#Кун_тарихи #Тинчлик
24 апрел- Халқаро тинчлик йўлидаги кўп томонламалик ва дипломатия куни|International Day of Multilateralism and Diplomacy for Peace
“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг!” (Моида сураси 2-оят).
Бугун, Халқаро тинчлик йўлидаги кўп томонламалик ва дипломатия куни нишонланади. У БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2018 йил, декабр ойида A/RES/73/127 резолюцияси билан қабул қилинди.
БМТ бу санани нишонлашидан мақсад: тинчлик йўлида ҳар қандай турли даража ва характердаги келишмовчиликлар, сиёсий, иқтисодий ва идеологик зиддиятларни, этник, миллий ёки диний тусдаги баҳс ва қарама-қаршиликларни тинч йўл билан ҳал этишга эришишдир.
Aфсуски, замонавий дунё сайёрамизнинг турли бурчакларида тобора кўпроқ зиддиятли нуқталарга гувоҳ бўлишда давом этмоқда. Тинчликни сақлаш, урушлар ва ҳарбий можароларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дастлаб дипломатияни унинг асосий воситаси сифатида кўрсатган. Ҳар қандай можарони ҳал қилишга фақат кўп томонлама ёндошиш, қарама-қаршиликларни бартараф этиш усулларини ишлаб чиқиш билан бир қаторда, ҳозирги вақтда ҳам, узоқроқ муддатда ҳам низонинг қайта тикланишига йўл қўймаслик мумкин.
Дипломатияни икки томонлама стандартлар сиёсатидан озод қилиш бугунги кунда халқаро сиёсатнинг ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти каби халқаро тузилмаларнинг муҳим вазифаларидан бирига айланиши керак.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча аъзо давлатларни ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кузатувчиларини, тизим ташкилотларини ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларни, шунингдек фуқаролик жамиятини, шу жумладан нодавлат ташкилотлари ва шахсларни ушбу Халқаро кунни муносиб равишда нишонлаш ва жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича тадбирлар ташкил қилиш, тинчлик учун кўп томонлилик ва дипломатиянинг фойдаларини тушунтиришга чақиради.
Тиллар кафедраси мудири Д.Носиров тайёрлади
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

#Алломалар #Талабалар
Бир олимни талабаларга ўрнак ҳаёти
Исми “Итр” қўшимчаси билан номланишига сабаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош бўлганидир… – 4-курс талабаси Пардаев Абдували
Батафсил: https://oliymahad.uz/22618
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram

#Истеҳсон #Усулул_фиқҳ
Истеҳсон – бу бир неьмат
“Ким истеҳсонга мувофиқ ҳукм чиқарса, у ўзидан янги шариат тўқиб чиқарибди” дегани ривоят қилинади… – 4-курс талабаси Абдурахимов Абдулбосит
Батафсил: https://oliymahad.uz/22621

#Рамазон_2021 #Тақво
Рўза бадан бўлса, либоси солиҳ амаллардир
Одам боласи қилган ҳар бир амал учун каффорот бордир, фақатгина рўза бундан мустаснодир… – Юнусобод Оқтепа жоме масжиди имом ноиби Урол Назар Мустофо
Батафсил: https://oliymahad.uz/22624

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Мирзо_Улуғбек #Фактлар
Мирзо Улуғбек ҳақида 10 та факт
Манба: https://www.bukhari.uz
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Мирзо Улуғбек ҳақида 10 та факт
Манба: https://www.bukhari.uz
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Диний_эркинлик #АҚШ #Ўзбекистон
АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси Ўзбекистонни «махсус кузатув остидаги давлатлар» рўйхатига қайта киритишни тавсия этди.
АҚШ Давлат департаменти 2020 йил декабрда Ўзбекистонни бу рўйхатдан чиқарган эди.
Халқаро диний эркинлик масалалари бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) дунё миқёсидаги диний эркинлик таҳлилига доир навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди.
Маълумки, 2018 йил декабрда Ўзбекистон диний эркинлик бўйича вазият «алоҳида хавотирга молик» мамлакатлар рўйхатидан чиққанди.
Асосий эътироз – қонунчиликка
USCIRF'нинг янги ҳисоботида қайд этилишича, 2020 йилда Ўзбекистондаги диний эркинлик бўйича вазият ижобий томонга ўзгаришда давом этмоқда.
«Йил давомида ҳукумат камида 8 та исломий бўлмаган диний ташкилотни рўйхатга олди, болаларнинг масжидга боришига қўйилган норасмий тақиқ амалда олиб ташланди, Тошкентдаги синагог бузилишдан сақлаб қолинди, айрим диний маҳбуслар озод этилди», – дейилади АҚШ комиссияси хулосасида.
Бироқ, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси, USCIRF ҳисоботига кўра, халқаро стандартларга мос келмайди. Жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Европа Кенгашининг Венециан комиссияси қонун лойиҳаси билан танишиб чиқиб, унга танқидий хулоса берган.
Қонун лойиҳасидаги қатор бандлар, хусусан диний фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиши шартлиги, хусусий диний таълим ва миссионерликнинг тақиқланиши, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишдаги эҳтимолий мураккабликлар, муайян жойларда диний маросимларни ўтказиш мумкин эмаслиги, диний мазмунга эга барча адабиётлар ва материаллар мажбурий тартибда экспертизадан ўтиши каби нормалар халқаро ташкилотлар томонидан маъқулланмаяпти.
USCIRF – у қандай орган?
Жаҳонда демократия ва инсон ҳуқуқлари таъминланишини мониторинг қилиш функциясини зиммасига олган АҚШ 1998 йилда халқаро виждон эркинлиги ҳақида қонун қабул қилган. Қонун билан Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ Комиссияси (USCIRF) ташкил этилиб, унга жаҳон мамлакатларида эътиқод ҳуқуқига риоя этилишини мониторинг қилиб бориш вазифаси юклатилган.
Федерал ҳукуматнинг мустақил органи ҳисобланувчи Комиссия 10 нафар аъзодан иборат, улар АҚШ президенти ва Конгресс палаталари етакчилари томонидан тайинланади. Комиссия АҚШ расмийларига дунё мамлакатларида диний ҳуқуқлар таъминланишига оид вазият юзасидан ахборот бериб, ташқи сиёсатда диний масалаларга урғу бериб туради. Ҳайъат аъзолари (комиссарлар) иштирокида Конгрессда ёки жамоатчилик учун очиқ эшитувлар ташкил этилади.
Комиссия диний эркинлик бўйича дунёдаги вазиятга оид йиллик ҳисоботлар эълон қилади. Ушбу ҳисоботлар тавсиявий характерга эга бўлса-да, АҚШ ҳукумати ва парламенти аъзолари томонидан муайян мамлакат билан ҳамкорликка оид қарорлар қабул қилишда инобатга олинади, муайян давлатлардаги вазият ҳақида халқаро жамоатчилик фикрини шакллантиришда муҳим ўринга эга.
Ҳисоботда виждон эркинлиги чекланган ёки тўла таъминлангани шубҳа остида бўлган мамлакатлар икки тоифага ажратилади: «вазият алоҳида хавотирга молик» ва «алоҳида кузатув остидаги» давлатлар. АҚШ биринчи тоифа («қора рўйхат»)даги давлатларга юқоридаги қонунга асосан иқтисодий санкциялар қўллаши, улар билан ҳамкорликни чеклаши мумкин.
USCIRF мониторинг натижаларини ҳар йили баҳор ойларида ҳисобот тарзида эълон қилиб боради. АҚШ Давлат департаменти эса юқоридаги икки рўйхатни йил сўнгида янгилайди.
Департамент Комиссия тавсияларини инобатга олмаслиги ҳам мумкин. Хусусан, 2018-2019 йилларда USCIRF Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатига киритишни тавсия қилган бўлса-да, ташқи сиёсат идораси республикани «махсус кузатув рўйхати»га қўшиш билан чекланган эди.
Расмда: Диний эркинлик «алоҳида хавотирга молик» деб ҳисоблаш тавсия этилаётган давлатлар қизил, «махсус кузатув остида» бўлиши лозимлиги қайд этилаётган давлатлар сариқ рангда.

#Рамазон_2021 #Закот #Вақф
Закотингизни ҳақли ва чинакам эгаларига етиб боришини истайсизми?
Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Закотингизни ҳақли ва чинакам эгаларига етиб боришини истайсизми?
Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Абу_Ҳанифа #ҳадис #Ҳанафийлик
«Сунани термизий»да нега Абу Ҳанифа зикр қилинмаган?
Сунани Термизийни Аллоҳ насиб этиб ўқиганимизда, бир савол камина ҳақирни безовта қилиб турарди… – 4-курс талабаси Нодирбек Одинаев
Батафсил: https://oliymahad.uz/22628
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
«Сунани термизий»да нега Абу Ҳанифа зикр қилинмаган?
Сунани Термизийни Аллоҳ насиб этиб ўқиганимизда, бир савол камина ҳақирни безовта қилиб турарди… – 4-курс талабаси Нодирбек Одинаев
Батафсил: https://oliymahad.uz/22628
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Саҳобалар #Тафсир
Саҳобалар даврида тафсир илмининг ривожланиш жараёни | 1-мақола
Исломда саҳобаларнинг фарзандларидан ҳам бир авлод ўсиб-улғайди. Шу билан биргаликда мусулмон араблардан бўлган, лекин ваҳий нозил бўлаётган пайтда ҳозир бўлмаган, Қуръон тушиш пайтларидаги жараёнларда бевосита иштирок этмаган кишиларнинг авлодлари ҳам улғайдилар… – 4-курс талабаси Иброҳимжон Исоқжонов
Батафсил: https://oliymahad.uz/22630

#Видеолар #Тарғибот #Ролик #Диний_қўмита
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан турли конфессия вакиллари иштирокида тайёрланган "Оила муқаддас, аёл эъзозда" номли тарғибот ролиги
Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Оилавий", "Ўзбекистон", "SevimliTV", "UzreportTV", "MY5", "Zo`rTV" телеканаллари орқали намойиш этилмоқда.

#Рамазон_2021 #Рўза #Савол_жавоблар
Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи сафар ва касаллик нима?
Фуқаҳолар рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи касаллик ҳақида бир неча қовлга кўра ихтилоф қиладилар… – 4-курс талабаси Ҳабибова Зилола
Батафсил: https://oliymahad.uz/22632
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи сафар ва касаллик нима?
Фуқаҳолар рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи касаллик ҳақида бир неча қовлга кўра ихтилоф қиладилар… – 4-курс талабаси Ҳабибова Зилола
Батафсил: https://oliymahad.uz/22632
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хатмона_2021 #1_жуз #Видеолар #Оятлар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Тиловат #Қорилар
Абдулбосит қори Қобилов, Тошкент
ислом институти ўқитувчиси
Нисо, 20-23
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Абдулбосит қори Қобилов, Тошкент
ислом институти ўқитувчиси
Нисо, 20-23
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ислом #Терроризм
Ислом террорга қарши
“Террор араб ихтироси ёки исломий бидъат эмас, балки замонавий асрда сиёсий изтироблар натижасида юзага келган нафратнинг бир кўринишидир…” – 4-курс талабаси Муҳаммад Али Маҳкамов
Батафсил: https://oliymahad.uz/22634
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Ислом террорга қарши
“Террор араб ихтироси ёки исломий бидъат эмас, балки замонавий асрда сиёсий изтироблар натижасида юзага келган нафратнинг бир кўринишидир…” – 4-курс талабаси Муҳаммад Али Маҳкамов
Батафсил: https://oliymahad.uz/22634
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_2021 #Рўза
Руҳ озиғи тан озиғи эмасми?
“Бир қавмга ҳукмрон бўлгандан кўра, бир нафсга ҳоким бўлмоқлик қийинроқдир”… – Юнусобод Оқтепа жоме масжиди имом ноиби Урол Назар Мустофо
Батафсил: https://oliymahad.uz/22638

#Пайғамбар_алайҳиссалом #Ҳазил
Набавий ҳазил
У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз учун ҳар ишда ўрнак эканлар, хўш, у зотнинг кулгу ва ҳазиллари қандай эди? Бутун башарият учун сўнги рисолатни тўлиқ етказишдек масъулиятни елкасида кўтариб турган Зот ҳазил учун вақт топдиларми? – 4-курс талабаси Нурмаматов Шермуҳаммад
Батафсил: https://oliymahad.uz/22637

Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
#Yaxshilikqil2021 #vaqftanlovga
«Мусулмон биродарига ёрдам бериш»
"– Мўмин банда мўмин биродарининг бу дунёдаги бир ташвишини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади;
– Аллоҳ камбағалнинг ишини енгиллатган одамнининг дунёю охиратдаги ишларини енгиллатади. Жумладан, қамбағалга қарзини ўташ муддатини чўзиб бериш, қарзнинг бир қисми ёки ҳаммасини кечиб юбориш ҳам унинг ишини енгиллатиш ҳисобланади..."
📝 Батафсил ўқинг: https://vaqf.uz/uz/lists/view/437
🔸 Муаллиф: Ҳайтмурат Ережепов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси
🔗 Бошқаларга ҳам улашинг:
Телеграм: @vaqfuz @vaqfuzguruhi
Instagram: @vaqfuzb
TikTok: @vaqfuz
Facebok: @vaqfuz
Youtube: @vaqfuz
✅ ОВОЗ БЕРИНГ!⬇️

vaqf.uz
Танловга: «Мусулмон биродарига ёрдам бериш»
#Пайғамбар_алайҳиссалом #ҳадис
“Қиртос“ воқeасини биласизми?
“Қиртос“ араб тилида “қоғоз“ деган маънони англатади. Бу ҳадис “қиртос ҳадиси“ номи билан машхурдир… – 4-курс талабаси Мухлиса Махаматхонова
Батафсил: https://oliymahad.uz/22644
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
“Қиртос“ воқeасини биласизми?
“Қиртос“ араб тилида “қоғоз“ деган маънони англатади. Бу ҳадис “қиртос ҳадиси“ номи билан машхурдир… – 4-курс талабаси Мухлиса Махаматхонова
Батафсил: https://oliymahad.uz/22644
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Фарзанд_тарбияси
Фарзанд тарбиясининг муҳимлиги
Аллоҳ таоло инсонни икки жинс соҳиблари – эркак ва аёл қилиб яратар экан, уларнинг ҳар бирини ўзига хос биологик ҳамда психологик жиҳатлар билан фарқли қилиб қўйган… – 4-курс талабаси Арипжанова Муҳсина
Батафсил: https://oliymahad.uz/22646

#Ибн_Ҳиббон #Муҳаддис #ҳадис
Буюк муҳаддис Имом ибн Ҳиббон ҳаёти
“У сиқо (ишончли), аслзода, фаҳму фаросати жуда кенг инсон эди”… – 4-курс талабаси Фотима Абдуллаева
Батафсил: https://oliymahad.uz/22649

#Хаттотлик #Тадбирлар
“Сержило ҳарфлар” хаттотлик кўргазмаси
Тошкент ислом институтида хаттот талабаларнинг асарларига бағишланган “Сержило ҳарфлар” номли кўргазма ташкил этилди.
Талабалар Фаёзий Нажмиддин, Алмардонов Дилмурод ва Ҳабибова Зилоланинг хаттотлик намуналари тақдим этилган кўргазма 7 кун давом этиб, асарларни Олий маъҳад ва юртимиздаги олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари ҳамда қизиқувчилар келиб томоша қилдилар.
Тошкент Давлат Шарқшунослик университети талабалари ҳам кўргазмага ташриф буюрдилар. Меҳмонларга хат турлари ва хаттотлик илми бўйича Тиллар кафедраси ўқитувчиси, хаттот Ёқубжон Бухарбоев маълумот берди.
Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг “ўқувчи ёшлар орасида моддий-маданий мерос объектлари, тарихий мерос дурдоналари тўғрисида кўргазмалар ташкил этиш” бандидаги вазифалардан келиб чиқиб ташкил этилди.
🔗t.iss.one/oliymahad