Оhangaron shahar hokimligi
3.68K subscribers
38.4K photos
2.47K videos
67 files
8.62K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар 5-кичик туманда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан кўп қаватли уйларнинг кўча чироқлари 4 кундан буён ёнмаётгани тўғрисида
мурожаат бўлган эди.

Бугун мазкур муаммо шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди ва бартараф этилди.

Шу ўринда фуқароларга жойлардаги муаммоларни шаҳар ҳокимлигининг алоқа боти 👉@ohangaronshahar_bot
га юборишлари сўралади.
Мурожаатингиз назоратга олиниб, тегишли масъуллар жалб қилинади.

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро
#4_сектор

Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вилоят 4-сектор раҳбари ташаббуси билан Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фаоллари иштирокида куз-қиш мавсумида тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда билдирилган муаммоларнинг аксарияти куннинг иккинчи ярмида бартараф қилишга эришилди.

👉каналга уланиш
#тўртинчи_сектор
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар 4-сектор худудида жойлашган Қўрғон МФЙда яшовчи С.А.нинг хонадонида электр буйича тўловларида юзага келган муаммо сабаб тармоқдан узилганлиги бўйича қилган мурожаати юзасидан тегишли чора кўрилди. Электр таъминоти бўлими ходимлари томонидан тармоққа уланиши тиклаб берилди.

"Навбаҳор" МФЙ "Бирлик" кўчасида яшовчи aҳолидан тушган мурожаат атрофлича ўрганилиб, куннинг иккинчи ярмида "Бирлик" кўчасида шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

"Қўрғон" МФЙда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган И.Н.нинг ўқиш учун эски йилда тўланилмай қолган шартнома пулини тўлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати сектор раҳбари ташаббуси билан ҳудуддаги саховатпеша тадбиркор томонидан тўлаб берилди.

👉каналга уланиш
#учинчи_сектор
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар 3-сектор
"Умид" МФЙда яшовчи aҳолидан тушган мурожаат атрофлича ўрганилиб, шағаллаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳаллада яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари сектор раҳбари ташаббуси билан қисқа фурсатда ҳудуднинг ўзида ҳал этилмоқда.

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро
#3_сектор

Оҳангарон шаҳар 3-сектор раҳбари, шаҳар ИИБ бошлиғи Д.Мирзарахмедов ташаббуси билан аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, "Умид" МФЙ ҳудудига кўча чироқлари ўрнатилди
.

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар "Дўстлик" МФЙ биносида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш чоралари олиб борилди. Бунда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор фуқаролар, оиласида профилактик ҳисобда турган оилалар билан маҳалла раиси томонидан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида Феруза Ҳайитқулова ва Нафиса Қодироваларнинг мурожаатлари ўрганилиб, маҳалла ходимлари иштирокида жойида ҳал этилди.

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар "Дўстлик" МФЙ биносида Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бандлиги таъминланмаган ёшлар, хотин-қизларни аниқлаш мақсадида маҳалла раислари томонидан суҳбат ўтказилди. Ишсизларнинг мутахассислиги бўйича маҳаллада жойлашган "Фароғат" МЧЖ ишлаб чиқариш фабрикасига 2 нафар ишсиз фуқаро Маликова Фарида ҳамда Аллақулова Балжонлар
ишга жойлаштирилди.

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари И.Темиров аҳолидан тушаётган мурожаатларни ўрганишда давом этмоқда.

❇️Жумладан, "Бирлик" МФЙ 1 мк 46 А уй 27 хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Абдулина Лейланинг халқ қабулхонасига қилган мурожаати ўрганилиб, жойида ҳал этилди.

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари И.Темиров аҳолидан тушаётган мурожаатларни ўрганишда давом этмоқда.

❇️Жумладан, Ёшлик МФЙ, 4-кичик туман, 13-a уй, 7-хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро Арибжанова Веранинг қилган мурожаати ўрганилиб, жойида ҳал этилди.

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари Илҳом Темиров, Ёшлик МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Зуфар Каримов ва депутат Алишер Ҳайитқулов маҳалла хонадонларида бўлиб, уларнинг мурожаатларини ўргандилар.

❇️Жумладан, Ёшлик МФЙ, 4-кичик туман, 23- уй, 2-хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро Усманова Одинахоннинг қилган мурожаати ўрганилиб, жойида ҳал этилди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

🔰 Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудида сектор раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатлов жарёнида "Навбаҳор" ва "Бирлик" МФЙларда яшовчи Абдумажид Давлатов ва Акмал Каршибоевларнинг инкубатор мосламасига бўлган эҳтиёжи ва имтиёзли кредит олиш масаласидаги мурожаатлари ўрганилди.

Мазкур мурожаатлар юзасидан аник вазифалар белгиланиб, ижобий ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатма берилди.

Оҳангарон шаҳар ДСИ.

@ohangaronshahar
#мурожаат_ва_ижро

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Содиқов ва марказ ходимлари, ёрдамчи инспекторлар томонидан хатлов жараёнида аниқланган, касб-ҳунарга ўқиш истаги бўлган ишсиз ёшлар Оҳангарон шаҳридаги касб-ҳунар мактабида яратилган ўқиш шароитлари ва имтиёзлари билан таништирилди.

✔️Шунингдек, "Ноғойқурғон" МФЙ томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига келиб тушган
мурожаатлар юзасидан маҳалла ҳудудида уйма-уй юрилиб, фуқаролар мурожаатлари ўрганилди. Ўрганишлар натижасида хонадон эгаларига тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, уларга субсидия ажратиш, маҳалладаги томорқа ва бўш ерлардан самарали фойдаланишга кўмаклашиш борасида зарурий тавсиялар берилди.

@ohangaronshahar
#мурожаат_ва_ижро

❇️Бугун Оҳангарон шаҳар ўринбосарлари Илҳом Темиров ва Жасур Юлдашев томонидан "Навбаҳор" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг шаҳар ҳокимлигига йўллаган мурожаати жойига чиқққан ҳолда ўрганилди.

Мутасаддилар ташаббуси остида фуқаронинг соғлиги билан боғлиқ муаммосини ҳал этиш мақсадида ҳомий жалб этилди ва тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

🔖Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги "Бирлик" МФЙ Шарқ кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро Ахулов Акмал инкубатор мосламасига эҳтиёжи борлиги юзасидан мурожаат килган эди.

✔️Бугун 4-сектор раҳбари Анвар Мўминов ва ушбу ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Жамшид Узоқов ташаббуси остида фуқарога инкубатор мосламаси топширилди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.

✍️ Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar
#мурожаат_ва_ижро

⚡️Оҳангарон шаҳар "Умид" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтари" рўйхатида турувчи фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, унга тикув машинаси олиб берилди ва бу орқали унинг бандлиги таъминланди.

✔️Шаҳримимзда аҳоли муаммолари билан "маҳаллабай" ишлаш тадбирлари давом этади.

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар 4-сектор рахбари ДСИ бошлиғи Анвар Мўминов бошчилигида сектор ҳудудидаги МФЙлардан келиб тушган мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганилар давомида "Бирлик" МФЙда яшовчи фуқаро И.Хусанбаевнинг чорвачилик йўналиши бўйича имтиёзли кредит ажратишни сўраб қилган мурожаати ўрганилиб унга тавсиянома берилиши таъминланди. Шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро М.Қурбонованинг енгил типда дўкон қуриш бўйича мурожаати юзасидан фуқарога зарурий тавсиялар берилди ва амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

Кейинги ўрганишда "Қўрғон" МФЙдаги фуқаролар мурожаатига кўра ноқонуний равишда оқова сув қувурларидан фойдаланиб келинаётганлиги тўғрисидаги масала мутасадди раҳбарлар томонидан ижобий ҳал қилинди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат_ва_ижро

Аҳоли мурожаатлари юзасидан “Орзу” МФЙдаги кўп қаватли уйнинг кириш йўлагини таъмирлаш масаласида “Келажак компанияси”нинг
фаолияти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Б.Фозихонов томонидан ўрганилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#мурожаат_ва_ижро

Шаҳримиздаги "Оҳангарон муҳташам уй” БСК томонидан заҳира яратилиб, шаҳардаги “Илоқ” МФЙ 16-уйнинг “Янгилик” МФЙ 21-уйларнинг кириш йўлаклари мулкдорлар мурожаатига асосан таъмирдан чиқарилмоқда.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
❇️4-сектор
#мурожаат_ва_ижро

⚡️Оҳангарон шаҳар 4-сектор рахбари, шаҳар Халқ қабулхлнаси рахбари, шаҳар кенгаши депутати ва 4- сектор ишчи гуруҳи ходимлари биргаликда "Бирлик" МФЙда яшовчи фуқаро М.Ўнинг такрорий мурожаати юзасидан хонадонида бўлишди.

Фуқаронинг уй қуриш учун қурилиш маҳсулотлари ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати масъул рахбарлар томонидан ўрганилди ва фуқарога ҳоким ёрдамчиси Ж.Узоқов ҳомийлигида 1000 та ғишт ҳамда ҳудуддаги шифер ишлаб чиқариш корхонаси ҳомийлигида 100 дона шифер маҳсулотлари олиб берилиши тахминланди

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar