Оhangaron shahar hokimligi
11.5K subscribers
44.2K photos
2.83K videos
70 files
9.97K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар А.Хайткулов ва Т.Рафиковлар, шунингдек шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари И.Темиров ва Ж.Юлдашов, ХДП шаҳар Кенгаши раиси Ш.Ахраров, шаҳар ЙҲХБ бошлиғи капитан Ф.Абдумаликов ҳамда тегишли масалаларда мурожаат қилган фуқаролар қатнашдилар.

Йиғилишда 2021 йилда Йўл ҳаракати хавфсизлиги борасида амалга оширилган ишлар бўйича шаҳар ЙҲХБ бошлиғининг ҳисоботи тингланди.

Эшитилган ҳисобот юзасидан депутатлар ҳамда масъуллар томонидан ЙҲХБ бошлиғи капитан Ф.Абдумаликовга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга уланиш
#жараён

⚡️Оҳангарон шаҳар 2-сектор раҳбари А.Абдунабиев, ҳоким ёрдамчиси Д.Тулебаев ва бириктирилган вакиллар томонидан "Намуна" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларни муаммолари ўрганилиб, уларни ечими борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, маҳалладаги ободонлаштириши зарур бўлган ҳудудлар белгилаб олинди.

@ohangaronshahar
#обод_маҳалла

Бугун Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев Оҳангарон шаҳрида "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

⚡️ М.Файзиев даставвал яқинда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, уларнинг фаолиятини ўрганди. Шунингдек, шаҳар ҳокими ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида шаҳардаги "Ёшлик" маҳалласида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини, ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш борасида олиб борилаётган тадбирлар билан яқиндан танишди.

✔️Ўрганиш давомида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.

👉каналга уланиш