Оhangaron shahar hokimligi
11.2K subscribers
45.3K photos
2.89K videos
71 files
10.2K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Ватан ҳимоячилари доимо эъзозда

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги хамда 14-январ Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар бўлинмаси кенгаши ва шаҳар ХТБ ташаббуси билан Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида байрам тадбири ташкил этилди.

⚡️Тадбирда Ӯзбекистон Давлат филармонияси вилоят бошқармасидан келган таниқли санъаткорлар, Муқимий номидаги Ўзбекистон мусиқали драма театри актёрлари, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашидан Ўткир Рашидовл иштирок этишди.

Шаҳар маданият бўлими томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.

❇️Тадбир сўнгида ҳарбий таълим фани ўқитувчилари ва таълим муассасаларида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол ходимлар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалари тақдим қилинди.

@ohangaronshahar
Оҳангарон шаҳридаги 7-ёрдамчи мактабнинг аёл ходимлари бугунги иш кунини байрамона кайфиятда қаршилаб, жамоа йигитларини Ватанни мадх этувчи шўх қўшиқлар ҳамроҳлигида 14-январ– Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий қутлашди.

@ohangaronshahar
Фотоэтюд

Чегарачилар

📍https://uza.uz/posts/234257

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
​​Шахмат ва шашкадан Оҳангарон биринчилиги ўтказилди

"14 январ - Ватан ҳимоячилари куни" байрами муносабати билан Оҳангарон шаҳар 7-ёрдамчи мактабида 2004-2012—йилларда туғилган ўқувчилар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича Оҳангарон шаҳар ва туман биринчилиги ўтказилди. Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган мусобақа якунида қуйидаги ўқувчилар ғолиб бўлишди.

ШАШКА (2004-2008 йилги ўқувчилар)
1-ўрин Абдуллаева Сарвара, (Оҳангарон т. 35-мактаб)
2-ўрин Бекдурдиева Самира, (Оҳангарон ш. 7-ёрдамчи мактаб)
3-ўрин Ёқубжонов Жавоҳир, (Оҳангарон ш. 7-ёрдамчи мактаб)

ШАШКА (2009-2012-йилги ўқувчилар):
1-ўрин Цыглевкин Владимир, (Оҳангарон ш. 7-ёрдамчи мактаб)
2-ўрин Ахматьянов Рафаэль, (Оҳангарон ш. 7-ёрдамчи мактаб)
3-ўрин Рахматов Сардор, (Оҳангарон ш. 7-ёрдамчи мактаб)

ШАШКА (2004-2012-йилги ўқувчилар):
1-ўрин Ирисбаева Муаззам, (Оҳангарон т. 35-мактаб)
2-ўрин Абдуахатова Одина, (Оҳангарон т. 35-мактаб)
3-ўрин Абдужабборов Бекзод, (Оҳангарон т. 35-мактаб)

ШАХМАТ (2004-2012-йилги ўқувчилар):
1-ўрин Абдуқодиров Беҳруз, (Оҳангарон т. 35-мактаб)
2-ўрин Тохиров Зиёдбек, (Оҳангарон ш. 8-мактаб)
3-ўрин Султонбеков Беҳруз, (Оҳангарон ш. 8-мактаб)

Якунда мусобақа ғолиблари диплом ва медаллар билан тақдирланди.

@ohangaronshahar
Халқ таълими вазирлиги: Ўқувчиларнинг 96 фоизи мактабга чиқди

Таътилдан сўнг, 12 январь куни мактаб ўқувчиларининг 95 фоизи, 13 январда эса 96 фоизи анъанавий таълимни танлаб, мактабга борди.

👉 https://kun.uz/63960569

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш 2021 йилда бўлиб ўтади

@ohangaronshahar
каналга уланиш👇👇👇
🌐https://t.iss.one/ohangaronshahar
​​#расмий

“Оҳангароншифер” АЖда тугатиш ишлари қонуний тартибда амалга оширилмоқда

Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангароншифер” акциядорлик жамияти 2018 йил 23 августдаги йиғилиш қарорига асосан “MEGA GOLDEN HOUSE” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасининг ишончли бошқарувига берилган.

“MEGA GOLDEN HOUSE” МЧЖ ҚК 2020 йилда Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Оҳангароншифер” АЖнинг ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, ходимларнинг иш ҳақлари ва банклар олдидаги кредит қарзлари ва солиқ қарздорликларини қоплаш учун АЖга 8 329 635 608 сўм пул маблағларини фоизсиз карз шаклида берилганлигини, бироқ ушбу қарздорлик шу кунгача қайтарилмаганлигини билдириб, “Оҳангароншифер” АЖни банкрот деб топишни сўраган.

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан, қарздор “Оҳангароншифер” АЖ банкрот деб топилиб, жамиятга нисбатан фаолиятни тўхтатмаган ҳолда тугатишга доир иш юритиш белгиланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Беҳзодилла Нуруллаев тайинланган.

Суднинг ҳал қилув қарори олинган кундан бошлаб “Оҳангароншифер” АЖда тугатиш ишлари “Ўзбекистон Республикаси Банкротлик тўғрисида”ги қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилмоқда.

“Оҳангароншифер” АЖ тугатиш бошқарувчисининг 13.01.2021 йилдаги №10/74-сонли маълумотномасига кўра бугунги кунда жамиятда фаолият юритаётган 51 нафар (ишлаб чиқариш жараёнига тааллуқли бўлмаган) маъмурий аппарат ходимларига меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисида хабарномалар берилган ва уларнинг 30 нафари билан меҳнат шартномалари бекор қилинган, қолганлари қайта ишга қабул қилинган.
Ҳозирда АЖда ишловчи ходимлар 425 нафарни ташкил этмоқда. “Оҳангароншифер” АЖнинг 01.01.2021 йил ҳолатига ойлик иш ҳақларидан қарздорликлари мавжуд эмас.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🌐
https://t.iss.one/ohangaronshahar
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 6141-сон фармони билан Абдукодир Хамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди .

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:

Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);

Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);

Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.

@ohangaronshahar