Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.66K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

Мутасаддиларга ушбу фуқаролар байрамни ўз уйида, яқинлари бағрида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқ берилди.

Шу билан бирга, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари олдига байрам юқори савияда ўтишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

“Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак”, деди Президент сўзининг якунида.
Янги тизимни самарали йўлга қўйиш учун махсус дастур асосида 9 минг 300 дан зиёд хотин-қизлар фаолларини маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этишга ўқитиш вазифаси қўйилди.

“Вазирлар, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари бир нарсани аниқ тушуниб олиши керак. Ушбу тизим хотин-қизлар фаоллари зиммасига барча масъулиятни юклаб қўйиш дегани эмас.

Мисол учун, ногиронлиги бор шахсларга 5 та идора ижтимоий хизматлар кўрсатади. Лекин, уларга маҳалладан туриб мурожаат қилишнинг имкони йўқ.

Энг асосийси, ушбу идоралар томонидан “ўз мижозлари”ни аниқлаш ва уларга ўз вақтида кўмак бериш тизими йўлга қўйилмаган.

Бундан буён, хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматлар олиш учун буюртма бериш тизими жорий этилади.

Ушбу буюртмалар ижросини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар ишига баҳо берилади”, деди Президент.

Ўзини яхши кўрсатган хотин-қизлар фаоллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия этилади.
Йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди.

Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.

Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.

Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.
#муборак_кун_олдидан

Рамазон ойида саховат қилиш, меҳр-мурувват кўрсатиш хайрли амаллардан ҳисобланади.

Тошкент вилояти прокурори С.И.Самадовнинг Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли имконияти чекланган ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ўқувчиларига юборган совғалари масъул ходимлар иштирокида ўз эгаларига топширилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги
#Оҳангарон_шаҳри

Оҳангарон шаҳрида ДХХ кубогининг шаҳар босқичи финали ўтказилди.

⚽️Финал босқичида ҳар бир секторда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзаро беллашди. Финалда "Янгиобод" ва "Хонобод" маҳаллари ёшлари куч синашди.

📁Мусобақада 4:2 ҳисобида "Янгиобод" ёшлари ғолиб бўлишди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

🔍Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов иштирок этди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#чорлов

Эртага ўтказилиши белгиланган хайрия ҳашарини уюшқоқлик билан ташкил этишда барча ҳамшаҳарларимизни фаолликка чорлаймиз!

Ҳудудларда жойлашган қабристонлар, маҳалла-кўй, корхона-ташкилотларни ободонлаштиришда “Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги” шиорини ўзида жамлаган хайрия ҳашарида сиз ҳам фаол бўлинг, Азиз ҳамшаҳар!


@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш кўлами кенгайтирилади

Масштаб материальной поддержки престарелых расширится

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ҳашар


"Оҳангарон ҳаёти - Жизнъ Ахангарана" газетаси жамоаси эрта тонгдан ҳашарни бошлаб юборишган.

Улар шаҳримиз озодалиги учун ўз ҳиссаларини қўшишмоқда!

@ohangaronshahar
#ҳашар
#Оҳангарон_шаҳри

🌿Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Шаҳар сектор раҳбарлари шаҳримиздаги “Ҳаким ота” қабристонида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида иштирок этишди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar