Бу йил пахта теримига фақат кўнгиллилар жалб этилади
Батафсил➡️ https://bit.ly/3jPxSNn
@ohangaronshahar
Батафсил➡️ https://bit.ly/3jPxSNn
@ohangaronshahar
September 5, 2020
#қутлов
⚡️Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб ижодкорлар ўртасида "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.
❇️Маросимда "Оҳангарон ҳаёти-Жизнь Ахангарана" газетаси фотомухбири Суннат Сапаралиев Мустақиллик берган неъматларни акс эттирувчи фотоматериаллари учун рағбатлантирувчи мукофот ва диплом билан тақдирланди.
👏С.Сапаралиевни мукофот билан қутлаб, келгуси фаолиятига омад тилаймиз.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar

Сиртқи ва кечки таълимда ўқиш учун рўйхатдан ўтиш 15 сентябргача узайтирилди
👨🏻🎓 Ушбу таълим шаклида 5 йил иш стажига эга бўлган шахсларгина ўқишлари мумкин. Шунинг билан бирга шахсий паспорт ва умумий ўрта ёки ўрта махсус таълимга оид ҳужжатлар, ишлаётган ташкилот тавсияномаси ҳам тақдим этилиши керак.
✅ Талабалар белгиланган квота асосида қабул қилинади, фуқаролар суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.
👉 Тошкент хабарлари

🔺2020 йил 6 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 476 (+106) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🔴Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли С.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 54 ёшли Т.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
❗️Айни пайтда юртимизда 40 880 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 251 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

September 6, 2020
#муносабат
"Ideal Plast Manufactory" МЧЖ ишчиларининг корхонадаги иш вақтидан норозилиги бўйича ижтимоий тармоқда эълон қилинган мурожаатга муносабат.
Мазкур мурожаат юзасидан "Ideal Plast Manufactory" МЧЖ маъмурияти қуйидагиларни маълум қилади:
Корхонанинг штат жадвалига мувофиқ 8 соатлик иш кунлари учун 833 минг сўм ойлик маош белгиланган.
Корхона томонидан жорий йил 1 августдан сменали иш режими ташкил этилган ва қўшимча белгиланган 4 соат учун алоҳида 667 минг сўм иш ҳақи белгиланиб, 12 соатлик иш кунлари учун 1 млн. 500 минг сўм ойлик тўланмоқда.
Шунингдек, корхона ҳисобидан бошқа вилоятлардан келиб ишлайдиган ишчилар 3 маҳал иссиқ овқат билан, оҳангаронлик ишчилар эса 1 маҳал тушлик билан таъминланади.
Яна шуниям қайд этиш керакки, ишчиларни ишга қабул қилишда иш шароити таништирилиб, корхона ва ходим ўртасида меҳнат шартномаси тузилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ишчиларга ишлаган соатлари учун пуллари тўлиқ тўлаб берилмоқда.
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

⚡️Оҳангарон шаҳар ҳокими бошчилигидаги тегишли соҳа раҳбарлари 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлишиб, боғчанинг фаолиятини тиклаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
✅Ўрганиш давомида мавжуд камчиликлар бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижросига масъуллар тайинланди.
✔️Шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбарининг қайд этишича, бугунги кунда шаҳардаги барча МТТларда мавсумга тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Хусусан, 1-сонли МТТ фаолият бошлашга шай ҳолатга келтирилган.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
✅Ўрганиш давомида мавжуд камчиликлар бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижросига масъуллар тайинланди.
✔️Шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбарининг қайд этишича, бугунги кунда шаҳардаги барча МТТларда мавсумга тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Хусусан, 1-сонли МТТ фаолият бошлашга шай ҳолатга келтирилган.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
September 6, 2020
ССВ: ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТУННЕЛЛАРИ – КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭНГ ФОЙДАСИЗ ЧОРА
Коронавирусга қарши курашилаётган бир пайтда, кўрилаётган ҳар бир чора-тадбирнинг фойдалилиги, самарадорлигини ўрганиш, айниқса, аҳамиятлилидир.
Лекин профилактика мақсадида қўлланиладиган айрим чоралар самарасиз эканини, қайтага салбий оқибатлари кўпроқлигини вақт кўрсатиб қўймоқда.
Шундай чоралардан бири дезинфекция туннелларидир. Ҳозирда бундай туннеллар деярли ҳар бир ташкилот, хусусан, умумий овқатланиш объектлари, аэропорт, темир йўл вокзаллари, бозорлар, супер маркет каби қатор муассаса бинолари олдида ўрнатилган. Ҳатто кириш йўлакларининг бошқа қисмлари қизил ленталар билан ўралиб, одамларга шу туннел орқали ўтишдан бошқа йўл қолдирилмаган. Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқова бундай туннелларинг инсон организмига зарарли томонлари ҳақида сўзлаб берди:
📌— Дезинфекция чораси сифатида хлорли эритмалардан фойдаланишни дунё давлатлари тажрибадан ўтказишди. Америкалик экспертларнинг таъкидлашича, кўчаларни дезинфекция қилиш ва дезинфекция туннелларидан кенг фойдаланиш кўпроқ инсонларни ваҳимага тушмаслиги ёки уларни тинчлантириш мақсадида амалга оширилган. Ва, шуни айтиш лозимки, ханузгача бунинг самараси исботланмаган, — дейди мутахассис.
📌— Дезинфексия туннелларида фойдаланиладиган хлорли эритмалар тиббиётда жуда кўп йиллардан бери ишлатилади ва унинг инсон организмига хатарли таъсири жуда кучли.
♦️Кун давомида ишлаб турган туннелдан бир киши қайта-қайта ўтишига тўғри келиши мумкин. Давомий ишлатилган ҳар бир кимёвий модда инсон организмида аллергик ҳолатларни келтириб чиқаради. Аллерголок Илмира Разиқова бунинг асоратлари ўта хавфли тус олиб кетишидан огоҳлантиради.
📌Мутахассиснинг айтишича, бу юқори нафас йўлларининг енгил қизаришидан то енгил куйишгача бўлган холатларни чақиради. Бунинг натижасида инсонда аллергик ринит, коньюктивит, бронхит ва хаттоки оғир касаллик ҳисобланувчи – бронхиал астмага олиб келиши мумкин.
✅Мактаблар фаолиятини қайта тиклаш масаласи ўртага чиққанда, болаларнинг соғлигига салбий таъсирлари инобатга олиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таълим муассасалари олдида дезинфекция туннелларини ўрнатиш қатъиян ман этилишини таъкидлаган эди.
❗️Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бундай туннелдарнинг самарадорлиги исботланмаганлигини билдирди.
📌— Дезинфекция туннелларини метро ёки бошқа муассаса бинолари олдида ўрнатилиши шарт эмас . деб ҳисоблаймиз, — дейди аллерголог Илмира Разиқова.
📌—Ҳозирда бундай нотўғри профилактика кўз коньюктиваси ва юқори нафас аъзоларининг аллергик шикастланишига сабаб бўлмоқда. Туннеллар ўрнига кириш жойларида
⚠️ўзаро масофани сақлаш,
⚠️иситмани ўлчаш,
⚠️қўлларга антисептик билан ишлов бериш
йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ, — деб айтмоқда мутахассис.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
September 7, 2020
Оҳангарон шаҳридаги мактабда илк дарслар бошланди
⚡️Бугун, 7 сентябрь Оҳангарон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 9-сонли умумтаълим мактабида тажриба тариқасида 2020-2021-ўқув йилининг анъанавий дарслари бошланди.
✅Жараёнда шаҳар ҳокими А.Эшонқулов қатнашиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ҳамда тегишли масъулларга карантин қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан вазифалар белгилади.
❇️Ўқув машғулотлари 2 сменада ташкил этилган бўлиб, карантин талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда. Барча ўқитувчи ва ўқувчилар тиббий ниқоб ва антисептик воситалар билан таъминланган. Шунингдек, жараёнга СЭОМ, ИИБ, Миллий гвардия ҳамда тиббиёт ходимлари жалб этилган.
Маълумот ўрнида: 9- умумтаълим мактабида 333 нафар ўқувчи таълим олади. Шундан 204 нафар ўқувчининг ота-онаси 26 август куни ўтказилган сўровномада анъанавий таълимни маъқуллаб овоз берган.
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати