Оhangaron shahar hokimligi
3.61K subscribers
39.2K photos
2.51K videos
67 files
8.82K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#огоҳ_бўлинг
#об_ҳаво

Ўзбекистон шимолида кечаси ҳаво ҳарорати нолга тушади !!

Пайшанба, 30 сентябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 1-3 октябрда қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, хабар берди Ўзгидромет.

1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин +3…+8, кундуз кунлари +12…+17, шимолда кечалари 0…+5 даражагача пасаяди. Кундуз кунлари +10…+15 даражагача пасайиши кутилмоқда.

1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

@ohangaronshahar
#огоҳ_бўлинг

Гиёхвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!

Фарзанд, ота-онанинг суянган тоғи, оилаларнинг келажакка бўлган ишонч чироғидир. Ҳар бир хонадонда бу ёнган чироқ яхшилик зиёсини абадий таратиб турсин. Унинг таратаётган зиёсидан баҳраманд бўлиш ҳар бир умид қилганларга насиб қилсин. Шундай экан, ҳар бир ота-она ширин орзу-умидлар билан бола тарбиялайди. Берган тарбияси натижасида фарзандлари ютуқларини кўриш юксак қувонч бахш этади. Аммо, фарзандингиз вояга етаверган сари у билан боғлиқ ниятлар қаторида турли хилдаги унинг руҳиятидаги ва жисмоний ҳолатида муаммолар ҳам учраб бориши сир эмас. Бу давр оғир синовлар даври бўлиши ҳам мумкин.
Сиз фарзандингизга зимдан қараб разм солаяпсизми?
Шу пайтда сизда “Фарзандим ўзгариб қолаяптими? Илгари бундай эмас эдику? Ғалати ҳаракатлар қилаяпти” ўзини оилавий турли хилдаги тадбирлардан олиб қочмоқдами ёки менга шунақа туюляптими, деган шубҳали саволлар туғилмасмикин?
Гиёҳвандлик бир ғараз ниятли, разолат манбаси бўлган ҳодисаки, бу мудхиш холатга тушишдан худонинг ўзи асрасин!
Шундай нохуш ҳодисаларни бошдан кечирмаслик учун аввало фарзандингизнинг хулқ-атворидан доимо бохабар бўлиб туринг.
Гиёҳванд модда истеъмол қилиш аксарият ҳолларда 14-20 ёшларда бошланади. Инсон психолигиясининг ўзгариши ва унинг хар тарафлама ўсишининг асосий босқичи хам шу ёшлар орасида руй беради.
Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан сунг хар бир инсонда гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган болалар қандай билиш мумкин, деган савол туғилиши мумкин? Бу жуда оддий улар куйдагича:
Фарзандингиз атрофдаги бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлади, турмуш ташвишлари уни ҳеч ҳам қизиқтирмайди;
Кўпроқ ёлғон гапиради;
Фарзандингиз хар хил баҳона топиб, кўчага чиқиб кетади. Бир жойга юборсангиз кеч қайтади. Ўқув юртларига бормай қўяди.
Фарзандингизни тўғри йўлга бошловчи насиҳатлар қилсангиз, ёқмайди. Танбеҳ берсангиз сизга тажанглик қилади.
Баъзан ичи сурилиб, ҳожатхонага тез-тез қатнайди.
Кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади. Баъзан хушчақчақ, гоҳида тушкунликка тушади. Фарзандингиз кўпгина баҳоналар билан тез-тез пул сўрайди. Гоҳида унда тўсатдан катта миқдорда пул пайдо бўлиб қолади.
Уйингиздан қимматбаҳо буюмлар, пул ва кийим-кечаклар йўқола бошлайди;
Ўзига янги, сиз танимайдиган дўстлар орттиради, улар билан сухбатлашганингизда тушунарсиз ибораларни ишлатишади.
Фарзандингизнинг кўз қорачиқлари кенгайган ёки аксинча торайган бўлиши мумкин;
Фарзандингизнинг кўзлари қизариб кетган, гапирганда ҳаттоки, сўзларни бузиб талаффуз қилади;
Фарзандингиз маст ҳолатда бўлиши мумкин, лекин унинг оғзидан ароқ ҳиди келмайди;
Фарзандингизда титроқ тутиш, безовталаниш, қалтираш ва бежо харакатлар кузатилади;
Унинг қўл-оёқларида, баъзан тананинг бошқа жойларида хам игна излари, кўкарган, кесилган, куйган жойлар бўлиши мумкин;
Болангизнинг чўнтагидан тамакига ўхшаган ўт барги, найга ўхшаш ўралган қоғоз топилиши мумкин;
Айрим пайтларда фарзандингизнинг хонасидан кичик қошиқчалар, кўплаб идишчалар, нотаниш таблетка ва кукун (порошок) дорилар топилиши мумкин.
Ёдингизда тутинг! Томир орқали гиёҳванд модда қабул қиладиганлар кўпинча шприцлардан умумий фойдаланганлари учун уларга ОИВ (одамнинг иммунитет танқислиги вирусли касаллиги) ва вирусли гепатит касалликлари юқиш эҳтимоли бирмунча юқори. Ушбу касалликнинг давоси ҳозирги вақтда ҳам аниқланган эмас!
Фарзандингиз гиёҳванд модда қабул қилишга ружу қўйган бўлса:
Унга дўқ пўписа қилманг, жазоламанг.
Фарзандингизнинг қандай қилиб, бу йўлга кириб қолганлигини аниқланг ва ушбу офатдан қутулиш йўлларини изланг, унга руҳан мадад беринг.
Фарзандингизни биргаликда мутахассисга бориб, маслаҳат олишга кўндиринг.
Бунда сизга Республикамизнинг барча вилоят ва шаҳарларида ташкил этилган ишонч пунктларидан гиёҳвандлик ва ОИВ масалалари бўйича бепул ҳамда шахси сир сақланган ҳолда маслаҳатлар оласиз.

👉каналга уланиш
#1_октябрь_Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни

⚡️«Дўстлик» ордени соҳибаси Светлана Алимова, Оҳангарон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси:

– Ўқитувчилик фаолиятимни бошлаганимга 30 йил бўлди дейди Светлана Алимова. – Бу соҳа ўзига яраша масъулиятли ва қийин бўлгани билан қилган фидокорона меҳнатларингиз барибир эътироф қилинади. Сабаби ёшлар катта ҳаётга айнан мактаб остонасидан бошлаб қадам қўяди. Биз, устозлар уларга тўғри йўл кўрсатишдек шарафли ишни қиламиз. Мен ҳам шу йиллар давомида соҳада самарали ишладим. Бугун вилоят ҳокими қолидан давлат мукофотини олиганим ҳам бунинг ёрқин исботидир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#устоз_ва_мураббийлар_куни

"1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан O'ZLIDEP Оҳангарон шаҳар Кенгаши Оҳангарон шаҳар Халқ таълим бўлими ходимларини ҳамда 7-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ўқитувчиларини касб байрами билан самимий табриклаб, байрам совғаларини топширишди.

2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида сайловчиларни фаол иштирок этишга чорлади.

👉каналга уланиш
#устоз_ва_мураббийлар_куни
#байрам

"1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан Оҳангарон шаҳар ХТБ тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари ҳамда илғор ўқитувчи ва ходимлари Ўзбекистон ХДП, O‘zLIiDeP, шаҳар ХТБ ва шаҳар Касаба уюшмаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

👉каналга уланиш
#табрик

Бугун 1 октябрь –Ўқитувчи ва мураббийлар куни!
Бугун ҳар биримиз, бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизга устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз. Албатта, биз исталган соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Фарзандлар таълим тарбияси, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Халқимизнинг устоз отангдек улуғ деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Бу байрам аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат эҳтиромининг яққол намунасидир.
Бир неча йилдирки юртимизда "1 октябрь- Ўқитувчи ва мураббийлар куни" умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўтабар зот-ўқитувчи ва мураббийларимизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин деймиз!
Ҳақиқатдан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган
муаллим шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир. Юраги ғайрат шижоатга тўла, ёшлар тарбияси йўлидаги масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олган устозларга миннатдорчилик билдирамиз. Хусусан, Оҳангарон шаҳрида фаолият олиб бораётган барча устоз ва мураббийларимизнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.
Куни кеча Оҳангарон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Светлана Алимова «Дўстлик» ордени давлат мукофоти билан, 5-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Дилфуза Атабоева "Ҳалқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Бундай эътибордан, айниқса, фидойи инсонларнинг меҳнати қадрланаётганидан мамнунмиз. Бу каби мукофотлар соҳиб ва соҳибалари янада кўпайишини тилаб қоламиз.
Қалби эзгуликларга йўғрилган азиз устозлар, меҳридарё муаллимлар!
Барчангизни "1 оетябрь- Ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Сизнинг юксак масъулиятли, машаққатли ва шарафли меҳнатингизда зафарлар, оилавий ҳаётингизда эса бахт, омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!


Акром ЭШОНҚУЛОВ,
Оҳангарон шаҳар ҳокими


👉каналга уланиш
#эълон

Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз аъзолари!

"1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан сизнинг устоз ва мураббийларга тилакларингиз, табрикларингиз бўлса @ohangaronshahar_bot га йўллашингизни сўраймиз.

Энг сара табриклар ҳокимлик каналида эълон қилиб борилади.

@ohangaronshahar
#ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни
#табрик

Har bir insonning komil shaxs bo’lib voyaga yetishida, yetuk kasb egasi bo’lib jamiyatda o’z o’rnini topishida ustoz – muallimlarning o’rni juda muhim. Fidoyi, zahmatkash muallim-o’qituvchilar o’z shogirdlariga bilim berish barobarida ular qalbiga insonga xos eng go’zal ezgu hislatlarni, mehr - oqibat va odamiylik tuyg’ularini singdirib boradi. Turli yo’nalishlarda o’z iqtidori, mahorati va bilim salohiyati bilan yuqori natijalarga erishib kelayotgan o’g’il-qizlarimizning muvaffaqiyatlari zamirida avvalo aziz ustozlarning zahmatli mehnatlari mujassam.
"1-oktyabr - Ustoz va murabbiylar kuni" munosabati bilan barcha ustozlarni, shu jumladan, ustozlarim Koroboyeva Manzura va Aynakulova Muyassar opalarni hamda sportdagi ustozim Boyzoqov Muhammadjon akani chin qalbimdan tabriklayman. Ularga uzoq umr tilayman. Bizga o'xshagan shogirdlarni tarbiyalashdan hech qachon charchamanglar ustozlar.

Shunqor Abdurasulov,
Boks bo‘yicha jahon chempioni.

👉каналга уланиш
#ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни

"1 Октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан "Ватанпарвар" ташкилоти Оҳангарон шаҳар ЎСТК томонидан ташкилот ходимлари ўртасида ўқ отиш мусобақаси ўтказилди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.

👉каналга уланиш