Олимжон Ўсаров
1.47K subscribers
1.62K photos
468 videos
2 files
1.46K links
Журналист ва ҳуқуқшунос Олимжон Ўсаровнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!
Download Telegram
Forwarded from Jurnalistlar.uz
#Тадбирдан_фотолавҳа

🌹 Бугун Миллий матбуот марказида Журналистлар уюшмаси томонидан ўтказилган "Атиргул" танлови ғолибларини тақдирлаш маросимидан фотолавҳа.

💐 Ҳамкасбларимизни табриклаймиз!
📌https://t.iss.one/journalistUz
Давлатимиз раҳбари яна бир долзарб масалага тўхталди.

“Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз”, деди Президент.

Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик, IT йўналишларида ўқишмоқда.

Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланди.

Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва ҳокимларнинг ахбороти тингланди.
Forwarded from Jurnalistlar.uz
🗞 Тожикистон элчиси газета таҳририятида бўлди

Тожикистон республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода кеча Самарқанд шаҳар ҳокими билан учрашди.

Учрашувларда ўзбек ва тожик халқлари биродар ва яқин қўшни сифатида аҳил яшаб келаётгани таъкидланди. Икки давлатда ҳам кўп минг сонли ўзбек ва тожиклар бир оила фарзандларидек ҳаёт кечиради. Кейинги йилларда давлат раҳбарларининг қатъияти билан мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланди.
Шундан сўнг Абдужаббор Раҳмонзода вилоят матбуот уйида самарқандлик журналистлар билан мулоқотда бўлд. Тожик тилида чоп этиладиган “Овози Самарқанд” газетаси фаолияти билан танишди.

Учрашув давомида таҳририятнинг Тожикистондаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.iss.one/journalistUz
Forwarded from Jurnalistlar.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан "Жиззах овози" газетасида давра суҳбати ташкил этилди.

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.iss.one/journalistUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда олий ўқув юртларини тамомлаб, журналистика соҳасига кириб келаётган кадрларнинг 60-70 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани, оммавий ахборот воситаларида кўпчилик журналист аёллар хизмат қилаётгани барчага маълум.

Журналистик фаолият билан шуғулланаётган зукко опа-сингилларимиз томонидан ёзилган мақолалар, тайёрланган телекўрсатув ва радиоэшит­тиришларда нафақат касб маҳорати, балки қалб қўри, аёллик назокати ҳам яққол сезилиб туради. Республикамиз миқёсида ўтказиладиган журналист хотин-қизлар ўртасидаги танловнинг “Атиргул” деб номланиши бежиз эмас. Зеро, АТИРГУЛ тимсолида аёл нафосати ва гўзаллиги мужассам.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги ТОП-40 аёллар рейтинги янгиланди

Бу йилги рейтингга кўпроқ фаол фуқаролик позицияси, жамиятда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаган ва ташаббускорлиги туфайли жамият ва давлатдаги муҳим ўзгаришларга ҳисса қўшаётган нодавлат сектор вакиллари киритилди.
Энг асосийси, улар орасида фаол журналистлар ҳам бор.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Баҳор ўз сепини ёзиб келар экан, илк фусункор, гулларга безалган айёмини Аёлларга туҳфа этади!

🌷 Оналаримиз, опа-сингиллару қизларимиз чеҳрасидаги табассум кўкламнинг гул-ғунчаларига қиёс. Шундай экан, нафақат бугунги байрам куни, балки умри давомида аёлларимизни шодлик, мамнунлик ҳисси тарк этмасин!

🌺 Байрамда бошланган қувонч, эзгу тилаклар бардавом бўлсин!


💐Табриклаймиз!
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳор фаслининг илк айёми Аёллар байрами сифатида нишонланишида ҳам ҳикмат мужассам. Аёл борки, олам мунаввар! Аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор!

“Атиргул” танловининг тарихига назар солсак, 1998 йилда илк мукофотга таниқли журналист Мукаррама Муродова лойиқ топилганини, 2003 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова, 2004 йилда Наталья Кочубей, 2006 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ҳулкар Тўйманова, 2010 йилда Назокат Усмонова, 2011 йилда Муҳтарама Улуғова ва Сайёра Шоева “Атиргул” танлови ғолиби бўлганини кўрамиз.

Танловнинг бу йилги босқичида республиканинг барча ҳудудларидан 107 нафар журналист аёл 1500 дан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашди. Иштирокчилар орасида Қорақалпоғистонлик журналист аёллар энг фаоли бўлди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Jurnalistlar.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар!

📌https://t.iss.one/journalistUz
Ўринбосарлар тайинланди

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирига

Содиқжон Турдиев
вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари эди.

Абдулла Турсунов вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Мухтор Муҳитдинов вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисига

Озода Парпибаева
раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Раъно Турдибоева ва Нодира Эгамбердиева раис ўринбосарлари бўлишди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳор фаслининг илк айёми — Халқаро хотин-қизлар куни сифатида байрам қилинишида ҳам кўп ҳикмат мужассам. Аёл борки, олам мунаввар!

Бугунги кунда қайси соҳада фаолият олиб боришидан қатъи назар, аёлга эҳтиром кўрсатиш, меҳнатини эътироф этиш ва муносиб рағбатлантириш эзгу анъанага айланди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси миллий оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантириш, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, жаҳон андазалари талаб­лари даражасида фаолият кўрсатиши учун зарур шароитларни яратиш, журналист аёлларнинг касбий маҳорати, интеллектуал савиясини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
❗️Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда

💸 Жиноят кодексининг 168 ва 169-моддалари банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилганлик учун оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жавобгарликни белгиловчи янги норма билан тўлдирилмоқда.

Маълумот учун: 2021 йил давомида банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғрилик йўли билан талон-тарож қилинганлиги ҳолати юзасидан жами 610 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, фуқароларга 4 млрд. 495 млн. сўм зарар етказилган.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУРМАТЛИ ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР!

Шу йил 25-30 март кунлари Навоий вилоятида “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусида республика медиафоруми ўтказилади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятдан 5 нафар вакил (телевидение, радио, матбуот ва интернет нашри журналистлари, блогер ва Уюшма ҳудудий бўлим раиси) иштирок этади.

Иштирокчиларнинг Навоий вилоятига келиб-кетишидан бошқа барча сарф-харажатлар (меҳмонхона, овқатланиш, соғломлаштириш муолажалари, вилоят ҳудуди бўйлаб транспорт хизмати) Уюшма ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қопланади. Бунақаси аввал бўлмаган.

Беш кун давом этадиган тадбирда иштирокчи ҳар куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда ўз ишлаётган ОАВда форум ишини ёритиб боришлари тавсия этилади. Зеро, фаоллик ва тезкорлик давр талаби.

Медиафорумнинг ташкилий жараёнлари қўшимча маълум қилиб борилади.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Jurnalistlar.uz
#Тадбирдан_фотолавҳа

Бугун, Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли журналист Рўзибой Қўлдошевнинг "Тоғлардан баландман" деб номланган китоби тақдимотидан фотолавҳа.

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.iss.one/journalistUz