Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#ёшлар_бандлиги

⚡️Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни кредит олишларига ва тадбиркорликни йўлга қўйишларига кўмаклашиш учун Оҳангарон шаҳар ҳудудларида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Мазкур чора-тадбирларга мувофиқ, хусусан жорий йилнинг 5 декабрь куни 1-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун шаҳардаги "Темир ота" чойхонаси томонидан 6 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги

Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлими вакиллари томонидан "Мустақиллик" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи, ёшлар дафтаридаги фуқаролар билан уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш масалаларида суҳбат олиб борилди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги
#тўртинчи_сектор

⚡️Оҳангарон шаҳар 4-сектор раҳбари А.Мўминов "Ёшлар дафтари"га киритилган ва бугунги кунда бандлиги таъминланмаган бир гуруҳ ёшлар билан МФЙ раислари иштирокида учрашув ўтказди.

✔️Ёшлар билан мулоқот чоғида уларнинг савол ва фикрлари тингланди ҳамда кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш борасида тушунчалар берилди.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_бандлиги

⚡️"Ёшлар дафтари"да турувчи йигит-қизлар "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида тадбиркорларга бириктирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

🎬Видеоролик шу ҳақда.

👉🏻Каналга уланиш
#ёшлар_бандлиги

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ишлари айни долзарб паллада.

Шаҳримизга қўшни ҳудуд бўлган Пискент туманидан оҳангаронлик ёшларга ер ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таминлаш ва даромадини ошириш учун, ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш мақсадида агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги

⚡️Шаҳримизга қўшни ҳудуд бўлган Пискент туманидан оҳангаронлик ёшларга ер ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таминлаш ва даромадини ошириш учун ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш мақсадида агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда шудгордан кейинги бароналаш ишлари кетяпти.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги

Оҳангарон шаҳар ишсиз ёшларининг бандлигини таъминлаш мақсадида қўшни ҳудуд Пискент тумани ғалла ерларидан ажратилаётгани тўғрисида хабар бергандик.

Айни пайтда такрорий экинни суғоришда учрайдиган муаммолар олдини олиш юзасидан Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ходимлари сувчилар билан учрашиб турибди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги

Шаҳримизга қўшни ҳудуд бўлган Пискент туманидан оҳангаронлик
ёшларга ер ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таминлаш ва даромадини ошириш учун ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш мақсадида агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов қайта экишга тайёрланаётган ерларни бориб кўрди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги
Аввал хабар берганимиздек,
оҳангаронлик ёшларга
ер ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таминлаш ва даромадини ошириш учун ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш мақсадида шаҳримизга қўшни ҳудуд бўлган Пискент туманидаги ерларда агротехник тадбирлар амалга оширилётган эди.

Сектор раҳбарлари ёшлар учун ажратиладиган ер майдонини бориб кўришди. 625 нафар оҳангаронлик ёшлар билан шартнома тузилиб, 512 нафарига айни пайтда 25 сотихдан ер ажратилди. Жараён давом этмоқда.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги
#такрорий_экин_экиш

Хабар берганимиздек,
оҳангаронлик ёшларга
ер ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таминлаш ва даромадини ошириш мақсадида шаҳримизга қўшни ҳудуд бўлган Пискент туманидаги ерлардан ажратилган эди.

Шаҳар ҳокими А.Эшонқулов ёшлар учун ажратилган ер майдонига бориб, суғориш ишлари билан танишди. Сувчилар билан ер унумдорлиги борасида қисқача суҳбатлашди. Униб чиққан экинни нес-нобуд қилмай, кўзланган фойдани олишда муҳим маслаҳатларини берди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги
#такрорий_экин_экиш

Оҳангаронлик ёшларга
ер ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таминлаш ва даромадини ошириш мақсадида Пискент туманидаги ерлардан ажратилгани ҳақида хабар бергандик.

Шаҳар ҳокими А.Эшонқулов ёшлар учун ажратилган ер майдонига бориб, униб чиққан экинни кўрди. Дала бошида туриб, суғориш, ўтоқлаш ва бошқа қаров ишларига масъул ёшлар билан қисқача суҳбатлашди. Униб чиққан экинни об-ҳавонинг ўзгаришига қарамай, кўзланган фойдани олишда муҳим тавсияларини берди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги
#мониторинг

Хабар берганимиздек, Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" рўйхатида бўлган бир қатор ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида меҳнат қуроллари берилган эди.

Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлинмаси вакиллари берилган жиҳозлардан унумли фойдаланаётганини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказиб келмоқда.

Яратилган имкониятдан самарали фойдаланаётган ёшлар келгусида ўзларининг бизнесини янада ривожлантиришни мақсад қилишган.

@ohangaronshahar