#Кун_иқтибоси
Ёмонликнинг тантанаси учун керак бўлган барча нарса — яхши инсонларнинг ҳаракатсизлигидир.
✍️ Эдмунд Бёрк
@olimlar_minbari
Ёмонликнинг тантанаси учун керак бўлган барча нарса — яхши инсонларнинг ҳаракатсизлигидир.
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун
Сувости кемаларини такомиллаштирган ўзбек олимини танийсизми?
🗓 Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Рамизулла Мўминов иккинчи жаҳон уруши авж палласига чиққан пайтда, 1941 йил 24 октябрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган.
🧑💻 Фаолияти. У ҳозирги Миллий университетни 1963 йилда тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-теxника институтида илмий xодим, директор ўринбосари, маxсус конструкторлик бюроси директори вазифаларида ишлаган. ЎзФА академиги.
🔌 Илмий ишлари. Олим асосан қаттиқ жисмлар физикаси, яримўтказгичлар, диэлектириклар физикаси ва шулар асосида асбоб ускуналар яратишга оид илмий ишлар билан шуғулланган. У қаттиқ жисмларда ташқи таъсирлар — кучли импульс магнит майдони, ультратовуш тўлқинлари каби тасвирлар ёрдамида бутунлай янги физик жараёнлар келтириб чиқариш усулларини биринчи бўлиб ривожлантирди.
📌 Унинг изланишлари натижалари асосида ядро нурларини ўлчовчи — яримўтказгич детекторлари, лазерлар, қуёш нурини электр энергиясига айлантирувчи асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу асбоб-ускуналар, фазо ва сувости кемаларида, термоядро синтези қурилмалари ва бошқаларда кенг қўлланилмоқда.
✅ Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти лауреати Рамизулла Мўминов айни пайтда Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институти “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида лаборатория мудири вазифасида фаолият олиб бормоқда.
@olimlar_minbari
Сувости кемаларини такомиллаштирган ўзбек олимини танийсизми?
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сайлов – 2024”: гармония – зиддиятлар уйғунлиги
🌐 Бўлиб ўтган дастлабки туркум теледебатлар давомида партиялар етакчилари ва спикерлари ўз сайловолди платформаларига киритилган асосий таклифларини ҳар томонлама тақдим этдилар.
📌 Уларнинг баъзилари бир-бирини тўлдирса, айримлари эса тамоман зид бўлди. Аммо айнан шу тафовутлар аслида сиёсий тизимни амалда такомиллаштиришнинг муҳим омили бўлиб, партиялар ўртасидаги сиёсий баҳслар жамият манфаатларини кенгроқ ҳисобга оладиган муқобил давлат сиёсатини яратишга хизмат қилади.
💠 Умуман олганда, теледебатлар юзасидан миллий экспертлар ҳамжамияти аъзоларининг “Подкаст клуб” майдончасида билдирган холис мушоҳадалари шундан далолат берадики, мамлакат ижтимоий-сиёсий кўланкасида аниқлик, танқидийлик ҳамда очиқликнинг тобора қарор топиб бориши сайловчилар ишончини ошириш ва Ўзбекистонда конструктив сиёсий баҳс-мунозаралар сифатини яхшилаш йўлида ташланган муҳим қадам бўлмоқда.
@olimlar_minbari
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайловлар_ва_дунё
Молдовада сайловларда овозларини “сотган” фуқаролар жаримага тортилди
🌐 Молдова Коррупцияга қарши кураш миллий маркази 23 октябрга қадар полициядан бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида 350 та хабар олган ҳолда “пассив сайлов коррупцияси” моддаси бўйича жами 1 миллион лей (тахминан 52 минг евро) миқдорида жарима солди.
✅ Молдова қонунларига кўра, “пассив сайлов коррупцияси” “ўзи ёки бошқа шахс учун сайловда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш ёки амалга оширмаслик мақсадида сайловчидан ўзига тегишли бўлмаган ҳар қандай шаклда товарлар, хизматлар, имтиёзларни шахсан ёки воситачи орқали талаб қилиш, қабул қилиш ёки олиш жинояти ҳисобланади”.
📎 Президентлик сайловларининг биринчи босқичида ғалаба қозонган Майя Санду “демократияга мисли кўрилмаган ҳужум” уюштирилганини эълон қилди. "Бизда жиноий гуруҳ 300 минг овоз сотиб олмоқчи бўлганига оид далиллар ва маълумотлар бор. Бу мисли кўрилмаган фирибгарлик бўлиб, бундан мақсад демократияга путур етказишдир", — деб баёнот берди у.
@olimlar_minbari
Молдовада сайловларда овозларини “сотган” фуқаролар жаримага тортилди
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси
Инсон ихтиро қилган вайронкор қуроллар орасида сўз энг хатарли ва кучли қуроллигича қолмоқда.
✍️ Пауло Коэльо
@olimlar_minbari
Инсон ихтиро қилган вайронкор қуроллар орасида сўз энг хатарли ва кучли қуроллигича қолмоқда.
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун
Атоқли адиб, навоийшунос олим Мақсуд Шайхзода
🗓 Ўзбек адабиётининг атоқли намоёндаси, шоир, драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода 1908 йил 25 октябрь куни Озарбайжоннинг Оқдош шаҳрида машҳур шифокор Маъсумбек хонадонида таваллуд топган.
📚 Таълим. Сургун. Ўрта ва олий маълумотни Озарбайжонда олгач, 1925 йилдан бошлаб Деркенд шаҳрида ўқитувчилик қилди. У 1926 йилда "Миллий фирқа" ташкилотига аъзо бўлиб, мусовотчилар (изҳ: мусовот – тенглик) ҳаракатида фаол қатнашгани учун 1928 йилда ҳибсга олиниб, Тошкентга сургун қилинди.
🗂 Фаолияти. Адиб Тошкентга келиб, турли газета ва журналларда ишлади, 1935-38 йилларда Тил ва адабиёт инсититутида илмий ходим, 1938 йилдан то умрининг охирига қадар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент вазифасида фаолият юритиб, ижод қилди.
🪶 Ижоди. Шайхзоданинг "Ўн шеър", "Ундошларим", "Учинчи китоб", деб номланган шеърий тўпламлари, "Тошкентнома" достони, "Жалолиддин Мангуберди" ва "Мирзо Улуғбек" трагедиялари халқимиз орасида машҳур. "Беруний" драмаси эса шоир вафоти сабаб тугалланмай қолди.
🔄 Таржимонлик фаолияти. Ижодкор Руставелининг "Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон" эпоси, Шекспирнинг сонетлари, Пушкиннинг шеърлари, "Мис чавандоз" достони, "Моцарт ва Сальери" трагедияси, Лермонтовнинг шеърлари ва "Кавказ асири" достонини ўзбек тилига таржима қилган.
📖 Шайхзода ва Навоий. У "Навоий лирикасининг баъзи бир поэтик усуллари ҳақида", "Устоднинг санъатхонасида", "Ғазал мулкининг султони" каби тадқиқотларини эълон қилиб борди. Шунга ўхшаш мақолалари жамланган "Гениал шоир" тўпламини нашрдан чиқарди. Шайхзода Алишер Навоийга нисбатан "Ғазал мулкининг султони" таърифини илк бор қўллаган ижодкор ҳамдир.
🤎 Қардош Озарбайжон наслидан бўлиб, кейинчалик ўзбек халқининг чинакам севимли шоири, ёзувчиси, драматурги, забардаст олими сифатида донг таратган адиб Мақсуд Шайхзода 1967 йил 19 февралда Тошкент шаҳрида вафот этди.
@olimlar_minbari
Атоқли адиб, навоийшунос олим Мақсуд Шайхзода
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар
“Ҳамма учун тоза сув” — партиялар қандай ечимлар таклиф қилишди?
🌐 25 октябрда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этаётган сиёсий партиялар вакиллари ўртасидаги “Дебат холл”да навбатдаги дебатлар бўлиб ўтди.
🔗 Батафсил
@Olimlar_minbari
“Ҳамма учун тоза сув” — партиялар қандай ечимлар таклиф қилишди?
@Olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_минбари
Якуний дебат – муҳим хулосаларга асос бўлди
🔖 Шу йилнинг 25 октябрь куни партияларнинг сайлов тарғиботи бўйича Дебат Холлда бешинчи якунловчи дебатлар бўлиб ўтди.
⚡️ Унда партияларнинг Экология, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари борасидаги беллашуви, партия раҳбарлари ва сайловчилар ўртасидаги баҳслар ҳақида сиёсий фанлар номзоди, доцент Феруза Усарова ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
🔗 БАТАФСИЛ
@olimlar_minbari
Якуний дебат – муҳим хулосаларга асос бўлди
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мнение
Выборы 2024. Дебаты завершены
Вот и закончился избирательный марафон по выборам депутатов Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан, областных, районных, городских Кенгашей народных депутатов.
На протяжении всего, отведённого для этого законодательством страны периода он держал в напряжении общественность республики со все более возраставшим вниманием и интересом наблюдавшей за захватывающими перипетиями предвыборных баталий, развернувшихся между пятью политическими партиями Узбекистана и их представителями и сторонниками.
🔗 ПОДРОБНЕЕ
Раҳимжон Махкамов,
публицист

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар
Сиёсий фанлар доктори, профессор С.Жўраев жамиятимизда бир-бирини эшитиш ва ўз оппонентининг сиёсий қарашларга ҳурмат билдириш кўникмаси шакилланиётганини кузатиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети проректори, юридик фанлар доктори, профессори Ш.Зулфиқоров бу йилги сайлов олди жараёнлари ошкоралик, соғлом рақобат ва плюрализм муҳитида ўтаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтди.

Сиёсий фанлар доктори, профессор С.Жўраев "Сайлов-2024"да иштирок этаётган депутатликга номзодларимизда шижоат, ўзига бўлган ишонч ва профессионализмни янада ошганини кўриш мумкинлигини эътироф этди.

Сиёсий фанлар доктори, профессор С.Жўраевнинг фикрича, мазкур сайловларда иштирок этаётган партиялар ўз сайловолди дастурларида реал амалга ошириш мумкин бўлган ташаббусларни илгари суришган.

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни⚔️
@Olimlar_minbari ва @in_science_uz жамоаси Ички ишлар органлари ходимларини, азиз фахрийларимизни ҳамда юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини "25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” касб байрами муносабати билан самимий табриклайди.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга файзу-барака тилаймиз.
Масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Сиёсий партияларнинг сайловолди дебатлари ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш билан кузатилмоқда
🔹 Журналист Анвар Эминов партиялар ўртасида ўтказилган теледебатлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
🔗 БАТАФСИЛ
@olimlar_minbari
Сиёсий партияларнинг сайловолди дебатлари ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш билан кузатилмоқда
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_минбари
Энергетика тизимидаги муаммоларга партиялар томонидан қандай ечимлар таклиф этилди?
📁 Ўтган теледебатлар якунлари бўйича иқтисод фанлари доктори, доцент Нодир Расулов ўз фикрларини билдирмоқда.
✅ БАТАФСИЛ
@olimlar_minbari
Энергетика тизимидаги муаммоларга партиялар томонидан қандай ечимлар таклиф этилди?
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети проректори, юридик фанлар доктори, профессор Ш.Зулфиқоровнинг эътироф этишича, сўнги йилларда мамлакатимизда сиёсий партияларнинг фаоллашгани ҳамда уларнинг сайловолди дастурларида илгари сурилаётган ташаббуслар амалга оширилиш усуллари ва механизмлари билан бир-биридан кескин фарқ қилиши кузатилмоқда.

#Taъзия
Иқтисод фанлари доктори, профессор Тоштурғун Эргашев 87 ёшида вафот этди
Тоштурғун Эргашев 1937 йилда Янгиқўрғон туманида дунёга келган. 1959 йили Ўрта Осиё политехника институти, 1964 йилда Москва кончилик институти аспирантурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1959 йили Ўзбекистон фанлар академияси кончилик бўлимида илмий ходим сифатида бошлаб, 1985 йилгача Иқтисодиёт институти илмий ходими, бўлим бошлиғи, Тошкент халқ хўжалиги институти кафедра мудири, Фанлар Академияси мувофиқлаштирувчи кенгаши раис ўринбосари бўлиб ишлаган.
1985 йилда Тошкент политехника институти Наманган филиали директори этиб тайинланган. 1991—2006 йилларда ушбу филиал негизида ташкил этилган Наманган саноат-технология институти (1998 йилдан Наманган муҳандилик-педагогика институти) ректори лавозимида фаолият юритган.
2006 йилдан ҳозиргача Наманган муҳандислик-қурилиш институти Менежмент кафедраси профессори сифатида меҳнат қилиб келаётганди.
Институт жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Қонун қонун бўлгани учун эмас, унда адолат мужассам бўлгани учун қадрли.
✍️ Генри Уорд Бичер
@olimlar_minbari
Қонун қонун бўлгани учун эмас, унда адолат мужассам бўлгани учун қадрли.
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мамлакатимизда "Сукунат" куни
✅ Кеча, 26 октябрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни бўлди.
❎ Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.
❎ Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.
📎 Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.
@olimlar_minbari
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM