Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Исм

Бу йил энг кўп қўйилган исмларни биласизми?

Жорий йилнинг январ-март ойларида мамлакатимизда янги туғилган болалардан 5 минг 236 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали исми, 5 114 нафар қиз фарзандга Солиҳа исми қўйилган.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йилнинг уч ойида 91 минг 67 нафар ўғил бола ва 84 837 нафар қиз болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилган.

Биринчи чоракда таваллуд топган қизларга Солиҳа исмидан ташқари, Муслима (2969), Шукрона (2252), Имона (1913), Фарзона (1423), Мубина (1350) исмлари ҳам кўп қўйилган.

Ўғил болалар исмларининг топ 5 талигида эса Муҳаммадалидан ташқари, Муҳаммад (2997), Абдуллоҳ (2711), Мустафо (2333), Имронбек (2062) исмлари ҳам бор.

🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
​​#Шавкат_Мирзиёев #Рамазон_2021 #Табрик

Мусулмон оламидан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда

Бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Мактубларда хорижий ҳамкорларимиз томонидан Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром билдирилиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

▪️ Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд
▪️Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси
▪️Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний
▪️Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев
▪️Бирлашган Араб Республикаси Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён
▪️Тунис Республикаси Президенти Қаис Саид
▪️Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Таббун
▪️Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос
▪️Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид
▪️Қувайт Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ
▪️Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II
▪️Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд
▪️Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум
▪️Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён
▪️Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг бош котиби Юсуф ал Усаймин
▪️Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар Ҳажар
▪️Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳоди Сулаймонпур
▪️Миср Бош имоми, Ал-Азҳар университети раҳбари Шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Таййиб.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Рамазон_барокати #Рамазон_2021 #Рўза

- Пайғамбар алайҳиссалом неча йил рўза тутганлар? -

Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти устоз ва талабалари иштирокида “Рамазон барокати” туркум видео дастурлари

👉
https://youtu.be/qjIBvEuMp78

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон_2021

Рамазон — маърифат ва қадриятлар қадр топган ой

Имом-хатиблар ташаббуси асосида маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда 9 мингга яқин маҳалла ва аҳоли яшаш пунктида, маҳаллалардаги ёлғиз кекса, боқувчисини йўқотган 6231 нафар фуқаро хонадонларида ҳашар тадбирлари ўтказилди – Музаффар КОМИЛОВ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари

Батафсил: https://oliymahad.uz/22543

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тақвим #Рамазон_2021 #Ифторлик

5 рамазон | 17 апрель, шанба кунги ифторлик - Тошкент вақти билан:

1️⃣9️⃣0️⃣7️⃣

Ифторлик дуоси

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, ма қоддамту вама аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Онлайн #Анжуман #Диншунослик

Диншуносликнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий онлайн конференцияси бўлиб ўтди...

Батафсил: https://oliymahad.uz/22546

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Вақф #Хайрия

Вақф фонди пойтахтдаги 250 нафар талабаларга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилди

Вақф хайрия жамоат фонди республикамизнинг олис ҳудудларидан келиб, пойтахтда илм олаётган, талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи 250 нафар толиби илмларга Рамазон туҳфаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мағфиратни вожиб қиладиган нарсалардан бири мусулмоннинг оч кишига таом беришидир», дедилар»
(Абу Довуд ривоят қилган).

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Онлайн #Анжуман #Диншунослик #Ректор

Апрель ойини “Жаҳолатга қарши маърифат ойлиги” деб эълон қилиш ҳамда 16 апрель кунини “Маърифат ва диний бағрикенглик куни” сифатида нишонлашни таклиф этилди


Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика анъанавий илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистонда олий диний таълим: азалий қадриятлар ва замонавий технологиялар уйғунлиги йўлида” мавзусида маъруза қилган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров республикамизда апрель ойини “Жаҳолатга қарши маърифат ойлиги” деб эълон қилиш, 16 апрель кунини “Маърифат ва диний бағрикенглик куни” сифатида нишонлашни таклиф қилди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Рўза #Рамазон_2021 #Савол_жавоблар

НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ

CАВОЛ:

Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади (Батафсил маълумот учун:
https://t.iss.one/diniysavollar/228). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво
ҳайъати
#Тақвим #Рамазон_2021 #Саҳарлик

6⃣ рамазон | 1⃣8⃣ апрель, якшанба кунги саҳарлик - Тошкент вақти билан:

0⃣4⃣1⃣6⃣

Саҳарлик дуоси

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.

Маъноси: Аллоҳ учун Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни холис ният қилдим, Аллоҳ буюкдир.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг якшанба куни
18 апрель, 2021 йил,
6 рамазон, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad
​​#Махсус_комиссия #Карантин #Масжидлар #Рамазон_2021 #Хатми_Қуръон

Махсус комиссия томонидан белгиланган вазифалар масъулларга етказилди

⚡️Жорий йилнинг 17 апрель куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов бошчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ваТошкент шаҳар вакиллари ҳамда туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида ўтказилган Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўтарилган масалалар ва белгиланган вазифалар кун тартибидан жой олди.

❗️Видеомулоқотда сўнгги кунларда эпидемиологик вазият ёмонлашгани, шу боис, диний соҳа ходимлари, имом-хатиблардан масъулиятни янада ошириш, масжидларда ўтказилаётган таровеҳ, хатми Қуръон ибодатларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги таъкидланди.

📍Видеомулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев муборак Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар) адо этиш, санитария қоидалари ва карантин талабларига тўлиқ риоя этиш ҳамда ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолда, ихчам, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш, бу борада имом-хатиблар масъулиятини янада ошириш борасидаги муҳим кўрсатма ва тавсияларни айтиб ўтди.

‼️Шунингдек, аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслар ибодатларни уй шароитида амалга оширишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар бир намозхон масжид ичида ва намоз давомида тиббий ниқоб таққан ҳолда бўлиши ва масжидга киришда дезинфекция воситасидан фойдаланиши, бино хоналарини ҳар кунлик дезинфекция қилиш, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич), антисептик воситалар билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатлар ҳам алоҳида қайд этилди.

❗️Ўз навбатида, мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотлар ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тавсиялар асосида амалга ошириш чораларини кўришлари алоҳида таъкидланди.


🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#кундалик_дуолар

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларни шайтондан паноҳ сўраб дуо қилар ва: “Албатта, отангиз (Иброҳим) Исмоил ва Исҳоқни шайтондан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқир эди:

«Аъузу бикалиматиллаҳит таамати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли аъйнин».

(Маъноси: «Аллоҳнинг мукаммал калималари ила ҳар бир шайтондан, зараркунандадан ва ҳар бир кўздан паноҳ сўрайман») Имом Бухорий ривояти.

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw