Олим Жўраев
705 subscribers
1.59K photos
208 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️«Олтин остона» достони (Бухорои шарифга бағишлов)

Шамсиддин Садоий
🎤Салоҳиддин Файзиев
🎧Санжар Назаров

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
​​⚡️"Бухоро" телеканалида "Долзарб мавзу" кўрсатуви давом этади. Кўрсатувнинг навбатдаги сони бугун, 6 январь куни соат 17.00 дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Унда об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз боради.

📢 Спикерлар:

1. Азизжон Тўхтамишев – вилоят ҳокимлиги котибият мудири;
2. Аҳрор Ғуломов – вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;
3. Баҳодир Ҳаётов – "Бухоро ҲЭТК" АЖ директори;
4. Ўткир Файзиев – "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали раҳбари;
5. Миршакар Тўрабоев – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи;
6. Шохрухали Садиллоев – “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ директори;
7. Улуғбек Козимов – "Кўмир таъминот" АЖ вилоят филиали раҳбари;
8. Баҳодир Раҳимов – "Иссиқлик манбаи" ДУК раҳбари;
9. Анвар Қараев – “Бухоро Энергомарказ” АЖ раиси;
10. Бекзод Ҳамроев – “Ўзнефтгазинспекция” си вилоят бўлими бошлиғи
11. Сухроб Файзиев – вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
12. Аскар Баҳронов – вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи;
13. Фаррух Қурбонов – вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи;
14. Рустам Баҳронов – вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи;
15. Илёс Матчанов – вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
16. Мухтор Ҳусаинов – вилоят Гидрометеорология бошқармаси бошлиғи;
17. Фахриддин Ражабов – вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи;

Кўрсатув трансляциясини вилоят ҳокимлигинингижтимоий тармоқлардаги Telegram, Facebook ҳамда YouTube платформалари орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

❗️Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02 телефон рақамлари ёки @btvuzbot га йўллашингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Долзарб мавзу: Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Telegram орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Facebook орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Buxorotv.uz орқали

📍Бухоро шаҳри
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️«Етти пирни зиёрат қилинг»

✍️Камолиддин Шукур
🎤Салоҳиддин Файзиев
🎧Санжар Назаров

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан жорий йил 10 январь соат 11:00 да вилоят адлия бошқармаси биносида уй-жой субсидияси олиш истагида бўлган хотин-қизлар учун очиқ мулоқот ўтказилади.

Субсидия олиш тартиблари ҳақида тушунча ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими, вилоят давлат солиқ ва молия бошқармалари, "Ипотека банк" АТИБ Бухоро вилояти филиали мутасаддилари ҳам иштирок этади.

📍Мўлжал: "Корзинка-1" савдо мажмуаси рўпараси, Бухоро шаҳар давлат хизматлари маркази биноси, иккинчи қават.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Видеода кун давомида турли муддатларда ёғинли булутлар оқимининг (кўк ранг) республикадан босиб ўтиши мумкин бўлган эҳтимолий прогнози тақдим этилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Жондор_тумани
#live

Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги кунларда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари фаолияти барқарорлигини таъминлаш бўйича муҳим топшириқ ва вазифалар белгилаб берилган эди. Шунга кўра вилоят ҳокими Ботир Зарипов айни пайтда Жондор туманида бўлиб, белгиланган вазифалар ижроси қай даражада бажарилаётганлигига эътибор қаратмоқда.

Ўрганишларнинг дастлабки манзили туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими бўлди. Вилоят раҳбари муассасанинг иситиш тизимлари барқарорлигини кўздан кечирди. Бу ерда даволанаётган беморларнинг яқинлари билан мулоқот қилиб, улардан касалхонадаги шарт-шароитлар ҳақида сўради. Яқинларнинг ҳол аҳволи билан қизиқди. Шундан келиб чиқиб масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Жондор_тумани
#live

Сил касаллигига мойил санаторий типидаги 19-мактаб интернатида айни пайтда 350 нафар ўғил-қиз ўқиб тарбияланмоқда. Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айнан шу муассаса бўлди. Ботир Зарипов бу ерда совуқ об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, кўрилган чоралар, айниқса ўқув хоналари ва ётоқхоналаридаги иситиш тизимларидан тортиб ўқув тарбия жараёнлари, овқатланиш тартиб-таомилларигача яқиндан танишди.

Техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаётганлиги, электр энергиясида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар даврида муқобил манбалардан, айниқса, генератор жиҳозларидан фойдаланиш бўйича етарлича чоралар кўрилмаганлигини қайд этиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube