Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.8K photos
2.5K videos
67 files
8.72K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
YOSHLAR MUAMMOLARI TINGLANDI

Bugun Ohangaron shahar 1-sektor shtabi binosida Yoshlar yetakchilari tashabbusi bilan shahardagi "Baxt", "Adolat", "Yoshlik", "No'g'oyqo'rg'on" mahallalaridagi yoshlar bilan "Hokim va Yoshlar" uchrashuvi bo'lib o'tdi.

Unda shahar hokimi Akrom Eshonqulov yoshlarga yaratilayotgan sharoitlar va imkoniyatlar xususida gapirib oʻtdi hamda yoshlar bilan ishlashning yangicha tizimini joriy etish boʻyicha ishlab chiqilgan “Yoshlar dasturi”ning mazmun-mohiyati haqida toʻxtaldi.

Tadbir davomida yoshlar muammolari tinglanib, tegishli chora-tadbirlar belgilandi hamda ijrosiga masʼullar tayinlandi
.

https://t.iss.one/OhangaronShaharYA
#Амман
#Осиё_чемпионати

Шаҳримиз вакили Мирзакамрон Юнусов 60 кг. вазн тоифасида Тожикистонлик рақибидан устун келди ва финалга йўл олди.

@ohangaronshahar
#Семинар
#Маҳалла_маънавият_қўрғони

Оҳангарон шаҳридаги мусиқа мактабида Президентимизнинг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида "Маҳалла-маънавият қўрғони" дастури доирасида амалий семинар ташкил этилди
.

✔️Тадбир аввалида шаҳар ҳокими А.Эшонқулов сўз олиб, ёшларга берилаётган имкониятлар, маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳақида гапириб ўтди.

📖Шунингдек, Халқаро Ислом Академияси доценти, тарих фанлари номзоди Р. Ўразованинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг мазмун-моҳияти тўғрисида маърузаси иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Семинар сўнгида истеъдодли ёшлар ва театр жамоалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага манзур бўлди.

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

🔖Маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун очиқ танлов эълон қилинди!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоли вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Ҳудудлар кесимида вакант лавозимлар билан танишинг:

▪️ Қорақалпоғистон Республикаси
▪️ Андижон вилояти
▪️ Бухоро вилояти
▪️ Жиззах вилояти
▪️ Қашқадарё вилояти
▪️ Навоий вилояти
▪️ Наманган вилояти
▪️ Самарқанд вилояти
▪️ Сирдарё вилояти
▪️ Сурхондарё вилояти
▪️ Тошкент вилояти
▪️ Фарғона вилояти
▪️ Хоразм вилояти
▪️ Тошкент шаҳри

▪️Оҳангарон шаҳри

▶️ Номзодлар vacancy.argos.uz сайтидан рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 15 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

каналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar