Олимлар минбари
5.81K subscribers
1.52K photos
378 videos
1 file
1.63K links
Ижтимоий соҳа олимлари ва шу соҳага доир мақола ёзган таниқли зиёлиларнинг фикрларини бир жойда ўқинг

Ижодий ҳамкорлик учун: @material_yuborish_Bot
Download Telegram
#Янги_нашр

Машҳур асар қайта нашр этилмоқда

Ўзбек халқининг этник тарихи юзасидан бошланган илмий тадқиқотларни юксак даражада поёнига етказган олим Бўрибой Аҳмедовдир.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров ўзининг матбуотдаги чиқишларидан бирида Бўрибой Аҳмедовни “Ўзбекларнинг Бартольди” деб таърифлаган эди. Чунки Бартольд Ўрта Осиё тарихини қанчалик кенг диапазонда ўрганган бўлса, Бўрибой Аҳмедовнинг тадқиқотлари ҳам шунчалик кенг қамровли, бақувват илмий асосга эга.

Атоқли муаррих академик Бўрибой Аҳмедов (1924-2002) темурийлар даври тарихчилиги бўйича етук мутахассис ҳисобланади. У "Амир Темур" тарихий романи, ҳикоялар тўплами, бир қанча қўлланма ва луғатларнинг муаллифидир.

Шу кунларда "ФАН" нашриётида Бўрибой Аҳмедовнинг "Мирзо Улуғбек" эсселар тўплами нашр қилинмоқда.

Мазкур тўпламда Мирзо Улуғбекнинг туғилишидан вафотига қадар ҳаётининг муҳим жабҳалари, яқин ва узоқ Шарқ, Кичик Осиё, Марказий Осиё ҳамда Хуросондаги сиёсий вазиятлар ҳақида ҳикоя қилинади.

@olimlar_minbari
#Минбар

Сайловлар ҳамма муаммоларга ечим бўлиши керакми?

Ўзбекистонда ўтказилаётган сайловолди ташвиқотлари ва унга аҳоли муносабатлари юзасидан эксперт мулоҳазалари

Батафсил


✍️Худойберди Ҳақназаров,
тарих фанлари доктори, мустақил эксперт


@olimlar_minbari
#Нобель_ҳафталиги

ТИББИЁТ БЎЙИЧА НОБЕЛЬ МУКОФОТИ ЛАУРЕАТЛАРИ КИМЛАР?

⚡️Бугундан Нобель ҳафталиги бошланди. Илк мукофотлар тиббиёт ва физиология бўйича генлар фаолиятини бошқарувчи микроРНК молекулаларини кашф этган Виктор Амброс (Массачусетс университети тиббиёт факультети) ва Гари Рувкун (Массачусетс бош шифохонаси, Гарвард тиббиёт мактаби)га берилди.

🔰Шу йўналишдаги 2023 йилги Нобель мукофоти Пенсилвания университетидан Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилганди, уларнинг ишлари коронавирусга қарши mRNA вакциналарини яратиш учун асос бўлган.

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Фақат миллий, халқона таълим-тарбия билан маънавият, ички маданият пайванд қилинсагина одамларни ҳар қандай пасткашликдан, тубанликдан асраб қолиш мумкин.

✍️ Чингиз Айтматов

@olimlar_minbari
#Минбар

“Сайлов – 2024”: сиёсий уйғунлик ва партиялараро рақобат юзасидан айрим мулоҳазалар

"Гармония – зиддиятлар уйғунлиги"
Гераклит.


🔖Милоддан аввалги 544 йилда қадимги юнон файласуфи Гераклит илмий меросидан келтирилган ушбу иқтибос замонавий ўзбек электорати нигоҳидаги партиялараро рақобатнинг ўзига хос ҳамоҳанглигини, назаримизда, аниқ ифодалайди. Бир қарашда, бундай турлича ва фарқли ёндошувлар жамиятда маълум антогонизм ёхуд зиддиятларни келтириб чиқариши мумкиндек.

⚡️Аммо айнан шу тафовутлар аслида сиёсий тизимни амалда такомиллаштиришнинг муҳим омили бўлади. Партиялар ўртасидаги ўзаро мусобақа ва сиёсий кураш жамият манфаатларини кенгроқ ҳисобга оладиган муқобил давлат сиёсатини яратишга замин бўлади.

Бўлиб ўтган дастлабки икки теледебатлар давомида партиялар етакчи ва маърузачилари ўз сайловолди платформаларига киритилган асосий таклифларини тақдим этдилар, баъзилари бир-бирини тўлдирса, айримлари эса бир-бирига тамоман зид бўлди. Қизгин мунозаралар сайловчиларни қизиқтирган долзарб муаммоларни акс эттирса-да, оммавий муҳокамалар иштирокчилари такомилга молик бир нечта муҳим жиҳатларни ҳисобга олишларини тақозо этади.

📎Умуман олганда, теледебатлар юзасидан туғилган холис мушоҳадаларимиз хулосалари шундан далолат берадики, мамлакат ижтимоий-сиёсий кўланкасида аниқлик, танқидийлик ва очиқликнинг қарор топиб бориши сайловчилар ишончини ошириш ва Ўзбекистонда сиёсий баҳс-мунозаралар сифатини яхшилаш йўлида ташланган муҳим қадам бўлмоқда.

◀️Батафсил

Бобур Алихонов,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фахрий профессори, медиа эксперт


@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мнение

ОТ ТЕЛЕДЕБАТОВ К МЕЖДУНАРОДНОМУ ПРЕСС-КЛУБУ

⚡️Не успели остыть эмоции от теледебатов, состоявшихся 27 сентября с участием лидеров всех 5 политических партий Узбекистана, как общественности была предложена новая предвыборная дискуссия в формате международного пресс-клуба, который был проведен 5 октября и транслировался как на государственном, так и на каракалпакском, русском и английском языках.

💎Кроме того, эфир сопровождался сурдопереводом, что соответствует нашей инклюзивной политике и позволяет лицам с ограниченными возможностями наблюдать за предвыборными «баталиями» и быть вовлеченными в избирательный процесс. Но сейчас не об этом.

➡️ПОДРОБНЕЕ

✍️Ранохон Турсунова,
доктор исторических наук УМЭД


@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мнение

Что запомнилось по выступлениям лидеров партий?

📌Избирательная кампания в самом разгаре. В конкурентную борьбу все активнее вступают «тяжеловесы» – в субботу на телевизионную сцену вышло руководство самих партий. Посмотрев их общение с телеаудиторией, лично я пришел к таким выводам.

ПОДРОБНЕЕ

✍️Азамат Сеитов,
доктор социологических наук, завлабораторией ИПМИ УМЭД


@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Дунё – улкан уммон. Вақт – тўхтамай елаётган шамол. Олдиндаги тўлқинлар – авлодлар, орқадаги тўлқинлар – аждодлар. Уларнинг давомийлигида абадий ҳаёт яшайди.

✍️ Абай Қўнонбоев.

@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

Сайловолди ташвиқотида дебатлар қанчалик муҳим?
 
🔰Ҳозирги сайловчи беш йил аввалги сайловчидан кескин фарқ қилади. Шу боис, ҳозирги депутатликка номзодлардан жуда катта масъулият, билим, малака ҳамда тажриба талаб этилади.

🖇Дебатда партия фаолларининг баҳс-мунозараларга пухта тайёргарлик кўришгани, берилган саволларга аниқ ва далиллар билан жавоб қайтаргани ҳамда кўтарилган муаммоларнинг турли жиҳатларини очиб беришда ташаббус кўрсатганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.  

Батафсил

Нодирбек Расулов,
иқтисодиёт фанлари доктори, эксперт
 

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КИМЁ БЎЙИЧА НОБЕЛЬ МУКОФОТИ СОВРИНДОРЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Нобель қўмитаси бугун кимё бўйича лауреатларни эълон қилди.

2024 йилги мукофот “оқсилни ҳисоблаш дизайни учун” америкалик Девид Бекер ва “оқсил тузилиши прогнози учун” британиялик Демис Ҳассабис ва Жон Жамперга берилди.

@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

Теледебатлар воситасида сайловчиларда партияларга нисбатан аниқ фикр ва танлов шаклланмоқда

‼️Назаримда, жорий йил 4 октябрь куни бўлиб ўтган сиёсий партиялар теледебатлари жараёнларида сайловда иштирок этаётган партияларнинг фаоллик даражаси кескин ошиб бораётгани кузатилди. Улар томонидан эълон қилинган сайловолди дастурларидаги мақсад ва вазифалар, таклиф ва ташаббусилар ҳамда билдирилган турли фикр-мулоҳазалар халқимизни ўйлантириб келаётган оғриқли нуқталарга етиб бораётганлигига гувоҳ бўлдик. Шундай экан, партиялар партиялар ўртасида кечган теледебат таҳлилларига тўхталиб ўтиш жуда ўринли бўлади.

Батафсил

✍️Шерзод Зулфиқоров,
мустақил эксперт


@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Билимсизлик – инсоният учун энг қоронғу тундир.

Конфуций

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

ДЕБАТЛАР ЭКСПЕРТЛАР НИГОҲИДА

📹 Анваржон Миркомилов,
 “Тараққиёт стратегияси” марказининг бўлим бошлиғи.


@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

ДЕБАТЛАР ЭКСПЕРТЛАР НИГОҲИДА

📹Адҳам Аҳроров,
юридик фанлари бўйича фалсафа доктори


@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

ДЕБАТ-2024: Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш


📌Сиёсий партиялар ўртасида бўлиб ўтаётган дебатлар сайловчиларда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Дебатларнинг жонли эфирда узатилиши унга бўлган қизиқишни янада ошириб юборди. Шундай дебатлардан бири 4 октябрь куни «DEBAT HOLL»да “Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш” мавзусида бўлиб ўтди. Сайловолди ташвиқоти даврида дебатларни ўтказиш сиёсий партиялар ўртасидаги соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлайди.

Батафсил

✍️Адҳамжон Аҳроров,
Тошкент давлат юридик университети кафедра мудирининг ўринбосари, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_минбари

ПАРТИЯЛАРНИНГ ИККИНЧИ ДЕБАТЛАРИ БУТУН ЖАМОАТЧИЛИК ЭЪТИБОРИНИ ЎЗИГА ТОРТДИ

🌟Маълумки, жорий йил 4 октябрь куни Дебат Холлда мамлакатимизда фаолият кўрсатадиган сиёсий партияларнинг сайлов тарғиботи бўйича иккинчи дебатлари бўлиб ўтди.

🔰Партияларнинг давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш борасидаги беллашуви, партия раҳбарлари ва сайловчилар ўртасидаги баҳслар юзасидан сиёсий фанлар номзоди, доцент Феруза Ўсарова ўзининг қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Батафсил

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Биз фикрларни эмас, балки кўпроқ далилларни мушоҳада этиб, улардан фикрлаш доирасида фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ.

Георг Кристоф Лихтенберг, XVIII аср немис ёзувчиси ва танқидчиси.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

ДЕБАТЛАР ЭКСПЕРТЛАР НИГОҲИДА

📹Нодирбек Расулов,
иқтисодиёт фанлари доктори


@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

ДЕБАТЛАР ЭКСПЕРТЛАР НИГОҲИДА


📹Людмила Югай,
юридик фанлар доктори


@olimlar_minbari