Оhangaron shahar hokimligi
3.68K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#мулоқот
#иқтисодиёт

Тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда

⚡️ Бугун Оҳангарон тумани ва Оҳангарон шаҳрида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доираcида лойиҳаларни амалга оширишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда имтиёзли кредит талабгорлари билан учрашув ташкил этилди.

📌 Унда Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, молия бош бошқармаси масъуллари, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси, шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари ижроси юзасидан тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/issiqqina_xabarlar
#мулоқот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Т.К.Нарбаева билан Маҳаллий кенгашлар котибият мудирлари ва кенгаш ҳузуридаги доимий комиссия раислари кенгашлар, доимий комиссиялар ва депутатлар фаолияти бўйича zoom платформаси орқали семинар ўтказилди.

Учрашувда халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши "Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия"си раиси Ш.Хусановнинг кенгаш фаолиятига оид қилган мурожаати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева томонидан шахсан назоратга олинди.


👉
@ohangaronshahar
#мулоқот

Бугун Оҳангарон шаҳар 1-сектор штаби биносида Оҳангарон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва фуқароларнинг мурожаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутатлари билан журналист ва блогерларнинг учрашуви ташкил этилди.


Шаҳар ҳокими А.Эшонқулов шаҳарда олиб борилаётган ишлар, ижобий ўзгаришларни ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишида ҳамкорликка чорлади. Бу борада ҳокимлик доим тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими журналистларга мурожаат қилиб, ҳар бир маълумотни, хусусан, шаҳримизга оид танқидий материалларни бирёқлама ёритмасдан, иккинчи томонни ҳам ўрганиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда Оҳангарон шаҳар кенгаши депутатлари аҳоли мурожаатларини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Сўзга чиққан фахрий ёзувчи, шоир Озод Хушназар ёшларни илғорликка чорлаб, шаҳар тараққиётига ҳисса қўшиш зарурлигини ёш авлодга мисоллар билан тушунтириб берди.

Учрашув баҳс-мунозарага бой бўлди.

👉каналга уланиш
#мулоқот

Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов аҳоли мурожаатларини ўрганишда давом этмоқда.

Хусусан, бугун "Нўғойқўрғон" МФЙ фуқаролари билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди. Уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглаб, муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

👉каналга уланиш
#мулоқот

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов "Ватан", "Илоқ" МФЙда бўлиб, маҳалла фуқаролари билан учрашди.

🔰Унда шаҳар ҳокими аҳолининг мурожаатларини тинглаб, уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

🦠Шунингдек, учрашув давомида фуқароларга соғлигимиз учун қайғуриб, коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиш зарурлигини таъкидлади.

👉каналга уланиш
#мулоқот

Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов бугунги иш кунини шаҳар тиббиёт бирлашмасидаги шифокорлар билан учрашувдан бошлади.

Тиббиёт ходимлари билан учрашув давомида тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳолини ковидга қарши эмлаш тадбирларини жадал ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

@ohangaronshahar
#мулоқот
#учрашув
#бандликни_таъминлаш

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов ҳамда шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Темиров Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказ ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Оҳангарон шаҳар аҳолиси, хусусан, банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр билдирилди.

Шаҳар миқёсида ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, бу борада ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

👉каналга уланиш
#мулоқот

Оҳангарон шаҳридаги "Илоқ" ва "Ватан" МФЙ маъмурий биносида республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан шаҳар секторлари, тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси ва молия бўлими раҳбарлари билан мулоқот ўтказилди.

⚡️Учрашув давомида шаҳримизда кооперация фаолиятини ривожлантириш орқали ишсиз аҳоли, айниқса аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, тикувчилик, қандолатчилик, гулчилик соҳаларини ривожлантириш, имтиёзли кредит ажратиш орқали тадбиркорликни ривожлантириб, камбағалликни қисқартириш бўйича тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

♻️Шунингдек, "Аёллар дафтари"ни юритишда белгиланган 6 та тоифа бўйича эҳтиёжманд аёллар рўйхатини шакллантиришда сектор раҳбарлари, масъул котиблари ва ҳокимнинг аёллар масалалари бўйича маслаҳатчиси жавобгарлиги юзасидан белгиланган вазифалар мулоқот давомида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

@ohangaronshahar
#Мулоқот

Оҳангарон шаҳри: ишлар "Ватан"дан бошланди

📃Давлат раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92 сон қарори ижросини юқори даражада бажариш учун аввал вилоят миқёсида, энди туман ва шаҳарлар миқёсида амалий семинарлар ўтказилмоқда. Оҳангаронда бу ишлар "Ватан" маҳалласида ташкил этилди.

🎞Видеони кўриш

📖Мақолани ўқиш

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#мулоқот

📌Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникациялар ва кинематография масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Бабажановнинг 2022 йил 31 март соат 16:00 да онлайн қабули ўтказилишини маълум қиламиз.

🔎
Бунда фуқаролар вилоятда туризм, спорт, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникациялар ва кинематография масалалар ва ушбу соҳаларда юзага келаётган муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин.

👆Юқоридаги масалалар юзасидан қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
https://us05web.zoom.us/j/5397003226?pwd=ZDMrTjJIYkgvOFZheDl1SXViK3F4dz09

Идентификатор конференции: 539 700 3226
Код доступа: 2222

Мурожаат учун тел: (70) 762-58-86

https://t.iss.one/Dj_Babajanov

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мулоқот

Бугун шаҳардаги 4-умумтаълим мактабида вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари Дилмурод Хужақулов, шаҳар сектор раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари иштирокида мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан аниқланган муаммолар, улар дуч келаётган тўсиқларни биргаликда бартараф этиш масаласи кўрилди.

Савол ва таклифлар тингланиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#мулоқот

Бугун Оҳангарон шаҳар сектор раҳбарлари томонидан маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари билан мулоқот ўтказилди.

♻️Учрашувда шаҳар ҳудудидаги вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни камайтириш бўйича ҳамкорлик ишларини кучайтириш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

👉каналга аъзо бўлиш