Оhangaron shahar hokimligi
5.08K subscribers
43.3K photos
2.75K videos
69 files
9.78K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#йиғилиш

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими ўринбосари И.Темиров бошчилигида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда шаҳар ХТБ, мактабгача таълим, "Саховат", "Мурувват" ва бир қатор ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, янги йилда амалга ошириладиган иш режалари ҳамда 2021 йил 28 декабрдаги Прокуратура томонидан киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#covid_19
#vaksina

Юртимизга коронавируснинг янги штамми кириб келгани ва ўзимизни ҳимоя қилиш учун вирусга қарши эмланишга тарғиб қилиб келинмоқда.

Саломатлигимизни сақлаш, яқинларимизнинг соғлигига эътиборли бўлиш ҳар биримиз учун муҳим аҳамиятга эга.

Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари И.Темиров вирусга қарши вакцина олмоқда.

👉каналга уланиш
#штаб

⚡️Аввал хабар берганимиздек вилоят ҳокимлиги топшириғи ижроси юзасидан, шаҳар ҳокимининг "2022 йилнинг 1-15 январ кунлари шаҳар ҳокимлиги иш фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Оҳангарон шаҳрида 1-15 январь кунлари аҳолига қулай шароит яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетмаслигини, қиш мавсумини беталафот ўтказилишини, коммунал хизматларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, шаҳар ҳокимлигида штаб ташкил этилган.

✔️Шаҳар штаб куну-тун фаолият олиб бормоқда.

📞Штаб телефон рақамлари:
(70) 645-10-17; (70) 645-10-36

Айни пайтда ярим тунда штаб аъзолари аҳолидан тушган мурожаатларни ўрганиб, муаммоларни бартараф этмоқда.

👉каналга уланиш
#билдириш

Ҳурматли мактаб раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, устозлар ва ота-оналар!

Барчангизга сўнгги кунлардаги таълимга оид янгиликлар маълум. Халқ таълими тизимидаги педагогларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш ва таътил даврида ўқитувчи педагогларни ушбу ўқув дастурларида онлайн ўқишларини ташкил этиш шунингдек, 2022 йил 7 январ куни юртимизга OMICRON штаммини кириб келиши муносабати билан ССВ томонидан қатор чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаевнинг топшириқларига биноан қишки таътил 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди. Бу пайтда ўқувчиларимиз онлайн тарзда тўгаракларга жалб қилинадилар. Вазир ўринбосари: "Токи белгиланган таътил тугагунча ўқувчиларни мактабга тўгаракка чақиришмасин”, дея таъкидлаб ўтди.
Шу муносабат билан Сиз,азиз ота-оналардан барча Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган педагоглар, қолаверса ўзимни номимдан;
-Ушбу давр ичида болаларимизни назоратсиз қолдирмасликни;
-кечки соат 20-00 дан кейин фарзандингизни бемақсад кўчага чиқармасликни;
-карантин қоидаларига риоя этишларини эслатиб туришликни;
-синф раҳбарлар билан телеграмм гуруҳлари ва мобил телефон орқали хабарлашиб туришликни сўраб қоламиз.
Унутманг, фарзандларимиз тақдири, уларнинг келажаги учун бирдай масъулмиз.

У.Юлдашев,
Оҳангарон шаҳар Халқ таълими бўлими мудири


--------------------------

Уважаемые руководители школ, заместители директоров, учителя и родители!

Вам всем известны последние новости в системе Народного образования. В частности, по поручению первого заместителя министра народного образования Усмона Шарифходжаева зимние каникулы продлены до 24 января 2022 года. В это время наши учащиеся будут заниматься в кружках в онлайн режиме.
В связи с этим обращаюсь к Вам, от своего а, также от имени педагогов работающих во всей системе народного образования, со следующим:
- Не оставлять детей без присмотра в этот период
- не разрешать детям после 20-00 вечера без присмотра взрослых выходить из дома
- напоминать о соблюдении правил карантина
Просим Вас поддерживать связь с классными руководителями по телеграм группам и мобильным телефонам.
Помните, что мы в равной степени ответственны за судьбу наших детей и их будущее.

Заведующий отдела народного образования города Ахангарана
У.Юлдашев

👉каналга уланиш
Вазият жиддийлашмоқда: кеча юртимизда коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони 420 тадан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 220 нафардан зиёд бемор қайд этилди- ССВ

🔺2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201155 (+425) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌20 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌47 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌43 нафари Тошкент вилоятида,
📌223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 24 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197308 (+126) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1501 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда мамлакатимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

Оҳангарон шаҳар электр таъминоти корхонасининг маълумот беришича, 2021 йил 11 январь куни соат 11:30 дан 12:30 гача "Нўғойқўрғон" МФЙ ҳудудида трансформатор пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉каналга уланиш
#тезкор

⚡️Ҳоким ёрдамчиси лавозимларига тегишли тайинловлар амалга оширилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

Оҳангарон шаҳар электр таъминоти корхонаси шуни маълум қиладики, 2022 йил 11 январь куни соат 11:00 дан 15:00 гача тасарруфимиздаги 190-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи паст кучланишли 0,4 кВ электр тармоғини дарахт шохларидан тозалаш, салқи (осилган) симларни тортиш мақсадида ўчирилади. Бунда шаҳримизнинг "Охунбобоев" МФЙнинг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉каналга уланиш