Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#партия_тадбири

Куни кеча O'zLiDeP халқ депутатлари кенгаши Оҳангарон шаҳар депутатлари, БПТ раислари, партия ходимлари ва фаоллари иштирокида 2021 йил "Сайлов олди дастури" муҳокамаси бўлиб ўтди.

Унда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йил 2 июлдаги партия рамзини ўзгартириш юзасидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, янгиланаётган партия логотипи лойиҳаси тўғрисида бир қатор фикр мулоҳазалар билдирилди.

@ohangaronshahar
#танлов
#партия_ҳаёти

"Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати" Ўзбекистон Либерал демократик партияси Оҳангарон шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилган “Ишбилармон аёл” кўрик танлови ўтказилди.

Унда 2021 йилда мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор, тадбиркор хотин-қизлар ўртасида ўтказилди.

Танловда иштирок этган тадбиркор хотин-қизларга алоҳида номинациялар бўйича ўринлар берилиб, биринчи ўринни “ALO DENTA LYUKS” ХК раҳбари Райимқулова Гулбуви Саттаровна "Ишбилармон аёл" номинациясини қўлга киритиб, партия томонидан ДИПЛОМ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Ғолибимиз вилоят босқичига йўлланма олди.

@ohangaronshahar
#партия
#семинар

Бугун Тошкент вилояти O’zLiDeP Оҳангарон шаҳар ҳудудий партия ташкилоти томонидан кўнгилли партия фаоллари ва волонтёрлар учун ўқув-семинари ўтказилиб, унда сайлов жараёнида юзага келадиган муаммоларнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари масалалари муҳокама қилинди.

👉каналга уланиш
#партия_ҳаёти
#5_ташаббус

Бугун O'zLiDeP Оҳангарон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Оҳангарон шаҳар "Тиббиёт бирлашмаси" бошланғич партия ташкилоти Туғруқ бўлими ходимлари орасидаги, партия фаоллари ўртасида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус кўрик танлови ташкил этилди. Кўрик танловда 5 нафар иштирокчи қатнашиб, 5 ташаббус бўйича билим-маҳоратлари, касбга доир кўникмалари ўртасида савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди.

Танлов сўнггида иштирокчилар орасидан ғолиблар аниқланиб, партия Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

👉каналга уланиш
#танлов
#партия_ҳаёти

⚡️Оҳангарон шаҳар "Маданият ва истироҳат боғи" да ЎзЛиДеП Оҳангарон шаҳар ва туман Кенгаши, Тошкент вилояти Кенгаши ҳамкорлигида "Ишбилармон аёл" кўрик танлови бўлиб ўтмоқда. Танловда Оҳангарон шаҳридан Гулбуви Раимқулова иштирок этяпти.

👉каналга уланиш
#танлов
#партия_ҳаёти

⚡️Хабар қилганимиздек, Оҳангарон шаҳар "Маданият ва истироҳат боғи"да "Ишбилармон аёл-2021" кўрик танлови бўлиб ўтди.

Унда Оҳангарон шаҳридан иштирок этаётган Гулбуви Раимқулова 22 та туман ва шаҳарлар ўртасида фахрли 2-ўринни эгаллади.

👉каналга уланиш
#сайлов
#партия_ҳаёти

ЎзЛиДеП Оҳангарон шаҳар Кенгашининг сайлов олди имзо йиғиш ишлари бошланди. Имзони биринчи бўлиб Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов бошлаб берди
.

👉каналга уланиш
#сайлов_2021
#партия_ҳаёти
#семинар

Бугун ЎзЛиДеП Оҳангарон шаҳар кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ” китобининг мазмун моҳияти ҳамда сайловолди тарғибот ишларининг қай даражада амалга оширилаётгани борасида кузатувчилар учун ўқув машғулот ўтказилди.

👉каналга уланиш