Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
​​#Закот #Рамазон_2021

Закот кимларга берилади?

Cавол: Ассалому алайкум. Кимларга закот бериш ўринли?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).

Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас);

Юқорида санаб ўтилганлардан икки тоифаси: “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ва “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд бўлмаганлиги учун закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган.

Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:
1. Бошқа дин вакилларига;
2. Бой кишиларга;
3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига;
4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга;
5. Эр ёки хотинга;
6. Ҳошимийлар яъни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига (“Ҳидоя”, “Ал-Мухтор”, “Фатҳу бобил иноя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
#Имом_хатиб #Рамазон_2021 #Хайрия

Имом-хатиблар ташаббуси билан 2 миллиард сўмлик хайрия қилинди

Имом-хатиблар муборак рамазон ойида катта хайрли ишларни амалга оширмоқда… – ЎМИ Матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/22569

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Рўза #Рамазон_2021 #Савол_жавоблар

НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ

CАВОЛ:

Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади (Батафсил маълумот учун:
https://t.iss.one/diniysavollar/228). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво
ҳайъати
​​#Закот #Рамазон_2021 #Савол_жавоблар

ТАҚИНЧОҚЛАР ЗАКОТИ

CАВОЛ:

Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, кишининг тиллоси 85 грамм ёки ундан ортиқ бўлиб, унга йил тўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқариши фарз бўлади.

Энди саволни жавобига келсак, бундай ҳолатда закот олувчига қайси бири фойдалироқ бўлса ўша берилади.

Лекин шуни билиш керакки, агар тилло тақинчоқлардан тиллонинг ўзини закот сифатида берилса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқарилади. Масалан, 100 грамм тиллодан 2,5 грамм тилло закотга берилади. Агар тақинчоқларнинг закотини пул билан бериладиган бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қийматига қараб закот чиқаради. Масалан, бозорда қиймати қанча бўлса, шуни қирқдан бирини закотга беради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

أَجْمَعُوا أَنَّهُ لَوْ أُدِّىَ مِنْ خِلاَفِ جِنْسِهِ اُعْتُبِرَتِ الْقِيْمَةُ

яъни: “Тилло ва кумушнинг закотини уларнинг жинсидан бошқа нарса билан адо қилинса, уларнинг қиймати эътиборга олинади деб, уламолар ижмо қилганлар”.

Тақинчоқлар хоҳ ишлатилаётган бўлсин, хоҳ ишлатилмаётган бўлсин, улардан закот берилади. Чунки улар ҳамёндаги пул билан бир хилдир.
Тилло ва кумушдан бошқа, сотиш ниятида олинмаган қимматбаҳо тақинчоқ ва тошлардан закот берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво
ҳайъати

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Тақвим #Рамазон_2021 #Ифторлик

8️⃣ рамазон | 2️⃣0️⃣ апрель, сешанба кунги ифторлик - Тошкент вақти билан:

1️⃣9️⃣1️⃣0️⃣

Ифторлик дуоси

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, ма қоддамту вама аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шаҳарлар #Қуръони_карим

Қуръонда зикр қилинган 5 та шаҳар

Бобил Ироқнинг марказида жойлашган шаҳар… – Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси  катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Батафсил: https://oliymahad.uz/22583

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тақвим #Рамазон_2021 #Саҳарлик

9⃣ рамазон | 2️⃣1⃣ апрель, чоршанба кунги саҳарлик - Тошкент вақти билан:

0️⃣4️⃣1️⃣1⃣

Саҳарлик дуоси

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.

Маъноси: Аллоҳ учун Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни холис ният қилдим, Аллоҳ буюкдир.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Кўкалдош #Хайрия #Видеолар #Илмга_кўмак

Вақф фонди “Кўкалдош” мадрасасига 187 954 000 сўмлик 9 та “СМАРТ” доска хайрия қилди

Эҳсон қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Видеолар #Оятлар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Тиловат #Талабалар #Қорилар

Тиловат

Умаралижон қори Ғаффоров, Тошкент ислом институти талабаси

Оятул Курсий

👉https://youtu.be/3Dyhv0cqI6A

🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Audio
#Хатми_Қуръон #Қорилар #Талабалар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Аудиолар

Фозилжон қори Акрамов, Олий маъҳад 2-курс талабаси

Тавба, 1-13

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар "Исломобод" жоме масжидида Хатми Қуръонга ўтаяпти.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#кундалик_дуолар

أللهُمَّ إنِّي أسْألُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَاف وَالْغِنَى

(Аллоҳумма инний асъалукал ҳуда ваттуқо вал афаафа вал ғина)

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман“, дер эдилар“.

@oliymahad
​​#Рўза Рамазон2021 #Савол_жавоблар

РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ

CАВОЛ:

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:
🔹Бир қул озод қилиш.
🔹Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.
🔹Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.

Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:

مَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا

яъни: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).

Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.

Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).

Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.

Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади. (“Фатавои Ҳиндия”).

Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво
ҳайъати
​​#Закот #Рамазон_2021 #Савол_жавоблар

ЗАКОТ БЕРИШНИ КИМДАН БОШЛАГАН АФЗАЛ

CАВОЛ:

Ота-она, ака-ука, опа-сингиллар ҳақиқатдан закот олишга ҳақли бўлса, уларга закот бериш мумкинми? Жавоби учун аввалдан ташаккур!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни, ота-онаси, бобо-момоси, ўғил-қизлари ва уларнинг фарзандлари, эр-хотинлик алоқалари бўлганлар, яъни, эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Шунингдек, ўзга дин вакиллари, нисоб миқдорича моли бўлган кишиларга ҳам закот берилмайди.

Ака-ука, опа-сингилларга келсак, ушбу саволга мўтабар фатво китобларимизда шундай жавоб берилган:

"وَالْأَفْضَلُ فِي الزَّكَاةِ وَالْفِطْرِ وَالنَّذْرِ الصَّرْفُ أَوَّلًا إلَى الْإِخْوَةِ وَالْأَخَوَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَعْمَامِ وَالْعَمَّاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَخْوَالِ وَالْخَالَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى ذَوِي الْأَرْحَامِ ثُمَّ إلَى الْجِيرَانِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ حِرْفَتِهِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ مِصْرِهِ أَوْ قَرْيَتِهِ".

“Закот, фитр ва назрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари. Кейин тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг юқоридагилардан бошқа қариндошлар. Улардан кейин навбат билан қўшнилар, ҳамкасблар, ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар” (Фатавои ҳиндийя).

“Баҳрур роиқ” китобида: “Қарзи бор кишига закот бериш фақирга закот беришдан кўра афзалдир”, дейилган.

Демак, агар ака-ука ёки опа-сингиллар закот бериш нисобига эга бўлишмаса закот бериш учун энг афзал кишилар ҳисобланар экан. Закот беришни яқин қариндошлардан бошланса, ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндош-уруғлик ришталари мустаҳкамланади. Силаи раҳмга амал қилиш – Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлардан биридир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво
ҳайъати

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Модуль_таълим #Илмий_суҳбат #Тадбирлар

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими талабалари учун доцент Ўктам Абдуназаров иштирокида "Атроф, табиий муҳит ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" мавзусида илмий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

Тадбирда, шунингдек, Ўқув-услубий бўлими бошлиғи Ш.Шоджалилов, Тиллар кафедраси ўқитувчиси И.Юлдашев, Модуль таълим бўлими ходими М.Жабборов қатнашди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!