Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди.

Жумладан, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди.

Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти.

Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.

Жорий йилда Тошкентдаги 81-мактаб ва Ал-Хоразмий ихтисослашган мактаби Халқаро экомактаб дастурининг олий мукофотига сазовор бўлди. Бундай ютуққа Марказий Осиёда илк бор бизнинг мактабларимиз эришди.

Юқори малакали, ўз устида ишлайдиган муаллимларни янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилди.

"Кўп ёшларимиз қизиқиши ва қобилиятига мос касб-ҳунар эгаллашни афзал кўраётгани ҳам давр талаби. Шу боис болаларимизга мактабдаёқ камида иккита чет тили, компьютер ва касб-ҳунарни ўргатсак, қўлида ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлади”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳада мавжуд муаммоларни таҳлил қилди.

Жумладан, ҳозирда бошланғич синфларда 11 та, юқори синфларда 16 та фан ўтилаётгани билан ўқувчилар аниқ бир йўналишда чуқур билимга эга бўлмай мактабни битираётгани қайд этилди.

Масалан, 107 та тумандан талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Ёки, 51 минг нафар чет тили ўқитувчиларидан атиги 17 минг нафари (33 фоизи) “C-1” даражасига эга. Ваҳоланки, 2025 йилдан бошлаб чет тилидан фақат “С-1” даражаси бор ўқитувчилар дарс ўтиши мумкин бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган олти ярим йилда 320 минг хонадонли янги уй-жой барпо этилгани билан уларга мос қувватдаги мактаблар қурилмади.

Янги қурилган массив ва маҳаллаларда ҳозирнинг ўзида 350 минг янги ўқувчи ўринларига талаб бор.

Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).

Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.

Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилди. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.

Facebook|Instagram|Twitter
Бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, 138 мингтаси олийгоҳларга ўқишга кирган, яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади.

Қолган 195 минг нафар ёшлар қаерга бориши, улар эртага иш топа олмаса, ким бўлиши ҳақидаги саволларга на вилоят ва туман ҳокимлари, на соҳа мутасаддиларида жавоб йўқлиги таъкидланди.

Оқдарёдаги 32-мактабда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга ўқитиш тажрибаси йўлга қўйилган. Ушбу мактабда ўқувчилар 7-синфдан бошлаб маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган ветеринар, агроном, мева-сабзавот қуритиш, ипакчи, мебелчи, автомобиль устаси каби 15 та касб-ҳунарга ўргатилмоқда, уларга 2 та чет тили ўқитилмоқда.

Энг муҳими, бу ишлар маҳаллий бюджет ва тадбиркорлар ҳисобидан ташкил қилинган бўлиб, ўқувчилар бу ерда иш ҳақи олмоқда.

Барча вилоятлар мактаб таълими бошқармалари раҳбарлари Оқдарёга бориб, бир ҳафта давомида ушбу тажрибани ўрганиши шартлиги таъкидланди.

Самарқанд вилояти ҳокимига кейинги ўқув йилига қадар вилоятдаги ҳар бир туманда 10 тадан мактабда бу тизимни жорий қилиш, қолган вилоят ҳокимларига йил якунигача ҳар бир туманда камида иккитадан мактабда ушбу тажрибани йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.

Таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади. Бунда Президент ва ихтисослашган мактаблар уларга “таянч мактаб” бўлади.

Бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради.

Умуман, келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилиниши белгиланди.

Бу йилда мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинди. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.

Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
#tadbirkor_va_yoshlar

Bugun shahrimizdagi 1-umumta'lim maktabida yoshlarda  tadbirkorlik va biznes yo'nalishiga qiziqish uyg'otish hamda shahrimiz fidoyi tadbirkorlarini tanitish maqsadida  "Tadbirkor va yoshlar" uchrashuvi bo'lib o'tdi.

Uchrashuv mehmoni "Do'stlik" ordeni sohibi, "Silk plast Quality"  MCHJ bosh direktori Anvar Hidoyatov bo'ldi.Tadbir avvalida salohiyatli tadbirkor o‘zining sanoat sohasiga kirib kelishi, dastlabki ish faoliyati haqida yoshlarga so‘zlab berdi.

Uchrashuv davomida yoshlar o‘zlarini qiziqtirgan savollariga javob olishdi. Tadbirkor bilan bo‘lgan muloqotdan so‘ng yoshlarda sanoat sohasiga havas uyg‘ondi. Bu ushrashuv hayotiy voqealar va kutilmagan savol javoblari bilan yoshlar qalbiga muhrlandi.

Ohangaron shahar hokimligi faoliyatini  rasmiy sahifalarimizda kuzatib boring👇

📱Telegram | Fаcebook | Web-site | You tobe | Instagram
#shukuh

Bugun Ohangaron shahar 2-sektor rahbari To'lqin Karimov tashabbusi bilan sektor hududidagi "Guliston", "Bo'ston", "Mustaqillik", "Namuna",  "Vatan" "Xonobod" MFYlari aholisi uchun Davlatimiz Mustaqilligining 32 yilligi munosabati bilan bayram dasturxoni yozildi.

📣 Bayram tadbirini shahar hokimi Akrom Eshonqulov kirish so'zi bilan ochib berib, shahrimiz fuqarolarini istiqlol ayyomi bilan qutladi.

Bayram kechasining musiqiy qismida shahar Madaniyat bo'limi xonandalari ijrosidagi dilbar qo'shiqlar barchani raqsga chorladi.

Ohangaron shahar hokimligi faoliyatini  rasmiy sahifalarimizda kuzatib boring👇

📱Telegram | Fаcebook | Web-site | You tobe | Instagram
#2023_yil_1_sentabrdan

🔰Qonunchilikka ko'ra, quyidagilar amalga oshiriladi:

▫️maktab direktoriga o'z o'rinbosarlarini ishga qabul qilish va ishdan bo'shatish, ajratilgan umumiy soatlar doirasida o'quv rejalariga 15 foizgacha o'zgartirish kiritish masalalarini mustaqil hal qilish huquqi beriladi;

▫️tuman (shahar) maktabgacha va maktab ta'limi bo'limlarining maktab faoliyatini tekshirish va ta'lim sifatini baholash bo'yicha vakolatlari bekor qilinadi;

▫️hududlarda eng tajribali maktab direktorlaridan iborat Direktorlar kengashlari tuziladi;

▫️maktab direktorlari Direktorlar kengashi tavsiyasiga asosan hududiy boshqarmalar tomonidan ochiq tanlov asosida lavozimga tayinlanadi.

Ohangaron shahar hokimligi faoliyatini  rasmiy sahifalarimizda kuzatib boring👇

📱Telegram | Fаcebook | Web-site | You tobe | Instagram