Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.67K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
⚡️Президент жорий йил 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни 12 фоиз ошириш юзасидан фармонни имзолаганини маълум қилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
Охирги йилларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилгани таъкидланди.

Ушбу тизимга мувофиқ, жумладан:

- “Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин фарзандлар ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилди.

Бунинг ҳисобига, 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди;

- ўтган йили 757 нафар бола уй-жой билан таъминланди, 2022 йил якунига қадар яна 350 та ажратилади;

- давлат ҳисобидан 4 мингдан зиёд болаларда мураккаб операциялар ўтказилди;

- ўтган йили 42 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга
олиб берилди;

- ўтган йили эшитиш қобилияти заиф 555 нафар бола кохлеар имплант билан таъминланди, жорий йилда яна 250 нафар болага шундай ёрдам кўрсатилади;

- 4 минг нафар кўзи ожиз болаларга Брайл алифбоси тарқатилди.
#ижодий_учрашув

Бугун Оҳангарон шаҳар 1-сектор раҳбари, Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими, болалар мусиқа ва санъат мактаби, маданият бўлими ҳамда Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида шаҳримиздаги 1-умумий ўрта таълим мактабида "Муҳаммад Юсуфни хотирлаб..." номли адабий-маърифий кеча ўтказилди.

⚡️Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ҳамда Алишер Навоий номли Ўзбек тили адабиёти университетининг бир гуруҳ олималари, ўқитувчилари ташриф буюришди.

❇️Тадбирда йиғилганлар адабиётнинг инсон маънавияти шаклланишидаги ўрни ва вазифаси ҳақида сўз юритдилар. Адабий кеча мушоира кечасига уланиб кетди.

🩸Тадбир сўнгида "Энг яхши китобхон ўқувчи" ҳамда "Энг яхши ғазалхон ўқувчи" танлови ғолиблари Ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчилари томонидан эсдалик совғалари ва китоблар билан тақдирландилар

Тадбир ташкилотчиларига Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.

Каналга уланиш:
👇👇👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar
Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

Мутасаддиларга ушбу фуқаролар байрамни ўз уйида, яқинлари бағрида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқ берилди.

Шу билан бирга, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари олдига байрам юқори савияда ўтишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

“Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак”, деди Президент сўзининг якунида.
Янги тизимни самарали йўлга қўйиш учун махсус дастур асосида 9 минг 300 дан зиёд хотин-қизлар фаолларини маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этишга ўқитиш вазифаси қўйилди.

“Вазирлар, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари бир нарсани аниқ тушуниб олиши керак. Ушбу тизим хотин-қизлар фаоллари зиммасига барча масъулиятни юклаб қўйиш дегани эмас.

Мисол учун, ногиронлиги бор шахсларга 5 та идора ижтимоий хизматлар кўрсатади. Лекин, уларга маҳалладан туриб мурожаат қилишнинг имкони йўқ.

Энг асосийси, ушбу идоралар томонидан “ўз мижозлари”ни аниқлаш ва уларга ўз вақтида кўмак бериш тизими йўлга қўйилмаган.

Бундан буён, хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматлар олиш учун буюртма бериш тизими жорий этилади.

Ушбу буюртмалар ижросини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар ишига баҳо берилади”, деди Президент.

Ўзини яхши кўрсатган хотин-қизлар фаоллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия этилади.
Йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди.

Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.

Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.

Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.
#муборак_кун_олдидан

Рамазон ойида саховат қилиш, меҳр-мурувват кўрсатиш хайрли амаллардан ҳисобланади.

Тошкент вилояти прокурори С.И.Самадовнинг Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли имконияти чекланган ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ўқувчиларига юборган совғалари масъул ходимлар иштирокида ўз эгаларига топширилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги
#Оҳангарон_шаҳри

Оҳангарон шаҳрида ДХХ кубогининг шаҳар босқичи финали ўтказилди.

⚽️Финал босқичида ҳар бир секторда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзаро беллашди. Финалда "Янгиобод" ва "Хонобод" маҳаллари ёшлари куч синашди.

📁Мусобақада 4:2 ҳисобида "Янгиобод" ёшлари ғолиб бўлишди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

🔍Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов иштирок этди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#чорлов

Эртага ўтказилиши белгиланган хайрия ҳашарини уюшқоқлик билан ташкил этишда барча ҳамшаҳарларимизни фаолликка чорлаймиз!

Ҳудудларда жойлашган қабристонлар, маҳалла-кўй, корхона-ташкилотларни ободонлаштиришда “Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги” шиорини ўзида жамлаган хайрия ҳашарида сиз ҳам фаол бўлинг, Азиз ҳамшаҳар!


@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш кўлами кенгайтирилади

Масштаб материальной поддержки престарелых расширится

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter