Олимлар минбари
5.67K subscribers
1.52K photos
378 videos
1 file
1.63K links
Ижтимоий соҳа олимлари ва шу соҳага доир мақола ёзган таниқли зиёлиларнинг фикрларини бир жойда ўқинг

Ижодий ҳамкорлик учун: @material_yuborish_Bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Партиялар_тарихи

Ўзбекистон Экологик партияси ҳақида нималарни биласиз?

@olimlar_minbari
#Илмфан

Биринчи маротаба квант механикаси ажратиб олинди

Чикаго университети олимлари квант механикаси соҳасида тадқиқот ўтказди. Натижада товуш фононлар деб аталадиган элементар заррачаларга бўлиниши мумкинлигини кўрсатди.

Фононлар ёруғликнинг асосий қурилиш блоклари бўлган фотонларнинг квант ўхшашларидир. Овознинг квант хусусиятларини ўрганиш учун физиклар ўта ўтказгичлар ва микротўлқинли бўшлиқлардан фойдаланганлар.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, материалдаги товуш тебранишлари дискрет энергия қийматларини олиши мумкин, бу унинг квант табиатини кўрсатади.

Олимлар товуш зарраси икки фононга бўлиниб, унинг квант табиатини очиб беришини аниқладилар.

Бу кашфиёт келажакда квант қурилмалари ва технологияларини ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Фононларни бошқариш қобилияти ахборотни қайта ишлаш ва энергияни узатишнинг янги усулларини яратишга олиб келиши мумкин.

@olimlar_minbari
#Кун_иқтибоси

Ўзингдан кейингиларга аввалгидан кўпроқ билим ва бахт қолдиришга интил, бизга мерос қолган нарсаларни такомиллаштириш ва кўпайтириш, тинмай меҳнат қилмоғимиз зарур бўлган соҳа мана шудир.

Дени Дидро.

@olimlar_minbari
#дунёга_назар

Бенжамин Франклин: “Илм-фанга қилинган инвестиция энг яхши дивидендлар тўлайди”

Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда ЯИМ нинг 50-70% га яқини янги технологиялардан фойдаланиш орқали эришилаётганининг ўзи барча соҳани рақамлаштириш аҳамиятини кўрсатиб турибди. Инвестиция ва инновация жараёнининг фаол ривожланиши саноатни диверсификация қилиш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини модернизация қилиш, шу билан бирга инвестиция капиталини қайтаришни оширишга хизмат қилмоқда.

Илғор ривожланган давлатларда илмий тадқиқот институтлари инновацияларни тижоратлаштириш борасида йирик корпорацияларга рақобатбардош бўлишга интилишмоқда. Мисол учун, дунёнинг йирик корпорацияларидан ҳисобланган Германиянинг “Volkswagen” концерни инновацияга жаҳоннинг обрўли илмий марказларидан бири ҳисобланган Гарвард университети умумий молиявий активлари миқдорида, яъни 13.5 миллиард АҚШ доллари миқдорида сарфлаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, “ахборот жамияти” деб номланган илғор мамлакатлар сафига кирмоқчи бўлган ҳар қандай давлат олий таълим қамровини камида 60-90% га чиқариши талаб этилади. Мисол учун, Германия ва Францияда фуқаролар учун профессионал таълим муассасаларида таълим олиш бепул таъминланади.

Францияда олий таълимда бир ўқув йили учун тўлов мамлакатда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас. Буюк Британияда, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун таълим муассасаларида бепул ўқиш имконияти ҳамда ижтимоий таълим кредитлари билан таъминлаш тартиби ўрнатилган. АҚШ да бундай талабаларга кўплаб ННТлари ва бошқалар томонидан грантлар ажратиш амалиёти мавжуд.

@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

“Уй-жой билан таъминлаш ва сифатли коммунал хизматлар – одамларнинг турмуш сифатини яхшилашнинг муҳим омили”

❇️Турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири уй-жой билан таъминланганлик ва коммунал хизматлар сифатидан қониқиш ҳисобланади. Аҳолининг энг зарур ҳаётий эҳтиёжлари қондирилиши (уй-жой, коммунал хизматлар билан таъминланганлиги) инсон манфаатлари, ижтимоий муаммолардан халос бўлиш – кишиларнинг турмуш сифатини яхшилашга асосланади.

📌Ўзбекистон аҳолисида узоқ йиллар давомида шаклланган қадриятларга кўра, шахсий уй-жойга эга бўлиш унинг хотиржам бўлиши ва ўз салоҳиятларини ривожлантириш билан машғул бўлишига ижобий таъсир кўрсатади (кишилар иқтисодий пойдеворга эга бўладилар).

🔗 Батафсил

✍️ Вахабова Д.Х.,
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти бош илмий ходими, PhD

@olimlar_minbari
#Туғилган_кун

Азамат Зиёев

Тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиёев 1963 йил 23 июнда Тошкентда зиёли оилада таваллуд топган.

А. Зиёев “Силсилот ас-салотин” тарихий манба сифатида” мавзусида, номзодлик диссертациясини, ундан сўнг “Ўзбек давлатчилиги тарихидан" (энг қадимги замонлардан Россия босқинига қадар) мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Унинг Марказий Осиё мамлакатлари тарихи, манбашунослиги, Марказий Осиё халқлари этногенези ва этник тарихи, давлат тузилиши, ташқи алоқалари каби масалаларга бағишланган 200 га яқин илмий ишлари эълон қилинган.

Профессор “Шуҳрат” медали ҳамда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Отражают ли предвыборные программы кандидатов в Президенты жизненные интересы молодежи?

🎞На вопрос отвечает ректор университета Инха в г.Ташкенте Музафар Джалалов

▶️ПОЛНОЕ ВИДЕО

@olimlar_minbari
#Saylov2023

Saylov uchastkalarini jihozlashda umumiy tarzda nimalarga e’tibor qaratish kerak?

@olimlar_minbari
#илм_фан

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЯНГИ ЭКЗОСАЙЁРАНИ КАШФ ЭТДИ

Жоржия университетининг тадқиқотчилар гуруҳи Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган ва авваллари фанга номаълум бўлган янги экзосайёра кашф этилганини эълон қилдилар. Самовий обектнинг кашф этилишига сунъий интеллект сабабчи бўлган.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, сунъий интеллект янги экзосайёрани протопланетар дисклар – ёш юлдузлар атрофидаги газ булутларининг излари орқали топишга муваффақ бўлган. Бундай ёндашув авваллари анъанавий усуллар ёрдамида аниқлаш имконсиз бўлган самовий жисмларни кашф этишга сабаб бўлиши мумкин.

Тадқиқотчилар қўлга киритилган маълумотларни бир неча бор текшириб кўриб, диск атрофида ҳақиқатдан ҳам янги пайдо бўлган экзосайёрага хос белгилар бор эканлигини тасдиқлашган.

“Тадқиқотлар сунъий интеллектдан янги пайдо бўлган сайёраларни излаш учун фойдаланиш мумкин эканлигини тасдиқлади”, – дейди астрономлар.

Тадқиқот муаллифларининг айтишларича, сунъий интеллект одамлар кўздан қочириши мумкин бўлган муҳим маълумотларни аниқлай олади. Бу эса катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашда қўл келади.

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Конституционные гарантии права собственности: неприкосновенность жилища

🎞Cахипджамал Джолдасова,
доктор юридических наук

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

⭕️ОЛИМЛАР ВА БЛОГЕРЛАР БАҲСИ – ФИКРЛАР ЖАНГИ

💬Машҳур ўзбек блогерлари ҳамда олимлар, тадқиқотчилар, мутахассислар ўртасида жорий сайловолди кампанияси бўйича баҳс-мунозара бўлиб ўтди.

✔️Расул Кушербоев, Барногул Санақулова, Қобил Дўсов, Мирсаид Ҳайдаров (Муфаса), Бекзод Наримонов, Фозил Фарҳод – ижтимоий тармоқ юлдузлари, олимлар думалоқ стол атрофида фикрлашди. Озроқ тортишувлар ҳам бор. Лекин бу ҳашаки бақир-чақирлар эмас, миллат ойдинларининг келажак ташвишида айтган сўзларидир.

➡️Кўрсатувда баҳсталаб фикрлар, асосланмай айтилган мулоҳазалар бўлиши мумкин. Назарда тутиш лозимки, бу – мутлақо эркин минбар. Очиқлик сари юз тутган жамиятимиз ижтимоий тармоқларда ҳаммани эшитди, кўрди, билди. Бас, энди сўзлаш фурсати олимларга етди. Бу – бошқача баҳс, бошқача мулоқот формати.

📍Мазкур кўрсатув бугун соат 20:00 да "Нишон" ютуб каналида эълон қилинади.

👉Ҳавола бу ерда: https://youtu.be/TQ-Evluv9LU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа, топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.

✍️Садриддин Салим Бухорий

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

"Хабеас корпус" институти инсон ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади

🎞Фарход Примов,
Ички ишлар вазирлиги академияси кафедра бошлиғи

@olimlar_minbari
Дунёнинг етакчи давлатлари ҳукуматлари фаолиятида сунъий интеллектнинг аҳамияти

Канада ҳукумати
2017 йилда Сунъий интеллект бўйича Канада стратегияси доирасида турли ташаббусларни амалга ошириш учун 125 миллион доллар сармоя киритди. Бунга Сунъий интеллектни тадқиқ этиш институтлари, кафедралар, сунъий интеллект дастури ва сунъий интеллект миллий дастури каби маысадларларни киритиш мумкин. Ушбу стратегия Канада Илғор тадқиқотлар институти (Торонто) ва учта “ақл марказлари” ўртасидаги ҳамкорликка асосланган: сунъий интеллект Алберта Институти (Эдмонтон), Вектор институти (Торонто) ва Алгоритмларни ўрганиш Институти (Монреал).

Бирлашган Араб Амирликлари келажакда янада ақлли ва самарали миллатни яратишга қаратилган 2031 йилгача бўлган миллий сунъий интеллект стратегиясини эълон қилди. Стратегия сунъий интеллект технологияларига инвестициялар киритишни рағбатлантириш ва давлат бошқаруви самарадорлиги ошириш учун воситаларни яратишга қаратилган. Бу давлат харажатларини 50 фоизга қисқартириш ва миллий ЯИМни 35 фоизга оширишга қаратилган. Шунингдек, БАА 2017 йилда сунъий интеллект бўйича вазирни тайинлаган биринчи мамлакатдир.

Америка Қўшма Штатлари сунъий интеллект соҳасида қулай ва жозибадор муҳит, катта молиявий ресурслар, ушбу соҳадаги кўплаб компаниялар ва глобал миқёсда катта имкониятларга эга бўлган етакчи давлатлардан биридир. Дунёдаги сунъий интеллект компанияларининг 40 фоизи ушбу мамлакатда жойлашган.

Иккинчи ўринда Хитой (тахминан 11%), у 2030 йилга келиб сунъий интеллект, ҳам назария, ҳам технология ва иловалар бўйича етакчи давлат бўлишни хоҳлаётганини эълон қилди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, бу сунъий интеллект бўйича мутахассислар халқаро миқёсда энг кўп жалб қилинадиган мамлакатлардан биридир.

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Справедливая налоговая политика: новые льготы для предпринимателей

🎞Виктория Алексеева,
профессор Национального университета Узбекистана

@olimlar_minbari
#Илмфан

Фалаж одамни юргизиш давоси топилди. Бу қандай амалга ошди?

Фалаж бўлиб қолган одам миясига ўрнатилган имплантлар ёрдамида шунчаки юриш ҳақида ўйлагани ондан юра бошлаган.

40 ёшли голланд Герт Ян Оскам бундан 12 йил илгари велосипедда ҳалокатга учраб фалаж бўлиб қолган эди.

Унинг миясидаги электрон имплантлар унинг ўйларини умуртқасига ўрнатилган иккинчи имплантга симсиз узатади ва шу орқали қўл ва оёқларини ҳаракатга келтиришга ёрдам беради. Ҳозир у ўрнидан туриши, зинадан кўтарилиши мумкин.

Герт-Яннинг ҳаракатчанлигини тиклаш бўйича операция 2021 йил июль ойида ўтказилган. Профессор Блох бош суягининг ҳар икки томонида, ҳаракатни бошқарадиган мия қисмларида диаметри 5 см бўлган иккита айлана тешик очди. Кейин у мия сигналларини - Герт-Яннинг ниятларини симсиз равишда узатувчи диск шаклидаги иккита имплантни жойлаштирди.

Олимлар бир неча ҳафталик машғулотлардан сўнг бемор ҳасса ёрдамида тик туриб юра олишига эришдилар. Лойиҳага раҳбарлик қилган Лозаннадаги Федерал Политехника мактаби профессори Грегуар Куртиннинг айтишича, бемор ҳаракатлари секин, аммо бир текисдадир.

Беморлар уларни соғайиш амалиётларининг бир қисми сифатида ҳафтасига бир соат ёки бир неча марта ишлатишади. Юриш ҳаракати уларнинг мушакларини машқ қилдиради ва тизим ўчирилганида ҳаракат даражасини тиклайди, бу шикастланган нервлар қайта ўсишига ёрдам беради.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

☑️Согласно статье 33 Избирательного кодекса наблюдатели имеют право присутствовать на заседаниях избирательных комиссий, участвовать на собраниях по выдвижению кандидатов, встречах кандидатов с избирателями.

🔰Вместе с тем им запрещается находиться в кабине или комнате для тайного голосования, когда избиратель делает свои отметки в избирательном бюллетене, спрашивать у избирателей как они проголосовали или оказывать какую-либо помощь избирателям при внесении отметок в избирательный бюллетень.

📹 Сахипжамал Джолдасова,
эксперт, доктор юридических наук

▶️ПОЛНОЕ ВИДЕО

@olimlar_minbari
#Дунё_халқларида

Франция: давлат ва фуқаролар ўртасидаги “мулоқот кўприги”

Бир қатор хорижий давлатларда қонунни парламентда депутатлар томонидан муҳокама қилинишидан олдин “нолинчи” ўқиш деб атайдиган механизм, яъни фуқаролик жамияти институтлари ёки жамоатчилик томонидан жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, уларни жамоатчилик билан маслаҳатлашув ва эшитувлари асосида такомиллаштиришга кўмаклашиш тизими йўлга қўйилган.

Масалан, Францияда Иқтисодий, ижтимоий ва экологик Кенгаш давлат ва фуқаролар ўртасидаги “мулоқот кўприги” вазифасини бажаради. Ушбу Кенгаш парламент ва ҳукуматга жамият ва давлатни ривожлантириш билан боғлиқ барча масалалар бўйича маслаҳат бериш, давлат иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилиш, қонун лойиҳалари, қарорлар ёки фармонлар ҳақида фикр билдириш, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги конструктив мулоқотни йўлга қўйишга мўлжалланган.

@olimlar_minbari
#Туғилган_кун

Натай Кенесарин

Олим, геология-минералогия фанлари доктори, профессор, Академия мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог.

У 1908 йил 24 июнда Туркистон вилоятининг ҳозирги Тўлабий тумани ҳудудида туғилган.

Геология бўйича асосий илмий ишлари Сирдарё, Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистоннинг бошқа вилоятларидаги ер ости сувларини ўрганишга бағишланган.

"Ўрта Осиёнинг суғориладиган ҳудудларида ер ости сувлари режимининг шаклланиши", "Қурғоқчил зонада (Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон) ер ости сувлари режимига суғоришнинг таъсири" каби 120 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Олим илмий изланишлари учун юксак мукофотлар билан тақдирланган.

Натай Кенесарин 1975 йили Тошкент шаҳридаги Чиғатой мемориал қабристонига дафн этилган.

@olimlar_minbari
#Saylov2023

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovida muddatidan oldin ovoz berish tartibi

@olimlar_minbari
Олимлар янги муаммони кашф этишди

Антарктикада янги муаммо вужудга келмоқда. "Nature" журнали жанубий қутб билан боғлиқ янги изланишлар натижасини эълон қилди. Унда айтилишича, Жанубий қутбдан ўтувчи совуқ оқимлар 2050 йилга қадар 40 фоизгача секинлашади.

Бу эса, ўз навбатида океан юзасидаги иқлим ўзгариши ва ҳавонинг илишини тезлаштиради. Ушбу жараён музларни эритади. Эриган музлар эса совуқ оқимлар тезлигига янада салбий таъсир қилади.

Ҳар йили абадий музлаган қитъа атрофига триллионлаб тонна карбонат ангидридга тўйинган ва шўр сув қуйилади. Натижада 4000 метргача бўлган чуқурликдаги океан сувлари алмашмай, узоқ вақт бир жойда туриб қолади. Оқибатда сув жониворларига ҳам жиддий зарар етади.

@olimlar_minbari