Оhangaron shahar hokimligi
3.63K subscribers
39.5K photos
2.53K videos
67 files
8.9K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#шукуҳ

Шаҳримиз маҳаллаларида байрам шукуҳи!

Айни кунларда Оҳангарон шаҳрининг барча маҳаллаларида Наврўз байрами тантаналари ўзгача кайфиятда ўтмоқда.

⚡️Бугун "Ватан" маҳалласида маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси ҳамда ёшлар етакчиси ташаббуси билан ташкил этилган байрам кўтаринки руҳда бошланди.

❇️Тадбирда сектор раҳбарлари, маҳалла вакиллари, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва маҳалла аҳолиси қатнашдилар.

✔️Шаҳар Маданият бўлими томонидан ижро этилган қувноқ куй-қўшиқлар барчани даврага чорлади.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ён қўшним-жон қўшним

Қўшничилик муносабатларида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлиш-юртимизда аҳилликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим меъзонидир!

Бугун Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғинида "Менинг юртим" телеканали ижодкорлари томонидан "Ён қўшним-жон қўшним" кўрсатувининг илк сони суратга олинди.

🔳Кўрсатувнинг тўлиқ сони тез кунларда "Менинг юртим" телеканалида эфирга узатилади.

@ohangaronshahar
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш

Бугунги кунда Мухтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда шаҳар хокимяти, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари ташаббуси билан 2022 - йил 11 - февралдаги Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг VI-39-4-10-214-K/22-сонли қарорига асосан, 2021-йил 1-январ ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан шаҳар маҳаллий бюджетидан 345 миллион сўм миқдордаги маблағ ажратилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорининг 3 боб, 35-бандига асосан Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш келгусида шаҳримизга олий маълумотли етук мутахассислар етиб чикишини таъминлаш мақсадида шаҳримизнинг 45 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оила фарзандлари ҳамда оилада 2-3 нафар талабаси бор ёрдамга муҳтож оила фарзандлари бўлган талабаларнинг мамлакатимиздаги префессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш бўйича тўлов-контракт суммасининг 50 фиозгача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда контракт шартнома пуллари тўлаб берилди.


@ohangaronshahar
#сайёр_қабул

Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги "Навбахор" МФЙда сектор раҳбари Анвар Мўминов, ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Илхом Темиров, ушбу ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

⚡️Учрашув давомида ёшлар томонидан ишсизлик, кредит олиш, инкубатор мосламаси кераклиги ва олий ўқув юртида ўқиётганлиги сабабли контракт тўлов шартномасини тўлаш масалалари юзасидан қилинган мурожатлар мутасадди раҳбарлар томонидан ижобий ҳал қилиниб, ижрога йўналтирилди ҳамда тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эҳтиёт_шарт
#ФВБ
#хаёт_хавфсизлиги

📌Сиз фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракатланиш ҳақида маълумотга эгамисиз? Нохуш ҳолатларда ўзингизни қандай тутишни ҳамда ўзгаларга қай тартибда ёрдам кўрсатиш зарурлигини биласизми?

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Нурафшон шаҳрида ташкил этилган "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув-маркази Сизга бу борада ёрдам беради.

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

@ohangaronshahar
Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 18 март куни тиббиёт ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Маҳаллабай тизимда ишлаб, сифатли тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, одамларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш асосий вазифа қилиб қўйилди.
Шифохоналар қурилишини жадаллаштириш, тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам здравоохранения. На нем рассмотрен ход исполнения задач, поставленных в ходе открытого диалога с медицинскими работниками 18 марта.
Основными задачами определены работа в разрезе махаллей, приближение качественных медицинских услуг к населению, утверждение здорового образа жизни.
Даны поручения по ускорению строительства больниц, организации системы технического обслуживания медицинского оборудования.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #ochiqmuloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кўмаклашувчи комиссиянинг илк йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссиясининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

✔️Комиссия аъзолари ва МФЙ раислари иштирокида ўтган мазкур йиғилишда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган иш режалар ва вазифалар тақсимоти муҳокама қилиниб, билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда тегишли қарор қабул қилинди.

👉🏻каналга уланиш