Олимжон Ўсаров
1.45K subscribers
1.62K photos
470 videos
2 files
1.46K links
Журналист ва ҳуқуқшунос Олимжон Ўсаровнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!
Download Telegram
🌹“Атиргул” танловига ижодий ишларни қабул қилиш якунланди

Бугун, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан қайта тикланган — телевидение, радио, босма ва интернет нашрлари, ахборот хизматлари, шунингдек журналистика соҳасида илмий фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган "Атиргул" танловига келиб тушган ижодий ишларни Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқиш жараёни бошланди.

❗️Эслатиб ўтамиз: ғолиблар махсус диплом, статуетка ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Батафсил танишинг

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

Жорий йилнинг 25-30 март кунлари Навоий вилоятида илк бор “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусида республика медиафоруми ўтказилади.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Jurnalistlar.uz
Ахборот уруши пайтидаги муҳим эслатмалар:

1. Ҳар қандай уруш кун келиб тугайди.

2. Ҳар бир халқ турли вакиллардан ташкил топган. Қолаверса, урушда уларнинг бари қатнашмайди - шундай экан, ҳаммани бирданига ҳақорат қилманг.

3. Сиёсатчилар барибир бир тўхтамга келишади ва ўшанда “ғоявий рақибларингиз” устидан тўкиб юрган мағзавангиз ўз чўнтагингизда қолади.

4. Уруш пайтида ҳамма ёлғон гапиради. Ишончингиз 100% комил бўлмаган (ёки тасдиқлай олмайдиган) маълумотларни тарқатманг. Агар бирор нарса ёзмоқчи бўлсангиз, фақат ўз кўзингиз билан кўрган нарсаларингизни ёзинг. Шуниси тўғрироқ. Қолганлари бу ёлғонлар иштирокчисига айланиш демакдир.

5. Агар сиз сиёсат ҳақида ўз муносабатингизни билдирмоқчи бўлсангиз, буни ҳеч кимни ҳақорат қилмасдан амалга оширсангиз ҳам бўлади.

6. Сиз бирор одамнинг фикри ёқмаса, лекин бу ҳақида жудаям айтгингиз келаётган бўлса - ўша фикр ҳақида ичингиздагини айтинг, фикр эгаси ҳақида эмас.

7. Сизга таниш бўлмаган одамлардан нафратланиш - бу патология.

8. Одамлар ўртасидаги муносабатлар, ҳатто оила ёки меҳнат жамоаси даражасида ҳам жуда мураккаб. Давлатлар ўртасида эса бу янада қийинроқ. Фақат аҳмоқлар учун барчаси оддий ва тушунарли кўриниши мумкин. Хулоса чиқаришга шошилманг - ахир сиз ҳам аҳмоқ бўлишни истамассиз?

9. Энг асосийси Инсон бўлинг ва 1-бандни доимо эсда тутинг.

Xavfsizlik каналида эълон қилинган ушбу тавсияларни сизга ҳам улашгимиз келди

Бизни кузатиб боринг
Sayt |Facebook | Telegram | Instagram | YouTube
Forwarded from Jurnalistlar.uz
⁉️ Эшитдингизми?..

🌹 ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ!

💐 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан мамлакатимизда журналист аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижодий салоҳиятини намоён қилишига кўмаклашиш, эришган ютуқларини эътироф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида анъанавий ўтказиб келинган “Атиргул” танлови ғолиблари аниқланди.

🌺 Танловда юздан ортиқ журналистлар, ахборот хизмати ходималари ва журналистика соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган олималар ўз материаллари билан иштирок этишди.

🌷 Барча журналистлар ва блогерларни "Атиргул" танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимига таклиф этамиз.

🕰 Вақти: 4 март куни соат 16:00
🏢 Манзил: Миллий матбуот маркази


☎️ 71 230-91-70, 71 244-64-62
📩 [email protected]

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.iss.one/journalistUz
🌹 Бугун Миллий матбуот марказида Журналистлар уюшмаси томонидан ўтказилган "Атиргул" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғолиблар билан танишинг:

“Инсон қадри улуғланган энг яхши материаллари учун” номинацияси
Умида Ғаффорова - “Маҳалла радиоси” бўлим мудири,
Севара Алижонова - “Фарғона ҳақиқати” газетаси бўлим мудири (рағбатлантирувчи)

 
"Гендер тенглик масаласи энг яхши ёритилган материаллари учун” номинацияси
Маруса Ҳосилова - “Инсон ва қонун” газетаси мухбири,
Фарида Эгамбердиева - “Даракчи” газетаси бўлим мудири (рағбатлантирувчи)
 

Ёшлар муаммолари энг яхши ёритилган материаллари учун” номинацияси
Муҳаббат Ҳамидова - “Гулхан” журнали бош муҳаррири ўринбосари,
Аиша Хушназарова - “Менинг юртим” телеканали мухбири (рағбатлантирувчи)

 
“Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун” номинацияси
Венера Сариева - Қорақалпоғистон телеканали бош муҳаррири,
Гулноза Турғунбоева - “Постда” газетаси махсус мухбири (рағбатлантирувчи)

 
"Экологик муаммолар энг яхши ёритилган материаллари учун” номинацияси
Мадина Умарова - “Давр” информацион дастури катта муҳаррири,
Наргиза Юнусова - “
Human.uz”  портали журналисти  (рағбатлантирувчи)
 
“Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун” номинацияси
Феруза Раҳмонқулова - “Сурхон тонги” газетаси котибият мудири
Гулнора Ҳожимуродова - “Ватанпарвар” газетаси бўлим мудири (рағбатлантирувчи)

 
“Журналистика соҳасидаги энг яхши илмий-тадқиқоти учун” номинацияси
Садоқат Маҳсумова - ЎзЖОКУ таянч докторанти,
Жуманова Санобар - “Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири,  ф.ф.н (рағбатлантирувчи)

 
“ОАВ билан фаол ва тезкор ишлагани учун” номинацияси
Дилрабо Курязова - Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.

💐 Ҳамкасбларимизни табриклаймиз!
📲 https://t.iss.one/olimjon_usarov
“Қайси ҳоким ёки ректор бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, талабаларни жойлаштириш бўйича ишлаган? Ҳозирча, бу саволга ижобий жавоб йўқ.

Ҳоким ва ректорлар, бир нарсани билинглар - ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шарт", деди Президент йиғилишда.

Бу ишларни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир бошчилигида республика комиссияси тузилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳам ректорлар билан бирга ҳудудларда шундай комиссиялар ташкил этади.

Комиссия:
- вилоят ҳокимлари ва ректорлар билан бирга ҳар бир олийгоҳ кесимида “талабалар баланси”ни аниқлаб олади;

- вакант ўринларини таҳлил қилиб, ҳар бир вилоят бўйича 1, 2 ва 3-курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўради;

- битирувчи курслар талабаларини эса ҳоким, ректор ва корхоналар билан биргаликда келгусидаги иш жойини белгилаб олади ва уларни ҳақ тўланадиган 3-4 ойлик стажировкага юборади.
Forwarded from Jurnalistlar.uz
#Тадбирдан_фотолавҳа

🌹 Бугун Миллий матбуот марказида Журналистлар уюшмаси томонидан ўтказилган "Атиргул" танлови ғолибларини тақдирлаш маросимидан фотолавҳа.

💐 Ҳамкасбларимизни табриклаймиз!
📌https://t.iss.one/journalistUz
Давлатимиз раҳбари яна бир долзарб масалага тўхталди.

“Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз”, деди Президент.

Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик, IT йўналишларида ўқишмоқда.

Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланди.

Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва ҳокимларнинг ахбороти тингланди.