Олим Жўраев
787 subscribers
1.59K photos
207 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеони_охиригача_кўринг

🧡Психологларнинг машҳур ибораси бор: "Яшаш, бу ёмғир остида рақс туша олиш деганидир".

🧡Бу эса муаммоларинг бор вақтда ҳам ҳаётдан завқ олиб яшаш лозим, муаммолар тугашини кутсанг, умринг ҳам ўтиб кетади, деган маънони англатади. Ҳаёт бор экан,  доим у ёки бу муаммога учрашимиз табиий...

🧡Пулим кўпайса, ишим яхшиланса, кейин яшайман, кейин завқ оламан, дейилса, бунинг охири бўлмайди.

🧡 Аслида, муаммога - бу ҳаётий вазият ёки масала деб қаралса, ҳаммаси осон кечади!

🧡Юқоридаги видеода ҳозир ва шу кунда яшаётган, ҳалол, кўзи тўқ инсоннинг ўз касбидан нолиш ўрнига ҳаётдан завқ олаётганини кўрдим, сизчи?

Каналга уланиш👉@olimjuraev
ОҚИБАТНИНГ ЕМИРИЛИШИ

Авваллари яқинларимизни кўргани борардик. Дийдордан бахтли эдик.

Кейин осонгина қўнғироқ қилмоқни одат қилдик. Овозларидан уларнинг саломат ва тинчлигини билиш учун.

СМС бизга ёрдамга келди, сўзлар ҳам қисқа: "Яхшимисиз?" Гарчи бемор бўлса-да, улар ҳам жавоб ёздилар: "Алҳамдулиллaҳ"

Ҳозир эса ижтимоий тармоқдан унумли фойдаланиб, уларга жўнатган гифларимиз - ёнғоқни шалдирашига ўхшайди.

Меҳр-оқибат ҳақидаги чиройли статусни бошқаларга "поделиться" қиламиз, гўё унга амал қилаётгандек..

ОҚИБАТ эса бир четда хомуш...

✍️Муҳаммад Иброҳимов

Каналга уланиш👉@olimjuraev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибратдир_дунё

Доимо охиригача курашинг, ўзгаларники билан ҳаётингизни таққосламанг ҳамда ҳасад қилманг, албатта, мақсадингизга етасиз!

Каналга
уланиш👉@olimjuraev
Омадингиз бор экан...

• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Берган неъматларига яратганга шукур айтинг!

Каналга уланиш👉@olimjuraev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 январь – Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари ва фахрийлари!

Касб байрамингиз муносабати билан самимий табригимизни қабул қилгайсиз!

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни – бу байрам шахс ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли касб эгаларининг байрами. Прокуратура ходимларининг энг шарафли ва масъулиятли вазифаларидан бири бу - қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот муҳофаза қилишдир.

Прокуратура органларида фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимнинг оиласида тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва соғлик-саломатлик ҳамда танлаган касбларидан доимо ўзлари кутган ютуқларни қўлга киритиб, фахрланиб юришларига тилакдошмиз.

Сиз ва яқинларингизга бахт-омад, муваффақият ва фаровонлик тилаймиз!

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Энди бошқарув сервис компаниялари чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун пул тўламайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#ибратдир_дунё

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал "Ота-онам анчадан бери сут ичмаганди. Бу пулга уларга сут олиб бораман" деб ўйлаб турган экан, ҳамён оғирлашибди.

Ичини очиб қараса, ҳамёнда ўн танга турганмиш. Камбағал "Ё Худо, қудратингдан" - деб ҳайрон қолибди-да, - Ундан кўра, бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади" - деб ўйлаган экан, ҳамён яна оғирлашибди.

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал "Ўтган қиш совуқ хонада ота-онам роса қийналишганди. Энди бу пулга уйни таъмирлайман" деганди, ҳамён янаям оғирлашибди.

Ўшанда камбағал "Хотиним анчадан бери "бу уйда яшамайман" деб айтаётганди. Ундан кўра,  эски уйни ота-онамга қолдириб, янги уй олиб, кўчиб кетамиз!" деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги ҳолатига қайтиб қолибди. Яъни, ичидаги ҳамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди....

P.S.: Ота-онангизга яхшилик тиламас экансиз, ўзингизга қилган барча тилакларингиз "бир тийин" бўлиб қолаверади!

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#ибратдир_дунё

Дунёда ҳар 7 сонияда очарчиликдан бир бола ўлади.

1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 — ўлди...

Фикр қилишингизга шунинг ўзи кифоя эмасми?!

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибратдир_дунё

Оталарга бағишланган жуда таъсирли ролик экан.

Кўринг, тафаккур қилинг!

"Алдоқчи" оталаримиз борлигига шукур!

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
ТАЪЗИЯ

Бухоро тиббиёти оғир жудоликка учради. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори, фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Тоҳир Мусоев 44 ёшида вафот этди.

Т. Мусоев 1979 йил 29 октябрда туғилган. Бухоро давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган. Россия Халқлар дўстлиги университетида “Юрак-томир хирургияси” мутахассислиги бўйича аспирантурада таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Бухоро давлат тиббиёт институтида кафедра ассистенти ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали II-хирургия бўлими врач-ординатори сифатида бошлаган.

Турли йилларда Бухоро давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори ўринбосари, мазкур тиббиёт муассасаси бош шифокори каби лавозимларда ишлаган.

Т. Мусоев 2020 йилдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори сифатида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

У вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини жорий этиш, қолаверса, тиббиёт фанининг долзарб масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишига ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Мусоев Тоҳир Яхёевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади
.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ибратдир_дунё

Ҳар тонг Африкада бир кийик уйғонади. Энг чопағон шердан ҳам тезроқ югуриши кераклигини билади, чунки шундай қилмаса, ўлиши аниқ.

Ҳар тонг Африкада бир шер уйғонади. Энг югурик кийикдан ҳам тезроқ чопиши кераклигини билади, йўқса, оч қолади.

P.S: Шермисиз ёки кийикми, муҳими бу эмас. Аҳамиятлиси, қуёш чиққанида ҳаракат бошлашингиздир.

Каналга
уланиш👉@olimjuraev
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Бухоро яшаш учун энг қулай шаҳарлар сирасига киритилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати тузилди.

Бунда ҳудуддаги таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларида 27 та сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Ушбу рўйхатга аҳоли сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган 30 та шаҳар киритилган.

Шаҳарларнинг қулайлик даражаси 100 баллик тизимда баҳоланган. Натижаларга кўра, қуйидаги шаҳарлар кучли бешталикни банд қилган:

Тошкент – 79,1 балл;
Урганч – 76,0 балл;
Бухоро – 75,4 балл;
Самарқанд – 70,6 балл;
Навоий – 68,1 балл.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ибратдир_дунё

Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни хулқи йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.

P.S.: "1"имизни йўқотиб қўймайлик, йўқса ҳамма қилганларимиз "0"га тенг бўлади!

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Посбонлар"

✍️ Муҳаммад Юсуф шеъри

🎙 Шеърни Бухоро шаҳридаги 5-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Нозимжон Эргашев ўқиган.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#ибратдир_дунё

Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди.

Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди. Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди.

Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди. Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди.

Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди. Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим!

©️ Чарли Чаплин


Каналга уланиш👉@olimjuraev
⚡️Ҳурматли бухороликлар, 1197 қисқа рақамини ёдда тутинг!

Вилоятда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик ва оқова суви таъминоти ҳамда бошқа коммунал соҳага оид муаммоларни тезкор равишда ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида узлуксиз (24/7) навбатчилик штаби фаолияти йўлга қўйилганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Штаб билан 1197 қисқа рақами орқали боғланиш мумкин.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
​​🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН НОМИНИ КИМ ИЛК БОР ИШЛАТГАН?

Маълумотларга кўра,  “ўзбеклар” атамаси илк бор VIII асрда Ўрхун-Энасой битикларида “ўғуз беклари” тарзида ишлатилган. Этноним сифатида "ўзбеклар" атамаси Ўзбекхон (1313-1341) ҳукмронлигидан бошлаб, Олтин Ўрдада истиқомат қилувчи туркийларга нисбатан қўллана бошлаганини мутахассислар тасдиқлайдилар.

🗺 Голланд картографи Авраам Маас 1735 йилда тузган жаҳон харитасида Каспий денгизидан бошлаб, Ҳиндистон ва Хитой чегараларигача бўлган ҳудуд УСБЕК деб номланган.

🇺🇿 “Ўзбекистон” деган ном-чи?

Кўпчилик бу номдаги мустақил давлат дунё харитасида 1991 йилда, жўғрофий бирлик сифатида 1924 йилда пайдо бўлган, деган хато фикрни илгари суради.

Аслида ўзбек номи сингари Ўзбекистон атамаси ҳам бир неча асрлик тарихга эга. Бир қатор Шарқ ва Ғарб тарихий манбаларида ўзбеклар мамлакати, Ўзбекия, Ўзбекистон атамалари Марказий Осиёда ўзбеклар ҳукмронлик қиладиган барча ҳудудларга нисбатан айтилган.

Машҳур ўзбек шоири Турдий Фароғий (1640-1699) Ўзбекистон атамасини биринчи бўлиб шеърга солганди:

Дур аҳду, танг чашму, бесару яъжуж ваз,
Мухталиф мазҳаб, гуруҳи Ўзбекистондур бу мулк...

Жойи ислому мусулмонлиғ, Фароғий, истама,
Пойтахти кишвари Субҳонқулихондур, бу мулк.

Тўғри, бу ўринда Ўзбекистон номи бугунгидек фахру ифтихор, ғурур билан эмас, бир мунча танқид ва истеҳзо билан тилга олинса-да, шу сатрларнинг ўзи Ватанимиз номи нари борса бир асрлик тарихга эга, деган пуч даъволарни инкор этишга кифоя қилади.

©️ Рустам Иқбол саҳифасидан олинди.

Маълумот учун 1735 йилда Нюрнбергда нашр этилган харита муаллифи голландиялик картограф Авраам Маас Пётр I саройида хизмат қилган.

Бундай далилларни эслатиб ўтишимизга асосий сабаб ҳозирда муҳокама этилаётган россиялик айрим тарғиботчиларнинг ўзбек ва қозоқ миллатининг келиб чиқишига оид асоссиз фикрлари ҳамда уларга буюртма бераётганларга қарши тарихдан сабоқ беришдир.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
🔰Бухоро вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✔️Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларнинг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

👉Бухоро вилояти ҳокимлиги Telegram канали
👉Бухоро шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
👉Когон шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
👉Қоракўл тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Когон тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Шофиркон тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Вобкент тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Ромитан тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Бухоро тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Қоровулбозор тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Жондор тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Пешку тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Ғиждувон тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Олот тумани ҳокимлиги Telegram канали

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️📣 “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади!

Бунда:

1️⃣Лойиҳалар киритиш: 1–20-февраль;
2️⃣Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11-март;
3️⃣Овоз бериш: 12–31-март саналари давомида ўтказилади.

🪙Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўм дан ортиқ маблағ йўналтирилади!

‼️Эслатма! Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 360 млн сўмни ташкил этади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!

#ташаббусли_бюджет #open_budget #инсон_қадри_учун

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ботир Зарипов сайёр қабул ўтказади

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов эртага, 30 январь (сешанба) куни соат 10.00дан бошлаб Бухоро туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказади.

Мурожаатларни тезкор ўрганиш, муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️РАСМИЙ ХАБАР

Эртага, 3 февраль куни соат 8.00да вилоят ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 91-сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибидан

👉"Бухоро вилоятини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан вилоят ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида"ги

👉"Вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил эркин қолдиқ манбаларини йўналтириш тўғрисида"ги

👉"Бухоро вилоятидаги иссиқлик энергияси етказиб берувчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб бериш хизмати учун нарх (тариф)ларни тартибга солиш тўғрисида"ги масалалар ўрин олган.

🔴Сессия вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек, "Бухоро" телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube