Оhangaron shahar hokimligi
3.69K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#концерт

Бугун Оҳангарон шаҳридаги 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "НАВРЎЗ" умумхалқ байрамига бағишланган концерт ташкил этилди.

Тадбир давомида ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан куй, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Шунингдек, "Ёшлар овози" Республика кўрик танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этган, Греция Давлатининг Афина шаҳрида ўтказилган танловда фахрли 1-ўринни қўлга киритган ўқувчи ҳамда ўқитувчилар диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

👉каналга аъзо бўлиш
Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Халқ таълими вазирлиги.

👉
каналга аъзо бўлиш
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

👇👇👇
http://uza.uz/posts/252140


Ўзбекча | O`zbekcha | Русская
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

👇👇👇
http://uza.uz/posts/252150

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская |
#эълон

"ҲОКИМ КУБОГИ" УЧУН МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛАДИ

⚽️Ёшлар дастури доирасида, Оҳангарон шаҳридаги 21 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида (ҳар бир маҳалладан биттадан жамоа) футбол бўйича "Ҳоким кубоги" мусобақаси бўлиб ўтади.

❗️Мазкур спорт тадбирида қатнашиш истагини билдирган ёшлар ҳудудидаги маҳалла раисига мурожаат этишлари сўралади.

🗓Мусобақа жорий йилнинг 30 март куни Оҳангарон шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ўйингоҳида ўтказилади.

🎁Ғолиб жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланади.

👉каналга аъзо бўлиш
⚡️Toshkent davlat texnika universiteti Olmaliq filialining Ohangaron shahridagi Energetika va Mashinasozlik fakultetida viloyat Yoshlar Texnoparki xodimlari va talabalar o‘rtasida uchrashuv tashkil etildi.

✔️Tadbir davomida texnoparkning tashkil etilishi, kelajakdagi maqsadlari va mavjud yo'nalishlar haqida ma'lumotlar berildi hamda talabalarning savol va takliflari tinglandi.

P/S: Bunday uchrashuvlar o‘tkazilishi yoshlarning kelajak kasblariga qiziqishlarini oshirib, ularga o‘ziga xos motivatsiya beradi.

👉kanalga a'zo bo‘lish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

🏆Айни вақтда Оҳангарон шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида волейбол бўйича "Прокурор кубоги" мусобақаси бўлиб ўтяпти.

🏐Унда ХТБ, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг жамоалари ғолиблик учун бахслашмоқда.

Мусобақа қизғин курашларга ва қизиқ вазиятларга бой тарзда ўтмоқда. Қўллаб-қувватлашлар эса унданам қизиқ☺️

👉каналга аъзо бўлиш
⚡️Совуқ ва нам ҳаво массалари яқинлашиб келяпти

28-29 март кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3weogmu

@ohangaronshahar
#бунёдкорлик

Оҳангарон шаҳрининг “Нўғойқўрғон” ва “Гулистон ” МФЙ ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштирш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилаяпти. Хусусан, маҳаллалардаги ички йўллар таъмирланиб, ёритиш тизимлари янгиланмоқда.

👉каналга аъзо бўлиш
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига имтиёзли кредитлар ажратилади

📃Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон ҳамда 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон қарорига мувофиқ Ҳунармандчилик фаолияти субъектлари — «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига қуйидаги мақсадларда имтиёзли (14 %) кредитлар ажратилади:

🔸ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш;
🔸ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш;
🔸уй-музейи ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун 36 ой муддатга;
🔸айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойга Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.

Қўшимча маълумот учун📲 99.010-95-14

Оҳангарон шаҳар «Ҳунарманд» уюшмаси.

👉каналга аъзо бўлиш
#cпорт

Прокурор кубоги 7-ёрдамчи мактаб жамоасига насиб этди

🏆Бугун Оҳангарон шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида корхона ва ташкилотларнинг аёл ходимлари ўртасида волейбол бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Халқ таълими бўлими, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларидан жами 9 та жамоа ғолиблик учун бахс олиб боришди.

❇️Қизғин курашлар остида ўтган мусобақа натижалари қуйидагича кўриниш олди.

1️⃣-ўрин: 7-сонли ихтисосолаштирилган ёрдамчи мактаб жамоаси
2️⃣-ўрин: 5-умумтаълим мактаби жамоаси
3️⃣-ўрин: Халқ таълими бўлими жамоаси

Шунингдек, “энг ёши улуғ” иштирокчи номинациясига ХТБ жамоасидан Ойширин Эргашева муносиб топилган бўлса, “энг ёш” иштирокчи сифатида 8-МТТ жамоасидан Моҳидил Абророва эътироф этилди.

🥇Якунда ғолиблар шаҳар прокурори ўринбосари ва жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари томонидан медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

📸Суннат Сапаралиев

👉каналга аъзо бўлиш