Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тажвид #Қуръони_карим #Ўқув_курси

"Умматнинг энг яхшиларисиз..."

Тошкент ислом институтидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курслари ҳақида

Youtube орқали👉
https://youtu.be/kMrCcpvQb6g

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Qaysi sura bir martada toʻliq nozil boʻlgan?
Anonymous Quiz
46%
Yusuf surasi
18%
Moida surasi
17%
Nahl surasi
20%
Endi bilib olaman
#Дуо

ЁМҒИРДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИНГ!

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз осмондан барокатли сув (ёмғир) ёғдирдик …” (Қоф сураси, 9-оят).

Ёмғир Аллоҳ таолонинг фазли-раҳмати бўлгани учун ёмғир ёғаётган пайтда қилинган дуонинг ижобат бўлиши умид қилинади.

Шундай экан, ёмғир томчилаб турган пайтда ўзимиз учун муҳим бўлган нарсаларни Аллоҳ таолодан сўраб олишимиз мақсадга мувофиқдир:

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Икки нарса рад қилинмайди: Азон пайтида ҳамда ёмғир ёғиб турган пайтда қилинган дуо, дедилар” - Имом Ҳоким ва Тобароний раҳматуллоҳи алайҳлар ривоят қилишган.

Айни пайтда ана шундай катта имкониятлар қаршисида турибмиз! …

🌧Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Масжид_қурилиши #Хайрия

👉Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов Ҳазрати Мулла масжидида

👉Масжидга Сардор Раҳимҳон ташриф буюрди

👉Масжидга BRAVO жамоаси аъзоси келди

👉Таниқли актёр, шоир, сухандон Шухрат Раҳимов ташрифи

👉Маълумотнома билан танишиш

👉 Ҳозирда Масжид ҳовлисига 1000 м квадрат бручатка зарур

Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар Аллоҳдан бошқадан қўрқмайдиганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар (Тавба сураси 18-оят).

🕋🕌Тошкент Вилояти Бекобод тумани Ҳамза маҳалласида жойлашган "Ҳазрати Мулла" Жоме Масжидига ҳомийлик ва хайрия қилиш учун: 👇👇

Uzcard: (Clikc Payme)

💳8600 0604 0008 6998
Umarov Alisher

Sberbank:

💳5469 3800 5638 1360

Abdurahmon Abduholiqov

🎁 Пайнетдан эҳсон учун: +998996119116

📞Маъсул котиб: +998936663386 Алишер

Яҳшиликка далолат қилинг яқинларга юборинг.🤲

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг сешанба куни
9 февраль, 2021 йил,
26 жумодус соний, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad
#Ислом_тарихи #Саҳобий

Кисронинг билак узугини таққан саҳоба | 1-қисм

Кисро ўз замонасининг энг катта подшоси! Тулки ва қуён овлаш билан кун кечирадиган оддий араб йигити унинг билакузугини қўлига тақиши мумкинми? – Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Расулжон Тошпулатов

👉 https://oliymahad.uz/21679

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тадбирлар #Учрашув #Талабалар #Ташриф #Бухоро

Тошкент ислом институтида таълим муассасаси талабалари ва иш берувчи ташкилот вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов
иш берувчи вакил сифатида тадбирда иштирок этди.

Айни пайтда Олий маъҳадда 9 нафар бухоролик талабалар таҳсил олмоқда.

Мазкур талабалар институтни битиргач, Бухоро вилоятидаги масжидларга имом-хатиб ёки ноиб имом вазифаларига ишга тақсимот қилинади.

Шунингдек, мазкур талабалардан баъзилари Бухоро вилоятидаги Мир Араб Олий мадрасаси ёки шу номли ўрта махсус ислом билим юрти учун ўқитувчилар сифатида юборилади.

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Шеър #Алишер_Навоий

Навоийни ўқиб

“Муқарраби шоҳий” – ҳазрат Навоий,
Элни эл қилгани амри илоҳий.

Эзгуликдан сўйлар “Ҳайратул аброр”,
Жаҳонгашта сайёҳ – “Сабъаи сайёр”.

Муҳаббат тимсоли “Лайли ва Мажнун”,
Садоқат мисоли “Фарҳод ва Ширин”.

Яъжуж ва маъжужни тўсган бир девор,
“Хамса”га интиҳо “Садди Искандар”.

“Қуш тили”да кезди неча бир водий,
Форсийда битилган “Девони Фоний”.

“Чор девон”га тизди туркий шеърларин,
Жаннатга менгзади Ҳирот ерларин.

Шодмон бўлмас экан ғурбатда ғариб,
Ким ҳам кўкарибди элдин айрилиб.

Доно ҳам бўлғуси оз-оз ўрганиб,
Дарё ҳам тўлғуси қатра йиғилиб.

Болалик, йигитлик айлаб ибтидо,
Ўрта ёш, қарилик топғай интиҳо.

“Қаро кўзим” келиб ором ол бирпас,
“Қоши ёсин”ларнинг барчаси абас.

“Оразин” ёпғонда сочилиб ёшим,
“Лаҳза-лаҳза” ютиб синди бардошим.

“Ёрдин айру кўнгул” мубтало бўлди,
“Қай пари пайкарға” жон фидо бўлди.

“Кўнглунг истар ёрлар” дийдори сирож,
“Жонға чун дермен”: бормикин илож?

“Билмаганни сўраб ўрган”ар авлод,
“Бошни фидо” қилса ёғилғай раҳмат.

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим талабаси Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Интернет #Талоқ #Шаръий_хукм

Интернет орқали талоқ қилишнинг ҳукми

Интернет орқали юборилган талоқ хабарига доир шаръий ҳукмлар ҳақида баҳс қиламиз – Махсус сиртқи бўлим талабаси Ботиржон Тожибоев

👉 https://oliymahad.uz/21682

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Алишер_Навоий

АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ

1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

👉 https://oliymahad.uz/21685

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
10 февраль, 2021 йил,
27 жумодус соний, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad
82-SAVOL
ABDULQAYYUM - ABDUL AZIM
#Сийрат

Сиз Пайғамбар алаҳиссаломни кўрганмисиз: 82-савол-жавоб

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

👉@Oliymahad
#Тадбирлар #Талаба_қизлар #Ташриф #Алишер_Навоий

Талаба ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш, Алишер Навоий ижодини яқиндан ўрганиш мақсадида Тошкент ислом институти ўқитувчилар О.Маҳкамова ва З.Суярова ҳамроҳлигида талаба қизлар Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейига ташриф буюрдилар.

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Алломалар #Китоб #фиқҳ

13 йил рўза тутиб ёзилган “Ҳидоя” соҳиби

“Мен таҳсил давомида тўхтаб қолмаганим сабабли шерикларимдан ўзиб кетдим” – Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Абдуллоҳ Қосим

👉 https://oliymahad.uz/21689

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Алишер_Навоий #Ўқитувчилар #Видеолар

Навоий ва Ислом

👉https://youtu.be/VtmdQNBmEZk

Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нурбой домла Жабборов

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Дарс #Онлайн #Тажвид

Онлайн тажвид | 25-дарс: Лайл сураси

Онлайн тажвид дарсларини Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири, тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов олиб боради.

👉 https://oliymahad.uz/21693

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Алишер_Навоий #Талабалар #Тадбирлар

Мутафаккир шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудига бағишланган “Навоий – буюк мутафаккир шоир” мавзусида Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти А.Тилавов иштирокида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram