Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
43.2K photos
2.74K videos
69 files
9.77K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Италиянинг "Чефла" корхонаси билан тажриба алмашилди

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси, «GREAT FINANCE» МЧЖ бош директори Ж.Узаков тажриба алмашиш мақсадида Қирғизистон Республикасида жойлашган Италиянинг "Чефла" корхонаси филиалида бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан яқиндан танишди.

Ж.Узаков 2017 йилдан «GREAT FINANCE» масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг ташаббуси билан корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 1.750.000 АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа тасдиқланиб, ушбу лойиҳага асосан, Италия Республикасининг машҳур “Cefla” (“Чефла”) корхонаси технологиялари асосида рангли хризотилцемент листлари (шифер) ишлаб чиқариш цехи барпо этилиши, қўшимча равишда 50 иш ўрни яратилиши ва бу орқали корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.

👉каналга уланиш
#конституция
#тадбир

❇️ "8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун" муносабати билан Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маданият бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлинмаси, 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда "Конституция-эркинлигимиз кафолати" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ўз нутқи билан очиб берди ва барчани қомусимизнинг 29 йиллиги билан муборакбод этди.

Тадбир давомида шаҳар Маданият бўлими хонандалари, 99766-сонли Ҳарбий қисм аскарлари, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошидаги гимнастика тўгараги қизлари ҳамда 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш