Олим Жўраев
726 subscribers
1.59K photos
208 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#LIVE
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бошланиш арафасида.

📸 Фаррух Фатуллаев олган суратлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#LIVE
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бошланиш арафасида.

📸 Фаррух Фатуллаев олган суратлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, мамлакат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида бухороликлар ҳам бор.

🏅«Содиқ хизматлари учун» медали билан:
🔹Олимов Ботир Комилович — Шофиркон тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси.

🏅«Жасорат» медали билан:
🔹Худойқулов Фарход Бомуллаевич — «Ҳунарманд» уюшмасининг Ғиждувон тумани бўлими аъзоси, тоштарош уста.

🏅«Шуҳрат» медали билан:
(100 ёшдан ошганлар)
🔹Фозилова Салима — Шофиркон тумани.

🏅«Шуҳрат» медали билан:
🔹Асатова Лайло Сафаровна — Когон тумани газ таъминоти бўлимининг газ ускуналарини таъмирлаш хизмати чилангари;
🔹Урунов Юсубжон Юлдашович — Олот туманидаги «Олот агросервис МТП» масъулияти чекланган жамияти комбайн оператори;
🔹Юсупов Иззатилло Аҳмадович — Ғиждувон давлат ўрмон хўжалигининг кўчатчилик бўлими ўрмонбегиси.

Давлатимизнинг юксак мукофотига муносиб кўрилган вилоятдошимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-35-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 1-4 сентябрь кунлари дам олиш куни деб белгиланган.

Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия ва нафақа олувчиларни ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг сентябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантиради ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 2022 йил 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб беради.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#тайинлов

Ҳамроев Феруз Ҳамдамович Бухоро шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Феруз Ҳамроев 1985 йил 12 декабрда Ромитан туманида туғилган. У узоқ йиллар ёшлар ташкилотларида, вилоят ҳокимлигида турли масъул вазифаларда ишлаган. Айни пайтга қадар вилоят ҳокимининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Феруз Ҳамроев 2015 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Ғиждувон туман ҳокими Шерзод Ашуров "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube