Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.3K photos
2.52K videos
67 files
8.83K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
– Асосий мақсадимиз туризм соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, одамларнинг манфаатини инобатга олиб, халқимиз учун баҳаво, арзон, хавфсиз ва 12 ой давомида қулай дам олиш шароитларини яратишдир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йирик туризм комплекслари қуриш ва енгил конструкцияли кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш, йўл, электр энергияси, чиқинди ташиш тизимини яхшилаш вазифалари белигланди.

Состоялась презентация проектов по расширению туристического потенциала.
- Наша главная цель - это, прежде всего, обеспечение верховенства закона в сфере туризма, создание просторных, доступных, безопасных и комфортных зон отдыха, позволяющих принимать гостей круглый год, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Определены задачи по строительству крупных туристических комплексов и мобильных баз отдыха, улучшению дорог, электроснабжения, системы обращения с отходами.

#Mirziyoyev #taqdimot #turizm #Bustonliq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан Президент Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Республики Индия Рама Натха Ковинда и Премьер-министра Нарендру Моди с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Hindiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда бир ой давом этган қатъий карантин юмшатилди. Нималарга рухсат берилмоқда?

батафсил👉
https://kun.uz/63713544

Ўзбекистонда пандемияга қарши курашиш тадбирлари навбатдаги босқичга ўтди. 10 июлдан бошлаб жорий қилинган ва 35 кун амалда бўлган иккинчи қатъий карантин 15 августдан бошлаб бутун республика миқёсида юмшатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, карантин чекловлари юмшатилиши касалланиш хавфи камайганини англатмайди. Аксинча, эндиликда кишининг вирус юқтириб олиши эҳтимоли қатъий карантин пайтидагига қараганда анча юқори.


@ohangaronshahar
🔺2020 йил 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 251 (+234) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари
Тошкент шаҳрида, 37 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари эса Хоразм вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли У.А. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 28 661 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (84 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5 367 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Каналга уланинг 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
Шаҳримизда “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида тадбир ўтказилди

❇️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жисмоний фаоллик, жумладан, пиёда юриш турли хил хасталикларга иммунитет ҳосил қилишда кони фойда эканлиги қайд этилган. Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликлари эҳтимолини эса 20 фоизга камайтирар экан.

🚶🚶‍♀️Оҳангарон шаҳрининг барча ҳудудларида “Саломатлик учун 5000 қадам” шиори остида, карантин коидаларига амал килган ҳолда турли ёшдаги фуқаролар эрталаб ва кечқурун пиёда юриб соғлигини мустаҳкамламокдалар.

Бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад кекса фаҳрийларни ҳамда ёшларни жисмоний тарбия машғулотларига кенг жалб этиш ҳамда уларни жисмоний чиниқтиришдан иборатдир.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати✍️

@ohangaronshahar
Каналга уланинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
#Обод_маҳалла

"Маҳалла ободлиги – юрт ободлиги"

Шаҳримизнинг "Бирлик" МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда.


Каналга уланиш :👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус филиалига 2020-2021 ўқув йили учун махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди.

батафсил👉 https://kun.uz/35796440


Каналга уланиш :👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
⚡️ Маҳалла раиси ўз ҳудудида уй шароитида коронавирус билан даволанаётган беморларга вақтида ва тўғри тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш учун масъуллиги белгиланди

Бугунги кунда Тошкент вилоятининг 22 та шаҳар-туманларида жами 3 063 513 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

Вилоят миқёсида

✳️ маҳаллар сони - 1042 та
✳️ оилалар сони - 812 732 нафар
✳️ хонадонлар сони - 634 061 та
✳️ кам таъминланган оилалар - 40 474 нафар
✳️ боқувчисини йўқотганлар - 14 613 нафар
✳️ ногиронлар - 36 275 нафар
✳️ камбағаллар - 7 537 нафарни ташкил этади.

Жорий йилнинг 4 август ҳолатига вилоятда 3 884 нафар фуқаро коронавирус инфекцияси билан касалланган, улардан 2995 нафари даволанган, 16 нафари вафот этган.

Касалликдан вафот этаётганларнинг асосий қисми уй шароитида билиб-билмай ва ўзбошимчалик билан ўзини даволаб юрганлар бўлиб чиқмоқда.

Бунинг асосий сабаби, фуқаролар ўз вақтида шифохоналарга мурожаат қилмаган ёки маҳаллий қишлоқ врачлик пунктлари, ҳудудий тиббиёт бирлашмалари ёки маҳалла фуқаролар йиғини томонидан уйда даволанаётган беморларга етарли эътибор қаратилмаётганлигидир.

Шундан келиб чиқиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларига ҳудудлардаги "колл-марказ", мобил гуруҳлар, тез ёрдам хизмати ва тиббиёт бирлашмалари фаолиятини доимий равишда ўрганиб, назорат қилиб бориш тавсия этилмоқда.

Депутатларнинг тавсияси асосида фаол ишлаганлар рағбатлантирилиши ёхуд қатъий интизомий чорага тортилиши кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда 2020 йил 7 августда Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматовнинг "Коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишда ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш ва ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги №333-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор асосида маҳалла фуқаролари йиғини раиси ўз ҳудудида уй шароитида даволанаётган беморларга ўз вақтида ва тўғри тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш учун масъуллиги белгиланди.

@hokimiyat_hujjatlari
​​#Оҳангарон_шаҳри
#муносабат

Мурожаат жойида ўрганилди

Оҳангарон шаҳрининг "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги С.Раҳимов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаронинг вилоят ҳокимига йўллаган мурожаати шаҳар ҳокими ўринбосари С.Юсупов, шаҳар Кенгаши депутати Ф.Мадумаров ва бошқа масъуллар иштирокида жойига бориб ўрганилди.

💠Аниқланишича, мурожаатда қайд этилган жой тадбиркор томонидан умумий овқатланиш ва савдо объекти қурилиши учун ажратилган бўлиб, пойдевор ётқизиш учун чуқур (котлован) қазилган. Лойиҳа ишларидаги баъзи камчиликлар сабабли қурилиш ҳали бошланмаган. Ҳозирги кунда лойиҳа ҳужжатлари қайта кўриб чиқилмоқда. Камчиликлар бартараф этилса, қурилиш ишлари бошлаб юборилади.

🚧Қурилиш бошлангунга қадар котлован атрофи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўсиқ билан ажратиб қўйилади.

📌Юзага келган ҳолат ва аниқланган камчиликлар бўйича тегишли масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди ва қурилиш ишлари жиддий назоратга олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram