Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.49K videos
22 files
15.8K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн #Анжуман #Диншунослик

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бўлиб ўтган "Диншуносликнинг долзарб муаммолари" мавзусидаги илмий-амалий конференция қизғин мулоқотларга бой бўлди.

Унда диний бағрикенглик мавзуси, олий диний таълим масалалари ва тарбия концепцияси иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди.

Анжуманда ТИИ ректори У.Ғафуров маъруза билан иштирок этди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Хаттотлик #Тадбирлар #Видеолар

“Сержило ҳарфлар” хаттотлик кўргазмаси

Тошкент ислом институтида хаттот талабаларнинг асарларига бағишланган “Сержило ҳарфлар” номли кўргазма ташкил этилди.

Талабалар Фаёзий Нажмиддин, Алмардонов Дилмурод ва Ҳабибова Зилоланинг хаттотлик намуналари тақдим этилган кўргазма 7 кун давом этиб, асарларни Олий маъҳад ва юртимиздаги олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари ҳамда қизиқувчилар келиб томоша қилдилар.

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Араб тили-таржимонлик факультети талабалари
ҳам кўргазмага ташриф буюриб, кўплаб таасуротга эга бўлдилар ҳамда хат турларида ёзишни машқ қилдилар.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг “Аҳоли ва ўқувчи ёшлар орасида моддий-маданий мерос объектлари, тарихий мерос дурдоналари тўғрисида фото (видео) кўргазмалар ташкил этиш ва тарғибот тадбирларини амалга ошириш” бандидаги вазифалардан келиб чиқиб ташкил этилди.

Кўргазма видеосини томоша қилиш: https://youtu.be/kZxSKkw2egU

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон_2021 #Тиш_пастаси #фиқҳ

Рўзадор учун тиш пастасидан фойдаланиш ҳукми

Имом Шофеий (р.ҳ) рўзадор куннинг иккинчи ярмидан сўнг мисвок ишлатишини макруҳ санаганлар… – Алишер Султонхўжаев

Батафсил: https://oliymahad.uz/22554

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Суннат #Рамазон_2021

Бир кунда 1000 суннат: Рўзадорга тегишли суннат ва мустаҳаб бўлган амаллар

Бошловчи:
Мурод Музаффар ўғли
Тошкент Ислом институти талабаси

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Хаттолик

Дунёга машҳур хаттот Закий Али ал-Ҳошимий Тошкентдаги Халқаро ислом цивилизацияси марказида бўлди

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Cавол_жавоблар #Закот #Рамазон_2021

CАВОЛ: Закот ҳамда Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, закот, фитр садақаси ва бошқа шу каби садақаларни пластик карталарга ўтказиб бериб, адо қилиш жоиз. Чунки пластикка пул тушганда ҳам муҳтож киши унга тўлиқ эгалик қила олади ва хоҳлаганидек тасарруф қилади. Пластикка пул ўтказиш нақд пул бериш билан баробар. Демак, закот, фитр каби садақаларни муҳтож кишиларнинг пластик картасига тушириб бериш билан ҳам адо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

 мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
​​#Рўза #Рамазон_2021 #Савол_жавоблар

Рўзани бузувчи омиллар

CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
#Мақолалар #Рамазон_2021

Аллоҳ учун ошкор қилмайман! (Воқеъ ҳикоя)

– Дадаси, бу ҳафта ойнинг охири. Кейинги ойдан боролмасам керак… – Нега, ахир?! Қуръон дарсларини неча ойлаб интиқ кутган эдингиз. Қолган дарслар-чи? Энди бир ой борган бўлсангиз… – “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Н.Саидакбарова

Батафсил: https://oliymahad.uz/22557

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Модуль_таълим #Илмий_тадқиқот #Матбуот #Тадбирлар

Тошкент ислом инстутити Модуль таълим шакли талабалари учун “Илмий тадқиқот олиб боришнинг усул ва методлари” мавзусида институтнинг Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими ходими О.Тангиров иштирокида илмий суҳбат бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Модуль таълим бўлими ходими Сотиболди Арипов, Тиллар кафедраси ўқитувчиси Изатилла Юлдашев ва матбуот котиби Т.Азимов иштирок этди.

О.Тангиров томонидан талабаларнинг битирув диплом иши мавзусини танлаб, илмий тадқиқот ишларини бошлаш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.
Оммавий ахборот воситалари ва матбуотда видео, аудио ва мақолалар чиқариш бўйича институт матбуот котиби Т.Азимов маълумот берди. Модуль таълим тизими талабалар таркибини имом-хатиблар ташкил қилгани боис қисқа ҳажмли ижтимоий мавзу ва масалаларга бағишланган видео маърузалар тайёрлаш, институтнинг сайти ва телеграм канали учун ҳамкорликда диний-маърифий мақола ва хабарлар чиқаришга келишиб олинди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Аллоҳ_таоло #Ақида #Жиҳат #Макон

Аллоҳни осмонда десак нима бўлади? | 4-мақола

Аллоҳдан олти тарафни инкор қилишимизда унинг мавжуд эмаслиги келиб чиқмайди. Шунинг учун Аллоҳ оламнинг юқорисида ҳам, остида ҳам, ўнгида ҳам, чапида ҳам, олдида ҳам, ортида ҳам эмас… – Таҳфизул Қуръон кафедраси 4-босқич талабаси Қамбаров Иқболжон

Батафсил: https://oliymahad.uz/22562

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Вақф #Хайрия #Техниклар #Мадрасалар

Вақф фонди “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар мадрасасига 164 566 000 сўмлик 3 та ақлли доска ва компьютер жиҳозлари хайрия қилди

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Тақвим #Рамазон_2021 #Ифторлик

7 рамазон | 19 апрель, душанба кунги ифторлик - Тошкент вақти билан:

1️⃣9️⃣0️⃣9️⃣

Ифторлик дуоси

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, ма қоддамту вама аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Талабалар #Хайрия

Толиби илмларга инфоқ-эҳсон қилишнинг фазилатлари

Қайси хайр-эҳсон одамларга яхшиликни ўргатувчи-муаллим ва ўша яхшиликни ўрганувчи-талабани моддий таъминлашдан улуғроқ экан? – “Ҳадис илми мактаби” ўқитувчиси Баҳодир Баҳромжон

Батафсил: https://oliymahad.uz/22564

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Шавкат_Мирзиёев #Самарқанд

Шавкат Мирзиёев:

"Имом Бухорий мажмуасини бобомизнинг дунёдаги мавқеига мос равишда қайта қуряпмиз"

Президентнинг Самарқандга ташрифи

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон_2021 #Рўза

Рамазоннинг 22 баракаси

«Агар сизлардан бирингиз рўза тутса, фаҳш ҳамда лағв сўзларни гапирмасин. Агар бирор киши сўкса ёки уришса, мен рўзадорман», десин» – Обид МИРҲАМИДОВ, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси

Батафсил: https://oliymahad.uz/22566

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Савол_жавоблар #Рамазон_2021 #Закот

CАВОЛ: Мени молим нисобга етмаган бўлса хам закот берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Моли нисобга етмаган кишига закот бериши вожиб эмас. Лекин закот берса нафл садақа ҳисобида савобга эришади. Валлоҳу аълам.

 мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
#Тақвим #Рамазон_2021 #Саҳарлик

8️⃣ рамазон | 2️⃣0️⃣ апрель, сешанба кунги саҳарлик - Тошкент вақти билан:

0️⃣4️⃣1️⃣3️⃣

Саҳарлик дуоси

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.

Маъноси
: Аллоҳ учун Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни холис ният қилдим, Аллоҳ буюкдир.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Оятлар #Рамазон_2021

Умар Ҳишом ал-Арабий тиловати:
Оятул Курсий

"Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур"

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!