Олим Жўраев
777 subscribers
1.59K photos
208 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
#Мушоҳада

Мўътабар ОНА

- Болакай уйига келиб онасига:
"Бу хатни мактабдаги ўқитувчим бериб юбордилар" - дейди. Онаси хатни ўқиб кўз ёшларини зўрға тутиб турди. Уни боласига баланд овозда ўқиб берди:

«Сизнинг ўғлингиз даҳо! Мактабимиз унинг қобилиятига кичиклик қилади. Шунинг учун сиз болангизга уйингизда таълим беринг!».

Орадан йиллар ўтди. Инсоният тарихига улкан ихтиро кашф қилган инсон Эдисоннинг онаси вафот этди. Кунларнинг бирида у онасининг жавонини кўздан кечираётиб қутидаги хатга кўзи тушди:

«Сизнинг ўглингиз калтафаҳм, тентак. Эрта тонгдан бошлаб уни мактабга киритмаймиз!».

Буни ўқиган Эдисон росса йиғлади ва ўзининг хотира дафтарига ушбу битикларни битиб қўйди:

- «Эдисон тентак бола бўлган. Лекин ақлли онасининг тадбири ила даҳога айланди!».

Онанинг ҳаётдаги ўрни шундай!

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Онанинг сўнгги илтимоси...

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
— Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
— Бўлди, кетдим.
— Шошма, болам. — Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. — Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
— Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
— Суратга тушайлик, — деди тўсатдан.
Ажабландим.
— Нега?
— Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: “Қўшниникига чиқиб келаман”, дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
— Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки ҳафта ўтдию... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!

Ўткир Хошимов,
"Дунёнинг ишлари" китобидан.

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Чегара

Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку. Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку?! Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку. Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи “ичидан тўқиб чиқарганини”ни билади-ку? Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? У ахир кошона қасрда яшайди-ку. Одам нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими? Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳум уларни кўрмайди-ку?!

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи МАЪНАВИЯТ деб аталади!

✍🏻 Ўткир Ҳошимов

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Ука

-Укажон... Ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди. Жиянларинг бетоб, поччанг эса борини ичиб тугатди... Озроқ қарз бериб тур, - нарёғидан мунгли товуш эшитилди.

-Опажон, ўзи ойликни аранг етказиб яшасам... Мени ҳам тушунинг-да, пулим йўқ, - ух тортди ука. Сўнг жуда бандлигини айтиб алоқани ўчирди.

-Манави тилла занжирга нима дейсиз? - ёнидаги жонон унга суйкалди. - Олиб берасизми?
-Истаганингни ол! Бугун сахийман, жоним!

✍🏻 Нодирабегим Иброҳимова


Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Тушилмаган сурат

Данғиллама уй қаршисида турган ношир астагина қўнғироқ тугмасини босди. Ичкаридан “ҳозир” деган товуш эшитилди ва зум ўтмай ўша Машҳур одам кўзга кўринди. — Одамларга ўрнак бўладиган хислатларингиз бисёр, - деди машҳур одамнинг хонадонига кириб келган ношир. — Шу сабаб сиз ҳақингизда китоб ёзишни ният қилдик. Маълумотларни йиғдик, етмаганини сўраймиз. Фақат шахсий фотосуратларингиздан олсак дегандик... — Албатта, - деди машҳур одам жилмайиб жавондан фотожамланмасини оларкан, — марҳамат истаган суратингизни танлаб олаверинг, расмлар бисёр...
— Ташаккур!
— Манави суратда давлат арбоблари, бунисида номдор санъаткорлар билан расмга тушганман. Бу эса оилам: рафиқам, фарзандларим... Бунисида ҳамкасбларим қуршовида ўтирибман.
— Хўп ажойиб, - ношир альбомни варақлади. - Аммо... нашриётимиз муқаддимага онангиз билан тушган суратингизни қўймоқчи эди. Шу суратни топиб бера оласизми? Машҳур одам бир зум ўйланиб қолди, суратларни барини бирма бир кузатиб чиққач, мулзамлик билан жавоб қайтарди:
— Буни қаранг... онам билан иккимиз бирор марта суратга тушмаган эканмиз. Буни... энди пайқабман, - у шундай деб альбомни жойига қўйди. -Одамларга ўрнак бўлишимга ҳали вақт бор, кўринади, ука. Онам билан суратга тушганимда келарсиз... Ношир кетди.

Сиз-чи? Онангиз билан суратга тушганмисиз?

✍🏻 Нодирабегим Иброҳимова

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...

У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.

Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ.
Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг!

ХУЛОСА: Бугун cизни кимдир алдаган бўлса, куюнманг, ғам чекманг. Зотан, бугун сизнинг эмас, алдаган кимсанинг алданиш куни бўлибди.

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Мўъжиза

Бемор акасининг хонаси олдида турган қизча ота - онасининг суҳбатини эшитиб қолди.
Ота:
― Энди нима қиламиз, онаси? Ўғлимиз ўлим ёқасида. Мия жарроҳлик амалиёти тез ўтказилиши лозим! Лекин бизда етарли маблағ йўқ! Унинг ҳаёти хавф остида. Нажот қаерда экан -а? ― деди.
Она аламли йиғи билан:
― Бунга мўъжиза керак! Қўлимиздан келганини қилдик! ― деди.

Қизча ортиқ тура олмади. Югириб бориб хонасига кирди. Пул тўплайдиган қутичасини очди. Ундан 15 минг сўм чиқди. Унинг миқдорига ишонч ҳосил қилиш учун, уч марта қайта санади.

Ота - онасидан изн сўрамай, чақмоқ тезлигида чиқиб, уйларига яқин дорихонага борди. Кириб қараса, дорихоначи бир киши билан гаплашаётганди. Уларнинг суҳбатлари қизиганидан, дорихона пештахтасига бармоқларини қўйиб олган қизчага сотувчи аҳамият бермади.

Бироздан сўнг:
― Сенга нима керак, қизалоғим? - деди.
Қизча:
― «Мўъжиза» ― деди. Сотувчи ҳайрон қолиб:
― Нима? ― деди.
― Акамнинг тузалиб кетиши учун «Мўъжиза» ни сотиб олмоқчиман! - деди.
Дорихоначи оҳисталик билан:
― Қизалоғим, бизда мўъжизалар сотилмайди! - деди.
― Унда, уни қаердан сотиб олсам бўлади? ― деб сўради қизча.
Сотувчи жавоб беришидан олдин бояги киши:
― Қанча пулинг бор? ― деди.
Қизча:
― 15 минг сўм пулим бор. Бу пулимнинг бори, бори шунча, амакижон! ― деди.
У киши:
― Қизалоғим, мўъжизани сотиб олсанг, нима қиласан? ― деб сўради.
― Акамнинг унга эҳтиёжи бор. Усиз тузалмас экан! ― деди. Киши гап орасида ота - онасидан эшитганларини, акаси ўлиши мумкинлигини, уйининг қаердалигини билиб олди.

У киши унга қўлини узатиб, «пулингни бергин!» деди.
У жажжи қўлчаларини чўзиб амакининг кафтига «Мўъжиза»нинг пулини қўйди.
Амаки унинг қўлидан тутиб:
― Мен билан юр! ― деди.
Қизча «Мўъжиза сотиладиган бошқа дорихонага борсак керак» деб ўйлади. Лекин улар тўғри қизчанинг уйига келишди. У киши унинг ота - онаси билан танишди. Амаки етук мия жарроҳи экан. Ҳолатни ўрганиб, болакайни уз клиникасига олиб бориб амалиёт ўтказди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Орадан вақт ўтиб болакай уйига қайтди. Она эрига қараб:

― Аллоҳимга шукр! Бу докторни бизга айни керакли дамда Ўзи юборди. Бу - мўъжиза! ― деди. Буни эшитган қизча:
― Ойижон, мен ўзимдаги бор пулимни бердим. У кишидан мўъжизани сотиб олдим! ― деди.
Она қизалоқни қучоқлаб, мўъжиза тушунчасини, шифони Аллоҳ беришини, бандалар унга олиб борадиган сабабларни бажариши кераклигини англатди. Ва:
― Қизим, мўъжизанинг нархи, сен акангни яхши кўрганинг, унга шифо сўраб дуолар қилганинг, ва ўзингда бор бўлган «Бойлигинг» - тўплаган маблағингни берганингдир! ― деди.

Қизчани ёнига олиб икковлари шукр намозини ўқидилар. Аллоҳнинг фазли, неъмати ва тугамас мўъжизалари учун ҳамд айтдилар.

P/S: Мўъжизанинг нархи, қўлингиздан келган барча ишни қилиб, қолганини Аллоҳнинг тадбирига ҳавола қилишингиздир!

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Мен "йўқ"дан "қўй" қилдим,
"Йўқ" сўзини тескари ўқиб.

"Овсар" "Расво" бўлди.

""Нодон« эса....
Барибир "нодон"лигича қолди...

✍️Икром Искандар

Каналга обуна бўлиш👉@olimjurayev
#Мушоҳада

Онангга қўнғироқ қилдингми бугун?

Бу дунёда меҳр-оқибат устун,
Мусофир юртларда юрганинг учун,
Соғиниб интизор кутиб турганда,
Онангга қўнғироқ қилдингми бугун?

Ҳар зум хавотирда соатга қараб,
Ҳар кун дуосида омадинг сўраб,
Гоҳида пинҳона соғинса йиғлаб,
Онангга қўнғироқ қилдингми бугун?

Ўзинг учун елиб, бахтингни топдинг,
Дўсту ошноларга вақтингни топдинг,
Шу кунларга етиб қадрингни топдинг,
Онангга қўнғироқ қилдингми бугун?

Ногоҳон болангга бир озор етса,
Кўзингга дунё тор, кунинг бўлар тун,
Сени деб тунлари беором ўтса,
Онангга қўнғироқ қилдингми бугун?

Онасин қололмай дарддан қутқариб,
Мозорга борарлар гуллар кўтариб,
Меҳрга зор бўлиб қолибди қариб,
Онангга қўнғироқ қилдингми бугун?

Мана шу кунларда бир ўйлаб кўргин,
Ўзинг учун олдинг қанча зўр кийим,
Айтгин онанг учун не қилдинг, дўстим,
Бир марта қўнғироқ қилдингми бугун?

Йўлсиз қолиб кетсанг йўл топилади,
Дилингга бир дилдош дил топилади,
Қўй ўша бойликни, пул топилади,
Онангга қўнғироқ қилдингми бугун?

Бугун мени сўзим оғир ботмасин,
Оналарнинг умри ғамда ўтмасин,
Меҳр қуёшлари бевақт ботмасин,
Онангга қўнғироқ қилдингми бугун?

П.С: Интернетдан олинди. Муаллифини ёзишмабди. Ўйлашга, мушоҳада қилишга ундайдиган шеър экан. Худди сизу биз-ҳаммамизга бағишлангандай😢. Бахтимизга оналаримиз омон бўлишсин!

Каналга обуна бўлиш👉@olimjurayev
#Мушоҳада

Африкага дори-дармон юборишга қарор қилиб, анча-мунча дори тўплагандик, лекин бир муаммо юракларимизни пора-пора қилди, дорилар йўриқномасидаги бир ёзув бизни йиғлатди... Африкаликлар учун зарур бўлган ҳамма дориларнинг йўриқномасига «Тўқ қоринга ичилсин», деб ёзилганди...

✍🏻 Чарльз Буковски,
Америка ёзувчиси ва журналист

П
.С: Шунчаки даҳшат. Бошқа таъриф йўқ😢😢😢 Ўтаётган ҳар бир осойишта кунимиз, устимиз бутлиги, қорнимиз тўқлиги, улуғвор мақсад-орзулар билан яшаётганимиз учун шукур қилишни унутмайлик!

Каналга обуна бўлиш👉@olimjurayev
#Мушоҳада

Ҳамма чойнинг ўз таъми бор. Ишчининг тушликдаги чойида очлик ва чарчоқ таъми бўлади.
Кечки ва оила йиғилгандаги чойда ҳикоя таъмини туйиш мумкин.
Сафардаги чойдан эса соғинч иси уфуради.

Каналга обуна бўлиш👉@olimjurayev
#Мушоҳада

ТУЙҒУ ЭҲТИРОМИ

Унинг меҳнат таътили тугаб, шаҳрига қайтиш учун самолётга минди. Ёнидаги ўриндиқда кўриниши ва кийинишидан қишлоқдан экани билиниб турган ёши катта аёл ўтирган эди.
Самолётда овқат тарқатила бошланди. Ҳар бир киши учун овқат ёнида оқ ширинлик ҳам бор эди. Ҳалиги аёл ширинлик солинган қутичани очиб уни пишлоқ деб ўйлаб нон билан ея бошлади. Унинг пишлоқ эмаслиги аёнлашгач, хижолатдан юзи қизарди. Ёнида ўтирган йигитга қаради. Йигит ёнида бўлиб ўтган бу воқеани кўрган бўлсада ўзини кўрмаганга солди. У ҳам нон билан қутичадаги ширинликни емоқчи бўлиб, аёл қандай қилган бўлса, шундай қилди. Уни кўрган аёл кулиб юборди. Йигит унга:
- Хоним, нега унинг ширинлик эканини айтмадингиз? Мен уни пишлоқ деб ўйлабман, деди.
Аёл:
- Мен ҳам уни сиз каби пишлоқ деб ўйлабман, деди...

Йигит унинг пишлоқ эмаслигини билган эди. Яна йигит бунинг бор йўғи бир сафар эканини ва бу яқинда ниҳоясига етишини ҳам билган эди.
Аёлнинг оддий ва ёши катта эканлигини ҳам билган эди.
Инсонлар туйғуси ва унинг қалбининг риоясини қилиш ибодатдан кам эмас. Буниям билгани учун у шундай йўл тутди.

П.С: Азиз биродарим, сизам йўлингизда учраган инсонларни авайланг! Чиройли сўзларни гапиринг. Чунки бу дунёда барчамиз йўловчимиз, ортимиздан эса қилган амалимиз - гўзал изимиз қолсин!

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

- 5 ёшида отаси вафот этади.
- 16 ёшида мактабни ташлайди.
- 17 ёшида у тўртта ишидан маҳрум бўлишга улгуради.
- 18 ёшида у уйланади.
У темир йўлларда ишлайди.
У Юридик факультетга мурожаат қилади ва унинг илтимоси рад этилади.
У суғурта агентлигига ишга киради ва яна муваффақиятсизликка учрайди.
19 ёшида у ота бўлади.
20 ёшида хотини уни ташлаб, қизини олиб кетиб қолади.
Ошпаз бўлиб, кичкина кафеда идиш ювади.
У қизини ўғирлашга уринишда муваффақиятсизликка учрайди ва охир-оқибат хотинини уйга қайтишга кўндиради.
65 ёшида, у пенсия ёшига етганлиги сабабли нафақага чиқади.
Пенсияга чиққан биринчи куни у ҳукуматдан 105 доллар учун чек олади.
У энди яшашга лойиқ эмасман деб ўйлаб, ўз жонига қасд қилишга қарор қилади. Чунки у ўзини омадсиз деб ҳисоблайди.

У ўз васиятини ёзиш учун дарахт тагига бориб ўтиради, лекин бунинг ўрнига у ҳаёти давомида эришган ютуқларини ёзишга қарор қилади ва у яхши биладиган нарса бу овқат тайёрлаш эди.
У 87 доллар қарз олади, картошка ва бир неча товуқ гўшти сотиб олиб, ўз рецептини тайёрлайди ва Кентукки штатидаги қўшниларига сотиш учун уйма-уй юради.
88 ёшида у Kentucky Fried Chicken (KFC) империясининг асосчиси, миллиардер Полковник Сандерсга айланади.

® Facebook

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Ортиқча одам кундалигидан

Менга бахтли болаликни ҳадя этган ота-онам олдида бир умр қарздорман.

* * *
Ноёб истеъдодлар орасида муҳаббатдан туғилганлар кўп.

* * *
Матбуот энди тиш урган гўдакка ўхшайди. У сендан нима истаётганини билмайсан...

* * *
Ёшлигимизда қишлоғимизни Лондон, деб атардик. Бир тилчи Қоратепага айлантириб, фан номзоди бўлди. Аммо отаси учун ҳеч нарса ўзгармади -- ўша қишлоқ -- ўша Лондон!..

* * *
"Даҳрийнинг туши" -- мен бу ҳикояни ёзишдан чиндан қўрқаман. Мени тушунаяпсанми, энди сен ҳам тушунасан, қўлимга тасбиҳ олган кундан бошлаб ҳар бир садафи кичкина фариштага айланган. Ибодатга рухсат бер, маржонларингни санаб жаннатни умид қилишдек ақли ноқис бўлмай ҳаётимнинг торгина йўлагида ўлим, деган бир атама бор, мен шунга тайёргарлик кўрай...

* * *
Ҳаётимда доим икки йўл турди: оғир ва енгил!.. Мен енгил яшаш учун оғирини танладим.

* * *
Инсон кимдир чўнтагига солиб юрадиган ёки бир жойга олиб қўядиган буюм эмас. Истаган пайтда хоҳлаган одаминики бўлиши мумкин!

* * *
Россиядаги акамга хат юбордим: менга китоб жўнат!.. Мени олиб кет!..
У бир дафтар шеър жўнатибди. Хатга илова сифатида бу ерлар жуда совуқ, бурнинг музлаб қолади, дебди.

* * *
О, бу кеча мени фақат Марианна Мур енгиши мумкин. Шу шоир даражасига етиб келгунча қанча китобларни варақламадим-а...

* * *
Тушимда кўп учаман, тоғдан юмалаб тушаман, чуқурликка тушиб кетаман. Ўнгимда эса тўғри йўлда ҳам қоқиламан.

* * *
Қаршида талабалигимда бадавлат қариндошимникида бироз яшаганман. Ўзлари уйда бўлмаган пайтлари дугоналаримни меҳмонга олиб борардим. Улар ҳашаматдан оғзи очилиб қоларди, менга эса уй хизматкорларининг ҳар ойда оиласига юборадиган маоши қизиқ кўринарди. Улар конвертни шу қадар меҳр билан елимлардики, худди почтадан дадам юборган пулдек униққан ва қадрли эди...

* * *
Шеър дуога ўхшайди.

* * *
Ақлим: -- Қўй, бошқа шеър ёзма, деса, юрагим: -- Ёзиб қол, барибир бу дунёдан ўлиб кетасан, дейди. Нафсим эса бундан менга нима фойда, дейди.

* * *
Дунёда йўлимиз кесишмайдиган одамлар кўп, уларни йўқотишдан қўрқмаслик керак.

* * *
Доим кучлилар билан дўстлашдим кучсизлар барибир менинг йўриғимдан чиқмайди.

* * *
Тўдалар эмас, ҳар доим яккалар тарафидаман. Худо ёлғизлар билан!..

* * *
Инсон -- ўзини топгунча қанча одам ичида яшаб чиқади, энди топдим деганда ҳаммасини йўқотади.

✍️Адиба Умирова

Каналга
обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

"Кема ҳалокат ёқасида қолди. Эр-хотин амаллаб қутқарув қайиқчасига етиб олишди. Надоматлар бўлсинки, қайиқ бир кишилик керак.

Қайиққа эр чиқиб, аёлини денгиз ўртасида қолдирди. Уммонга ғарқ бўлишидан аввал аёл эрига кўзида ёш билан баланд овозда қичқирди", - деганича адабиёт ўқитувчиси нутқида тўхтади.

Бироз сукут сақлаб, "Нима деб ўйлайсизлар, аёл эрига нима деб бақирди?" деб сўради.

Талабаларнинг кўпчилиги "Сизни ёмон кўраман!", "Кўр бўлган эканман!", "Шуми сиздаги эркаклик?" ва шунга ўхшаш жавоблар бўлди.

Бутун аудитория жавоблар билан мусобақалашар, охирги партада бир йигит бошини қуйи солиб ўтирарди.

- Нима деб ўйлайсан, у нима деб жавоб берган? -, сўради муаллима унга яқин келиб.

- Менимча, у "Фарзандимизга ғамхўрлик қилинг!" деган бўлса керак.

- Сен бу қиссани биласанми? -, сўради муаллима таажжубланиб.

- Йўқ. Мени онам ўлимидан олдин отамга шундай деган эдилар.

Аудиторияда жимлик. Ўқитувчи индамай ортига ўгирилди. Кўз ёшини аранг ушлади.

- Тўғри!
Эркак қирғоққача амаллаб етиб олди. Уни тез орада қутқаришди.

У бир ўзи ёлғиз қизини вояга етказди. Умри давомида унга ғамхўрлик қилди.

Йиллар ўтиб ота вафот этди. Қизи унинг хонасидаги нарсаларни йиға туриб, отасининг кундалигини топиб олди. Унда қуйидаги битиклар ёзилган эди:

"Унда ўлим қайд қилинган диагноз бор эди. Умри якунланар экан, биз денгизга саёҳат қилиш учун бордик.

Я Аллоҳ! Унинг ўрнида ғарқ бўлишни нақадар истар эдим. Аммо жажжи қизалоғимиз учун ундай қила олмадим. Мен фақатгина уни денгиз ўртасида қолдира олдим холос..."

***
Аудитория сукунатда.
Талабаларнинг кўзидан бу ҳикоя уларнинг қалб торини чертгани шундоқ билинар эди.
Улар бугун биринчи маротаба илк манзара алдамчи таассурот қолдириши мумкинлигини англашган эди.

П.С: Биз ҳам инсонларнинг ҳатти-ҳаракатлари, ташқи-кўринишларига қараб баҳо бераётиб, аслида жуда кўплаб сир-синоатлардан бехабар эканлигимизни унутиб қўямиз. Доим яхши гумонда бўлайлик, азизлар!

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Будильник ихтиро қилинишидан олдин одамларни эрталаб уйғотиб қўйиш касби мавжуд эди. Масалан, бир одамни ишга уйғотиш учун ўша одамни деразаларига қуритилган нўхат отиш керак бўлган.

@Historicaluz

P.S. Нўхат деразага урилганида чиққан овоздан уйғонган кишиларга қойилман.

Каналга обуна бўлиш👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Рўзадормисиз?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
- Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
- Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.
Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим.

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос.

Азиз қадрдоним! Сиз рўзадормисиз?

Каналга обуна бўлиш 👉@olimjuraev
#Мушоҳада

Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди...

Шунда ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.

Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир - кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".

P.S.:
Ҳаёт мазмуни ҳам ўзгаларга ёрдам қўлини чўзиш ва яхшилик қилишдан иборат.


Каналга обуна бўлиш 👉@olimjuraev
#мушоҳада

Бизни таълимдан бошқаси қутқармайди, қутқаролмайди.

Ҳозиргидек имкониятлар таълим соҳасида бўлмаган, умуман бу соҳага бунчалик кўп эътибор берилган пайтни эслолмайман ҳам. Лекин биз жамият сифатида ўзгаришни хоҳласак, ўзгаришни ўзимиздан бошлашимиз керак.

Ўтган йили талабаларнинг контракт пулларини тўлаб бериш учун давлатдан 1 триллион сўмга яқин пул ажратилган, лекин бизнинг талабалар атиги 400 млрд сўмлик контракт олишган.

Бу дегани 600 млрд сўм ишлатилмай қолиб кетди, мен шундай болаларни биламан, улар контракни тўлашга пулим йўқ деб ўқишмади. Лекин буёқда шунча пул ишлатилмади.

Бунинг асосий сабаби ўзимиз. Ўзимиз салгина изланмаймиз, салгина ҳаракат қилиб мияни ишлатиб кўрмаймиз, имконият излашдан кўра баҳона топишга устамиз. Агар чиндан жамият ўзгаришини хоҳласангиз, ўзгаришни ўзингиздан бошланг. Атрофга яхшилаб разм солсангиз, ҳар қадам имконият.

Ўз устингизда ишламасангиз, ётиб еганга тоғ чидамайди, тўрт йил университетда ўқиш билан иш битмайди, ҳаётда фақат доимий изланадиганлар, абадий студент (lifelong student) бўладиганлар ютуқда бўлади. Қолганлар эса ойликдан ойликка кун санаб умрини ўтиб кетганини ҳам сезмай қолади.

© Бектош ҲАТАМОВ

Каналга
уланиш👉@olimjuraev
#мушоҳада

Бир куни донишманд, шогирдларини йиғиб, уларга оддий оқ вароқни кўрсатди ва у ерга кичик қора нуқта чизди. Донишманд шогирдларидан:
"Нимани кўряпсизлар?" - деб сўради. Ҳамма шогирдлари бир овоздан "қора нуқтани" деб жавоб беришди. Жавоб нотўғри эди. Донишманд айтди:
"Бу оқ вароқни кўрмаяпсизларми? Aхир, оқ вароқ, бу қора нуқтадан каттароқку?!".

Қиссадан ҳисса: Ҳаётда ҳам шундай - биз, одамларда биринчи навбатда ёмон нарсани кўрамиз, гарчи яхшиликлари кўпроқ бўлсада. Фақат саноқли инсонларгина "оқ вароқ" ни кўра олишади, холос...

Каналга уланиш👉@olimjuraev