиқ одам иштирок этди.
Иккинчи Жаҳон Урушида ҳарбийлар ва тинч аҳолини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, тахминан 50-80 миллион одам вафот этди.

Ер юзида фасод қилувчилар:

"Улар қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ ўчирар. Улар ер юзида фасод қилиб юрарлар. Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида, 64).

"Ва агар уларга, ер юзида фасод қилманг, дейилса, биз фақат ислоҳ қилувчилармиз, дейдилар" (Бақара, 11).

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Азон #Лондон

Лондондаги Тауэр кўпригида шом ва ифтор вақтида азон айтилди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни

«9 май – Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов бошчилигида 2-курс талабалари Учтепа туманида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Корсаков Илъя Василевични ва Тиллар кафедраси ўқитувчиси Иззатулла Юлдашев Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 95 ёшли уруш фахрийси Боқижон ота Абдуллаевни хонадонига бориб, ҳолидан хабар олдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Статистика #9_май_хотира_қадрлаш_куни #Фактлар

Иккинчи Жаҳон урушида Ўзбекистон 583 000 кишини йўқотди. Улардан 263 мингтаси вафот этган, қарийб 133 минг киши бедарак кетган ва 60 мингдан ортиғи ногирон бўлиб қайтган.

Ҳаммаси бўлиб, 1,5 миллион киши фронтга кетган. Урушдан олдин Ўзбекистонда 6,5 ​​миллион аҳоли бўлганлигини ҳисобга олсак, бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг 40-45 фоизи урушда қатнашган дегани.

Ҳикмат:

قال الفضيل: لا يكون العبد من المتقين حتى يأمنه عدوه
Фузайл айтадилар:

"Душмани ёмонликларидан омонда бўлмаган киши тақводорлардан ҳисобланмайди".

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг душанба куни
10 май, 2021 йил,
28 рамазон, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad
#Статистика #9_май_хотира_қадрлаш_куни #Фактлар #Диний_идора

Диний назорат ташаббуси билан мусулмонлар томонидан II Жаҳон уруши учун қанча маблағ йиғиб берилган?

Муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон
раислигидаги Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати ташаббуси билан мусулмонлар томонидан II Жаҳон урушида Қизил Армияси учун 1 280 000 сўм (рубль) пул, 117 000 сўмлик облигация қоғозлари, 63 тонна буғдой, 90 бош қорамол йиғиб берилган ва ушбу маблағлардан 790 000 сўми танк колоннасини барпо этишга ажратилган. Пул маблағининг қолган 490 000 сўмлик фонди фронт ва фронт ортидаги оилаларнинг таъминоти учун ташкил қилинган.

Бу маълумот Ўзбекистон Марказий Давлат архивида сақланаётган Муфтий Эшон Бобохоннинг 1944 йилда И.В.Сталинга йўллаган расмий хатида ўз аксини топган.

Манба: «Ўзбекистон уламолари» китоби

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Саудия #Ҳайит #Рамазон_2021

Саудия Арабистонида ҳайит қайси куни эканлиги маълум қилинди

Саудия Арабистони Буюк уламолар кенгаши аъзоси ва Қироллик суди маслаҳатчиси шайх Абдуллоҳ бин Сулаймон Ал-Манианинг таъкидлашича, Рамазон бу йил 30 кун давом этади, деб хабар берган Al Shorouq Online портали.

Бундан Рамазон ҳайити астрономик ҳисоб-китобларга кўра 13 май куни нишонланиши келиб чиқади.

Саудия Арабистони ойни анъанавий визуал кузатиш бўйича эмас, астрономик технологиядан фойдаланган ҳолда биринчи марта Исломий тақвим санасини эълон қилди.

Ал-Маниа Рамазон ойининг охирини янги ойни кузатиш билан нишонламоқчи бўлганларни буни давом эттиришга чақирди.

Саудия Арабистонида Рамазон 13 апрелда бошланган эди. Исломда муқаддас ойининг бошланиши ҳам, охири ҳам янги ойнинг пайдо бўлиши билан белгиланади, бу ой 29 ёки 30 кун давом этишини билдиради.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Имом_Марғиноний #Алломалар

Буюк сиймолар: Бурҳониддин Марғиноний

@oliymahad - диний-маърифий видеолар
#Ташриф #Талабалар #Тадбирлар #Ижтимоий_фанлар #Модуль_таълим_тизими

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими талабалари “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Шаджалилов бошчилигида Ўзбекистон Миллий университети қошидаги профессор Ҳ.Ҳасанов номидаги "Глобус" музейига саёҳат уюштирдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!