Олим Жўраев
777 subscribers
1.59K photos
208 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ботир Зарипов “Ёш китобхон” танлови ғолибларини тақдирлади

Ҳар бир инсон дастлабки тарбияни, яъни маънавий озуқани оилада ота-онадан олади. Кейин эса мактабга боради. Жамоада ўзини қандай тутишни ўрганади. Маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси ҳисобланади. Инсон камолоти ва билимининг манбаи китоб билан боғлиқ. У инсонни комиллик сари етаклайди. Дарҳақиқат, бу маънавий сарчашма фарзандларимизнинг дунёқарашини бойитади, нутқини ўстириб, хотирасини мустаҳкамлайди.
Бу борада ёшларни ҳали улар кичиклигиданоқ билимга ошно этиш, китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш мақсадида 2017 йилдан бошлаб юртимиз тарихида биринчи маротаба “Ёш китобхон” танлови ўтказила бошланди. Танлов ғолибларини эса “Спарк” автомобили билан тақдирлаш амалиёти жорий қилинди.
Албатта, бу давлатимиз раҳбарининг ёш китобхонларга нисбатан улкан эътибори намунасидир.
Таъкидлаш жоизки, мазкур танлов юртимиз, шу жумладан, вилоятимизда ҳам янги китобхонлик тўлқини, ҳаракатини мавжлантирди.

Биргина 2022 йилги мавсумда вилоятимиздан 34 минг нафардан ортиқ ёшларнинг ушбу танловда иштирок этиш хоҳишини билдиргани бу кўҳна заминда иқтидорли ёшлар жуда кўпчилик эканлигидан дарак беради.
Қувонарлиси, вилоятимиз ёшлари ушбу танловга шунчаки иштирокчи эмас, балки ғолибликка чинакам даъвогар сифатида иштирок этишмоқда.
Жумладан, яқинда танловнинг 10-14 ёш тоифасида ўтказилган Республика босқичида Бухоро шаҳридаги 30-сон умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мухлиса Насимова фахрли биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг бош соврини Президент совғаси — Спарк автомашинасини қўлга киритди.

Мухлиса мазкур танловда учинчи марта иштирок этяпти. Илк бор иштирок этганида, 6-синфда эди, ўшанда шаҳар босқичи ғолиблари қаторидан жой олган. 2020 йилда вилоят ғолиби сифатида республика босқичида иштирок этди. Бу гал эса Мухлиса энг юксак маррани кўзлаган эди.
Мана, ниҳоят китобхон қизнинг интилишлари ўз самара кўрсатди ва у юксак маррани забт этди.
Шунингдек, танловнинг 20-30 ёш тоифасида Бухоро шаҳридаги 24-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернати она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шамшода Ҳамдамова фахрли 2-ўринни эгаллаб, 50 млн сўм пул мукофотини қўлга киритди.

Дарвоқе, Шамшода ўтган йили ҳам мазкур танловда иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
Ана шундай фахрли натижани қўлга киритган китобхон ёшлар бугун, 20 апрель куни вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам муносиб тақдирланди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов ғолиб китобхонларни самимий қутлаб, юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилаётганлиги хусусида тўхталди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлодни китоб мутолаасига ихтиёрий равишда ундашдек келажак авлод учун муҳим аҳамият касб этувчи саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

– Аввало сизларга ғолиблик, Президентимиз мукофотлари муборак бўлсин. Сиз каби тиришқоқ, изланувчан, билимдон фарзандларни тарбиялаб вояга етказгани учун ота-онангизга, таълим берган устозларингизга ўзим ҳамда вилоят жамоатчилиги номидан раҳматлар айтамиз. Ўқишдан, илм ўрганишдан ҳеч қачон чарчаманг. Маърифат эгаллашдаги муваффақиятларингиз ҳамиша бардавом бўлсин, - деди вилоят раҳбари.

Тадбирда Мухлиса Насимова ва Шамшода Ҳамдамовага вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда замонавий ноутбуклар топширилди.
Шундан сўнг ғолиблар ва уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорликларини билдиришди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Кўкдала туманида бўлиб турибди.

Янги туман фаоллари билан учрашувда давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятида республикада биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилиб, уларнинг тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига олинганини мамнуният билан қайд этди.

Бу борада ўрнак кўрсатаётган бағрикенг қашқадарёлик оилалар, жумладан, учрашувда иштирок этаётган Хонимова ва Холлиевлар оиласи 10 нафар, Суюнов ва Хамидовалар оиласи 8 нафар, Алланазарова ва Тўраевлар оиласи 5 нафар ота-онаси меҳридан айрилган болаларни ўз қарамоғига олганини Президентимиз маънавий жасорат деб атаб, уларга ўз номидан ва бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ботир Зарипов тадбиркорлар муаммоларини ўрганишда давом этади

Жорий йилнинг 23 апрель (шанба) куни соат 10.00дан бошлаб вилоят ҳокими Ботир Зарипов турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорлар билан навбатдаги мулоқотини ўтказади.

📍Манзил: Когон шаҳар ҳокимлиги биноси

Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун (+99865) 221-51-70 рақами орқали боғланиш мумкин.

❗️Изоҳ: Аввало, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ташаббускор фуқароларга шаҳар-туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарларига учрашиб, ўз бизнесларини ривожлантириш борасидаги муаммолари билан мурожаат қилишлари тавсия этилади. Вилоят ёки республика даражасидаги масалалар эса бевосита вилоят ҳокими иштирокида кўриб чиқилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Рамазонни 20 куни ҳам ўтяпти.

Нимадир қилиб қолишга улгурдингизми, бўлмаса шошилинг.

Сиздан олдин ҳам млрдлаган одамлар уй, иш, бола-чақа деб ўтиб кетган.

@olimjuraev