Олим Жўраев
764 subscribers
1.59K photos
208 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Кун тартибидан иккита масала ўрин олган - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева. В повестку дня включены два вопроса - обеспечение стабильности цен на рынках через наращивание заготовки продовольственной продукции и дополнительные меры поддержки бизнеса.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Шошилинч ахборот

18-20 апрель
кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ва Туркманистон ҳудудларидан илиқ, нам ҳаво оқимлари, ортидан Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан нам ҳаво оқимлари кириб келади.

Бу кунлари жойларда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, ёғинлар ёғади. Ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ хусусиятга эга. Баъзи вилоятларда ёғинлар кучли ёғади.

Оқимлар кириб келишида кучли шамоллар, чанг тўзонлари кўтарилиши мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
​​⚡️Расмий хабар

Бугун, 16 апрель куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибидан “Вилоятда қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари томонидан хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги, “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси дастурининг ижросини таъминлаш ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят 4-сектор раҳбарининг ҳисоботи”, 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури доирасида бирламчи тиббий-санитария хизмати сифатини тубдан яхшилаш ҳамда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишининг ҳолати тўғрисида”ги, “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишнинг самарадорлиги тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5230-сон қарорига асосан вилоят ҳокими ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишининг натижалари тўғрисида”ги, “Вилоятда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Когон ва Ромитан туманларида тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туризм ҳудудларини ташкил этиш тўғрисида”ги ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ваколатига доир бошқа бир қатор масалалар ўрин олган.

Сессия иши “Бухоро” телеканали, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (Telegram, Facebook ҳамда YouTube) орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги 53-сессияси

Telegram орқали: https://t.iss.one/buxorouzonline?voicechat

Buxoro TV орқали: https://buxorotv.uz/live

Facebook орқали: https://www.facebook.com/zaripovrasmiy/live

YouTube орқали: https://youtube.com/c/BuxoroviloyathokimligiAxborotxizmati/live

📍Бухоро шаҳри
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
"Карвон буюм бозори" вилоятимиздаги энг йирик савдо мажмуаларидан бири ҳисобланади. Табиийки, бозор харидор ва сотувчилар билан доимо гавжум. Айниқса, дам олиш кунларида бу ерда ҳаёт янада қайнайди. Хўш, бундаги шарт-шароит-чи? Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун бозорда бўлиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечириш жараёнида бу саволга тайинли жавоб топиш мушкул вазифа эканлиги маълум бўлди. Бозордаги антисанитария ҳолат, трансформаторлар ва айрим биноларнинг техника, ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо жавоб бермаслиги ҳақли эътирозларга сабаб бўлди. Шундан келиб, Ботир Зарипов бозор маъмурияти, шаҳар ҳокимлиги, секторлар, тегишли ташкилотлар раҳбарларига кескин эътирозларини билдирди. Вазиятни ўнглаш юзасидан вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни

2018 йил 6 мартда Қонунчилик палатаси томонидан "Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида" қонун қабул қилинди, Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланди.

2018 йил 2 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу қонунни имзолади.

Қонунга кўра, 18 апрель Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланган.

Барча соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаймиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ботир Зарипов тадбиркорлар муаммоларини ўрганишда давом этади

Жорий йилнинг 19 апрель (сешанба) куни соат 8.00дан бошлаб вилоят ҳокими Ботир Зарипов турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорлар билан навбатдаги мулоқотини ўтказади.

📍Манзил: Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси

Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун (+99865) 221-51-70 рақами орқали боғланиш мумкин.

❗️Изоҳ: Аввало, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ташаббускор фуқароларга шаҳар-туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарларига учрашиб, ўз бизнесларини ривожлантириш борасидаги муаммолари билан мурожаат қилишлари тавсия этилади. Вилоят ёки республика даражасидаги масалалар эса бевосита вилоят ҳокими иштирокида кўриб чиқилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Ҳурматли фуқаролар!

Хабарингиз бор, аҳолини қийнаётган муаммоли масалалар юзасидан Бухоро вилояти ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мақсадида @buxorouzmurojaatbot телеграм бот канали ишга туширилган эди.

❗️ Ушбу бот шахсан вилоят ҳокимининг назоратида бўлиб, айни пайтга қадар юртдошларимизнинг кўплаб мурожаатлари ўз ечимини топди. Бироқ кейинги пайтларда ижтимоий тармоқда айрим фуқароларимиз томонидан ушбу бот канал орқали боғланиш имконияти бўлмаётганлиги ҳақида хабар ва шарҳлар пайдо бўлмоқда.

Ҳурматли бухороликлар!

Телеграм орқали мурожаат йўллаётганингизда бот манзил ҳаволаси (@buxorouzmurojaatbot)ни тўғри ёзишингизни сўраймиз.

Эслатма: Мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.

Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.

По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.

Просим не поддаваться провокациям.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Live
⚡️Бухоро шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг юртдошларимизнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадига қаратилган учрашуви бошланди.
📌Ҳозирга қадар вилоят раҳбари билан мулоқотга киришишни истаб, рўйхатдан ўтганлар сони 37 тани ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube