Оhangaron shahar hokimligi
3.64K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.75K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
🔺2020 йил 3 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 635 (+95) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари
Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 77 ёшли А.М. (аёл) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 58 ёшли Д.Д. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 39 883 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 421 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ohangaronshahar
#долзарб
#куз_қиш

⚡️Бугун шаҳар ҳокими бошчилигида МФЙ ва ХУЖМШ раислари, мактаб директорлари, ФВБ ходимлари, коммунал соҳа раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашини таъминлаш ва кўп қаватли уйлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ тузилди ва вазифалар белгиланди.

Шунингдек, мавсум давомида иситиш тизимида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти юридик техникуми ҳуқуқшуносликка қизиққан ёшларни ўқишга таклиф этади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бизнинг манзил: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Истиқбол МФЙ Ҳиёбон кўчаси 2-уй. Қўшимча маълумотлар учун тел: (70) 983-54-05.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Диққат #Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Давлат хизматлари агентлигининг facebookдаги саҳифасида 2020 йил 4 сентябрь куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари иштирокида ижтимоий соҳага оид "Архив иши ва иш юритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибига доир янгиликлар" мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилишини маълум қиламиз.

Мулоқот давомида:

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини олиш;

таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини олиш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан батафсил маълумот берилади.

Мавзуга оид савол ва таклифларингизни тайёрлаб қўйинг!

@ohangaronshahar
#билдириш

Оҳангарон шаҳар фуқароларига Хонобод жоме масжидида жума ҳамда беш вақт намозлар вақтинча ўқилмай туришлигини маълум қиламиз


Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига кўра жорий 2020 йилнинг 5 сентябрь кунидан сўнг Тошкент вилоятида кундалик беш вақт намозлари баробарида ҳафтанинг жума кунлари жума намозларини адо этиш масаласида жоме масжидлар ҳолати ўрганилди.

Унга кўра вилоятда фаолият юритаётган 225 та жоме масжидларидан 217 таси кундалик беш вақт намозлар қаторида жума ибодатларини адо этиш учун ҳам тайёр ҳолатда, қолган 8 та жоме масжидларда қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги боис уларда ибодатларни адо этиш учун шароитлар мавжуд эмас деб топилди.

Қурилиш ишлари амалга оширилаётган мазкур 8 та жоме масжидлар қаторига Оҳангарон шаҳар "Хонобод" жоме масжиди ҳам киритилган. Шуни инобатга олиб, шаҳримиз фуқароларига Оҳангарон шаҳар Хонобод жоме масжидида жума ҳамда беш вақт намозлар вақтинча ўқилмай туришлигини маълум қиламиз ҳамда Оҳангарон туманида жойлашган 11 та жоме масжидларининг бирида жума намозларини ўқиб туришлигини тавсия этамиз.

Aбдулҳаким AКМАЛОВ,
Оҳангарон шаҳар бош Имом-хатиби

@ohangaronshahar
⚡️Мактабларда дарслар ташкил этишнинг тартиби эълон қилинди

АОКАда бўлган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова мактабларда анъанавий шаклда дарс ташкил қилиш тартиби тўғрисида маълумот берди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

👉 Пандемия шаротида мактабларда дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

👉 Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида, дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. Унга кўра, 1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг мактабга келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

👉 Дарслар синф системасида олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

👉 Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади, ота-оналарнинг мактабга кириши тақиқланади.

👉 Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқлар чалинмайди. Синфхоналар кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.

ЎзА.

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
ЮРТИМИЗДА 40 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД БЕМОР
КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42688 (+53) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Чиноз туманида яшаган 71 ёшли О.А. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 46 ёшли Н.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 115 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 40081 (+198) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2274 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ohangaronshahar
Пандемия шароитида ишсизлик ва камбағалликка қарши қандай курашилмоқда? Тошкент вилояти ҳокими билан суҳбат

“Энди шифокорларга ҳам уй-жой қуриб берилиши керак. Уй-жой билан таъминламасак, Бекободга бормайди. Туманда қурилаётган уйлардан тиббиёт ходимларига берилади”. Танқидга ижобий қарайдиган вилоят ҳокими тиббиёт ходимларини уй-жой билан таъминлаши, шифохоналарда канализация йўқлиги, пандемиянинг вилоят иқтисодиётига зарари ҳақида гапирди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

👉
Тошкент хабарлари
#куз_қиш

⚡️Бугун, 3 сентябрь куни Тошкент вилояти ФВБдан бириктирилган масъул офицерлар ҳамда шаҳардаги тегишли соҳа вакилларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан Оҳангарон шаҳар 1-секторида жойлашган “Адолат”, “Бахт”, “Ёшлик” МФЙдаги 36 та кўп қаватли уйларнинг 1439 та хонадони ва 4 та ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик холати ўрганилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Шунингдек, жойлардаги мавжуд муаммолар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижросига масъуллар белгиланди.

✔️Оҳангарон шаҳрида мавсумга тайёргарлик тадбирлари давом этмоқда.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фаровонлик_сари

⚡️Оҳангарон шаҳрида йил якунига қадар умумий қиймати 2 триллиондан зиёд 12 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шаҳарда пандемия даврида фаолиятини тўхтатиб қўйган 68 та хўжалик юритувчи субъектлар босқичма-босқич ўз фаолиятини тиклаб, 1400 нафардан зиёд вақтинча ишсиз қолган фуқароларни ўз иш ўринларига қайтаришга эришилди.

❇️Барча макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўсиш суръатлари ортиб бормоқда. Хусусан, биринчи ярим йиллик якунига кўра, саноат 38,7 фоиз, инвестиция ҳажми 47 фоиз, экспорт ҳажми 24 фоизга ўсиши таъминланди.

♻️Саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

📹батафсил "Тошкент" телеканали видеолавҳасида.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ✍🏻

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Биринчи кунги тест синовларининг натижалари эълон қилинди

батафсил👉 https://kun.uz/64359254

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.

Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш
ҳақида видеоқўлланмамизни тақдим этамиз 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/2wmYSOE/
🔺2020 йил 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 903 (+106) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 40 176 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 391 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.