Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.74K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#san'at

2021 yil 27-dekabr kuni Ohangaron shahar 6-sonli bolalar musiqa va san'at maktabining 2021-2022 o‘quv yili 1-yarim yillik "Hisobot" konserti bo‘lib o‘tdi.

Konsert tadbirida maktabning barcha yo‘nalishi o‘quvchilari tomonidan ijro etilgan jozibador kuy va qo'shiqlar konsertga tashrif buyurgan tomoshabinlar ko'nglidan chuqur joy oldi.

❇️Konsert yakunida iqtidorli o‘quvchilarga maktab rahbariyati tomonidan faxriy yorliqlar topshirildi.

👉каналга уланиш
#янги_йил
#эътибор

Президентимизнинг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Оҳангарон шаҳрида пул маблағлари ўз эгаларига етказилмоқда.

Жумладан, Оҳангарон шаҳар "Охунбобоев" МФЙ раиси О.Юлдашев 3-сектор ва маҳалла мутасаддилари билан биргаликда "Охунбобоев" МФЙ да истиқомат қилувчи "Темир дафтар" да турувчи 4 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ва ёлғиз кексаларга бир марталик пул маблағи ва "Янги йил" совғаси тарқатилди.

👉каналга уланиш
#учрашув

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов иш фаолиятини шаҳар 1-сонли ДМТТ дан бошлади.

Шаҳар ҳокими ташкилотнинг ишчи ходимлари ва жажжи тарбияланувчилари билан юзма-юз учрашиб, уларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклади ҳамда тизимда самарали меҳнат қилаётган ходимларнинг хизматларини эътироф этиб, уларга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими томонидан муассасада мавжуд муаммолар ўрганилди, жумладан иситиш тизимидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.

👉каналга уланиш
#ўрганиш

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов куни кеча вилоят ҳокими раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлди.

Ўрганиш давомида беморлар ҳолидан хабар олиниб, шифохонадаги қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва тиббий хизмат кўрсатиш сифати кўздан кечирилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича бирлашма раҳбари ва масъул ҳоким ўринбосарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ижтимоий муассасалар ва коммунал ташкилотларни ўрганиш ишлари давом этади.

📸
Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш