Олимлар минбари
2.42K subscribers
1.52K photos
378 videos
1 file
1.63K links
Ижтимоий соҳа олимлари ва шу соҳага доир мақола ёзган таниқли зиёлиларнинг фикрларини бир жойда ўқинг

Ижодий ҳамкорлик учун: @material_yuborish_Bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

📁Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди. Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.

🎞Шерзод Зулфиқоров,
эксперт, юридик фанлар доктори, профессор


@olimlar_minbari
#фикр

Азон овози диний ПИАР эмас, шукроналик рамзи

Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Бектош Бердиев Ўзбекистон Президентининг “Азон овозини эшитиб йиғлагим келади” – сўзларига нисбатан нохолис муносабат билдирган инсонларга дадил фикр айтди.

Мақоладан иқтибослар

✍️ Халқимиз, баъзилар “орзу қиладиган” радикал, қолоқ ва “жоҳилликка” таянган жамиятда эмас, эркин ва демократик жамиятда яшашни хоҳлайди. Бунга кўнмаганлар, “рози бўлмаганлар” Сурияга, Афғонистонга, Ироққа кетиб қолишган эди ва улар қандай аянчли аҳволга тушганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

✍️ Ўзбекистон бугун ҳам дунё тан оладиган уламолару олимлар юрти бўлиб қолмоқда. Ўша баъзилар илҳомланаётган экстремистларнинг мақсади эса “жиҳод” шиори остида уруш оловини ёқишга қаратилган.

✍️ Сизнинг ғаразли мақсад-муддаонгиз: ТИРНОҚ ОСТИДАН КИР ҚИДИРИШ ёки ҚИЛДАН ҚИЙИҚ АХТАРИШдан бошқа нарса эмас...

▶️МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Партиялар_тарихи

АДОЛАТ" социал-демократик партияси тарихини биласизми?

@olimlar_minbari
#Кун_иқтибоси

Бойликдан керилмоқ – ақлдан нари,
Чунки у ўткинчи булут сингари.

✍️ Абдураҳмон Жомий

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Партиялар_тарихи

Халқ демократик партияси тарихи ва фаолияти тўғрисида нималарни биласиз?

@olimlar_minbari
#Туғилган_кун

Маҳамаджон Мираҳмедов, техника фанлари доктори, профессор

М. Мираҳмедов 1946 йил 16 июнда Андижон вилояти Асака туманида туғилган. 

Профессор табиий-техник объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг меъёрий-методологик фазасини яратишга катта ҳисса қўшган.

Олимнинг  250 дан ортиқ илмий, ўқув ва услубий ишлар чоп этилган. Шунингдек, унинг охирги 5 йилда: 7 та ўқув қўлланма, 3 та монография, 2 та электрон дарслик, 2 та дастлабки патент, 2 та дастурий ҳужжати чоп этилган. Шу билан биргаликда 15 та халқаро ва 7 та республика анжуманларида 40дан ортиқ маърузалар билан иштирок этган.

@olimlar_minbari
#дунё_парламентлари

Литва Сейми “яшил” парламентга айланмоқда

🔰Парламент ишлаб чиқариш қуввати 328,28 кВт бўлган янги қуёш электр станциясини ишга туширди. Шу билан бирга, парламент биноларидаги совутиш ва вентиляция тизимлари ҳарорат ва парламент йиғилишларига мос равишда автоматик тарзда ишлайдиган ҳолатга келтирилди.

♻️Парламент биносининг умумий жойлари ҳаракат сенсорлари асосида ишлайдиган ёритиш мосламалари билан жиҳозланди. Энергия истеъмоли нуқтаи назаридан, иссиқ сув таъминоти ҳароратини минимал рухсат этилган 50°С га туширилди.

‼️Рақамлаштиришнинг кучайиши натижасида парламентда қоғоз ишлатилиши минимал даражага туширилмоқда.

@olimlar_minbari
#Янги_китоб

"Yangi kitob" нашриёти томонидан яқинда рус тилида мусиқашунос-шарқшунос ва маданиятшунос Александр Джумаевнинг турли йилларда ёзилган мақолалари жамланган китоби нашрдан чиқарилди.

Китобда олим, адиб, жадидлар маърифатпарварлик ва ислоҳотчилик ҳаракати етакчиларидан бири Абдурауф Фитрат маданий ва илмий фаолиятининг номаълум ва кам ўрганилган масалалари ёритилган.

Нашр мусиқашунослар, тарихчилар, шарқшунослар, шунингдек, Марказий Осиё, Ўзбекистон мусиқа маданияти тарихи ва Абдурауф Фитрат ижодий фаолияти билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, Ойбек уй-музейи шафелигида нашр қилинган.

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Что собой представляет институт "доверенных лиц" кандидатов в Президенты республики Узбекистан?
Каковых правовой статус?
Каковы их полномочия в процессе выборов?

🎞Профессор Национального университета Узбекистана Виктория Алексеева отвечает на вопросы.

@olimlar_minbari
#Дунё_парламентлари

Сунъий интеллект соҳасида биринчи марта яхлит қонун қабул қилинмоқда

Европа Парламенти Сунъий интеллектни тартибга солиш юзасидан дунёда биринчи марта қонун лойиҳаси тайёрламоқда.

⚪️Қонун ижодкорлари томонидан устувор йўналишлар сифатида Европа Иттифоқида қўлланиладиган Сунъий интелект тизимлари хавфсиз, шаффоф ва экологик тоза эканлигига ишонч ҳосил қилиш кабилар илгари сурилмоқда. Шунингдек, мазкур тизимларни зарарли оқибатларини олдини олиш учун улар одамлар томонидан назорат қилиниши керак деган хулосага келинган.

📁Янги қоидалар провайдерлар ва фойдаланувчилар учун сунъий интеллект хавфи даражасига қараб мажбуриятларни белгилайди.

@olimlar_minbari
#Saylov2023

Uchastka saylov komissiyasining vakolatlari nimalardan iborat?

@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

“ХАБЕАС КОРПУС” ИНСТИТУТИ: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ КАФОЛАТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА МУҲИМ ЎРИН ТУТАДИ

🖇Бугунги кунда миллий амалиётимизда муваффақиятли қўлланилаётган институтлардан яна бир “Хабеас корпус” институтидир.

⚠️Бу саволларга жавобан шуни қайд этиш жоизки, “Хабеас корпус” атамаси лотин тилидан олинган бўлиб, “танани судга келтириш” деган маънони билдиради. Аниқроқ айтганда, жиноий таъқибга учраган фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқини англатади. Қизиқ томони шундаки, ушбу институтнинг пайдо бўлиши олис тарихга бориб тақалади.

🔗Батафсил

✍️Фарход ПРИМОВ,
ИИВ Академияси кафедра бошлиғи
.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов кампанияси авж паллага кирди.

@olimlar_minbari лойиҳаси томонидан экспертлар ва блогерлар иштирокида "Очиқлик даврида сайловлар: ўзига хослик, ахборот хуружлари, холислик" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тўлиқ видео тез кунда!

@olimlar_minbari
#Кун_иқтибоси

Шамдай ҳаёт ўтказ, ҳамманинг уйини нурафшон этиб, ўзинг қоронғуда бўл.

✍️Баҳоуддин Нақшбанд

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Как будет обеспечиваться открытость и гласность в процессе выборов?

🎞Доцент Академии МВД Республики Узбекистан, доктор юридических наук Людмила Югай ответила на вопрос.

@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

Сайловолди ташвиқотида оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти

🎥Бу ҳақда фикр юритганда, аввало шундай ҳақли савол туғилади: хўш, сайлов жараёнларида оммавий ахборот воситалари иштирокини таъминлашдан мақсад нима? Сайловларни оммавий ахборот воситалари иштирокисиз ўтказиш мумкин эмасми?

☑️Бу саволларга жавоб тариқасида шуни қайд этиш керакки, сайлов жараёнларига оммавий ахборот воситаларини иштирокини таъминлашдан кўзланган мақсад биринчидан, бу муҳим сиёсий жараёнда очиқ-ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш бўлса, иккинчидан кенг жамоатчиликка тезкор ва холис ахборот етказишдан иборатдир.

🔗Батафсил

✍️ Анвар Эминов,
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази эксперти.

@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

Халқ хизмати учун энг яхши шароитли тиббиёт муассасалари кўпайди

📌Ростини айтcам, ёшим 45 дан ошган бўлса-да, ўзимни жуда ёш ҳис қиламан ва охирги 10 йилда мени фикримча, шароити бўлмаган поликлиникага бормаганман, боргим ҳам келмаган. Шунингдек, онкологик касалликлар бу ёшдаги аёлларда кўп учрамайди деб ўйлардим. Чунки кўпчиликдан онкология қариялар касаллиги деб эшитгандим, 2013 йилларда бу касаллик қарияларда кўпроқ учраши ҳақида газетада мақола ҳам ўқигандим.

🔗 Батафсил

✍️ Севара Убайдуллаева,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш Департаменти бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, доцент
.

@olimlar_minbari
#Saylov2023

Saylov uchastkalarida joylashtiladigan saylov sanasiga bag‘ishlangan plakatlar va ma’lumotlar stendi

@olimlar_minbari
#Илмфан

Инсон мияси кучлими ёки замонавий компьютер - олим фикри

Инсон миясида ҳар қандай замонавий компьютердан кўпроқ элементлар бор, ҳатто бутун дунёдаги компьютер тармоқларидан ҳам кўп, дейди Қрим Федерал университети Психиология ва психофизиология кафедраси раҳбари Владимир Павленко.

Инсон миясида 200 миллиард нейронлар бор ва уларнинг ҳар бири бошқа нейронлар билан 10 мингга яқин синопс-ҳужайралари билан боғланган. Агар солиштирадиган бўлсак, 200 миллиард нейрон - бу галактикадаги юлдузлар сони билан тенг, синопслар билан бирга ҳисоблайдиган бўлсак, бу рақам биз билган коинотдаги барча юлдузлардан ҳам кўп бўлади.

Шу сабабли ҳам инсон мияси ҳозирча сунъий компьютер нейрон тармоғидан кўра мураккаброқ.

Иккинчи томондан, инсон мияси – бу эволюция маҳсулидир. Миямизнинг катта қисми ҳаракатларни бошқариш, егулик топиш, ўзига ҳамроқ топиш учун жавоб беради. Айтиш жоизки, неандартал одам мияси замонавий одамникидан каттароқ бўлган, чунки унинг ҳаёти мураккаб бўлган.

Ҳозир эса аксарият одамларнинг ҳаёти енгиллашмоқда ва эҳтимол шунинг учун ҳам замонавий инсонлар мияси кичраймоқда. Лекин ҳозир мияни ривожлантириш имконияти аввалгига қараганда кўпроқ.

Хулоса шуки, ҳозирча инсон мияси ҳар қандай сунъий нейрон тармоқлардан устун.

@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

Сайловолди ташвиқотида оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти

📁Сайлов Кодексининг 45-моддасида ташвиқот олиб бориш турлари, шакл ва усуллари аниқ ёритилган. Масалан, ташвиқотни халқ олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, интервьюлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб бориш мумкин.

🗞Ёки оммавий ахборот воситаларида, телевидение, радио, интернет тармоғи орқали чиқишлар қилиш, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамалар услубидан ҳам фойдаланиш мумкин.

🔗 Батафсил

✍️ Феруза Усарова,
ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази директори, сиёсий фанлар номзоди, доцент

@olimlar_minbari
#Кун_иқтибоси

Баҳс – бу ҳам аслида илм ўрганишнинг бир йўли. Бироқ унга ортиқча ҳирс қўйиш ярамайди. Чунки баҳсга ортиқча ҳирс қўйишдан мағрурлик, мақтанчоқлик, хусумат, ёлғончилик, ҳатто арзимаган нарсадан жанжал чиқариш ва бировга мушт кўтариш каби ёмон фазилатлар туғилади.

✍️ Абай Қўнонбоев

@olimlar_minbari