Оhangaron shahar hokimligi
3.61K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.81K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#аёлга_эътибор

🏝Вилоят касаба уюшмаси ташаббуси билан Оҳангарон шаҳридан 25 нафар хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига саёҳатга юборилди.

👉
@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#фахр

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Андижон вилоятида ўтказилган «Yoshlar forumi Andijon-2021» форумида Оҳангарон шаҳар Ёшлар Технопарки ўқувчиси Муҳаммадқодир Норбоев "Робототехника" йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллади.

🏆Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими М.Норбоевни ғалаба билан табриклаб, келгусида янада юксак марраларни эгаллашига умид билдирди.

👉
@ohangaronshahar
#обод_маҳалла

⚡️Хонадонимизни, кўчаларимизни саранжом тутиш халқимизга азалий одат. Зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлади.

Айни кунларда «Обод маҳалла» дастури доирасида Оҳангарон шаҳридаги барча маҳаллаларда, хонадонларда, қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

🚛Жумладан "Охунбобоев" МФЙда жамоатчилик ишчилари ва маҳалла вакиллари томонидан ҳудудлар тартибга келтирилиб, махсус техникалар ёрдамида чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.


👉@ohangaronshahar
#ҳуқуқшунос_маслаҳати

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига мувофиқ:
лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.

@ohangaronshahar
#муаммо_ва_ечим

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш шаҳар бўлими ҳамда Тошкент вилояти ўсимлик карантини Давлат инспекцияси ходимлари шаҳар кўчаларида экилган ёш дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича текширув ўтказди.

🌲Хусусан, шаҳар марказидан кесиб ўтувчи А-373 йўли атрофидаги ноёб кўчатларнинг касалланиш оқибати ўрганилди. Вилоят ўсимлик карантини Давлат инспекцияси вакили дарахтларни нобуд қилмай ўстириш, касасалликнинг олдини олиш учун зарурий чораларни кўришга киришди.

👉@ohangaronshahar
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter