Оhangaron shahar hokimligi
3.68K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Навоий мероси -- беқиёс маънавий хазина!

⚡️ Бугун шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Маданият бўлими, мусиқа ва санъат мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи Оҳангарон шаҳар Кенгаши, Маҳалла ҳайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда буюк мутафаккир, шоир, Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан "Алишер Навоий мероси -- беқиёс маънавий хазина" номли тадбир ўтказилди.

❇️Тадбирда шаҳар Маданият бўлими ҳамда 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан Навоий ғазаллари ёд олиниб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир сўнгида шаҳар миқёсида ўтказилган "Ғазалхонлик" танлови ғолиблари тақдирланди.

👉каналга уланиш
#Навоийхонлик

9 февралъ – буюк шоир, сўз мулкининг султони, мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581-йиллигига бағишлаб, Оҳангарон шаҳар “Бахт” МФЙ да маҳалла раис ўринбосари С.Дусанова, ёшлар ишлари агентлиги етакчиси Ф.Хамракуловалар ташаббуси билан “Ғазалларга ошуфта диллар” шиори остида ғазалхонлик кечаси ўтказилди.

✔️Маҳалла фаоллари томонидан Алишер Навоийнинг қаламига мансуб рубоийлари, ғазаллари маромига етказиб ижро этилди.

🌐каналга аъзо бўлинг
#жараён

Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиб, бандлигини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Оҳангарон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Содиқов ҳамда касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъаси бошлиғи М.Зокирова бошчилигида жорий йилнинг 7 феврал куни "Бахт" МФЙ ҳудудидаги касб-ҳунарга ўқитиш масканида тикувчиликка ихтисослаштирилган янги йўналиш ташкил этилди.

✔️Ўқув хоналари барча қулайликларга эга бўлган энг замонавий жиҳозлардан ташкил топган бўлиб, инспектор ёрдамчилари томонидан тавсия этилган фуқаролар ушбу масканда тикувчилик йўналишида таҳсил олишни бошлади.

🌐каналга аъзо бўлинг
#Навоийхонлик

❇️Оҳангарон шаҳар 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда буюк аллома Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган "Буюк сиймоларга эҳтиром" номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Taдбирда она тили фани ўқитувчиси Н.Мирисманова томонидан такдимотлар орқали Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тушунча берилди.

📌Taдбирда ўқувчилари томонидан Навоий ижодидан ғазаллар, рубоийлар ва ҳикматли сўзлар айтилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси.

@ohangaronshahar