Оhangaron shahar hokimligi
3.64K subscribers
39.9K photos
2.56K videos
67 files
8.99K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#монумент

Бугун Оҳангарон шаҳар ХТБга қарашли 8-умумий ўрта таълим мактабида "Китоб монументи" ни очиш маросими ўтказилди.

Маросимда Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов ва бир қатор мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этди.

"Китоб монументи" ни шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов очиб берди ва иштирокчилар билан эсдалик учун суратга тушди.

👉каналга уланиш
#билимлар_куни
#биринчи_қўнғироқ

Оҳангарон шаҳар 4-сектор раҳбари А.Мўминов сектор ҳудудига кирувчи 6-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан яқиндан суҳбатлашди. Биринчи синф ўқувчиларининг ўқув хоналари билан танишди ва ўқувчиларга таълим олишида омад тилади.

👉каналга уланиш
"IELTS 7+" kurslariga qabul boshlandi!

🚀 "Harvard English School" o'quv markazining IELTS 7+ guruhlari uchun qabul boshlandi. Siz ushbu kursda o'qib, IELTS instruktor Ms Zohidabonu and Mr Oyatillo qo'l ostida qisqa vaqt ichida IELTS imtixonidan kamida 6.0 ballni qo'lga kiritasiz.

Kurs davomiyligi 2 oyni tashkil qiladi va siz eng kamida Intermediate darajasida bo'lishingiz kerak. IELTS7+ kursimizda o'qigan barcha o'quvchilarimiz 6.5-7.5 ballni qo'lga kiritib kelishmoqda.

Qabul : 10-sentabrgacha

🎯 Shuni ta'kidlash joizki, ustozlarimiz talabchan va har bir o'quvchisining natijasi uchun maksimal harakat qiladigan o'qituvchilarimizdandir.

📞 Tel: +998975377757

👉каналга уланиш
#билимлар_куни
#биринчи_қўнғироқ

Бугун Оҳангарон шаҳар умумтаълим мактабларида ўқувчилар қалби қувончга тўлган. Шаҳар ХТБга қарашли 5-умумий ўрта таълим мактаби яна ўз ўқувчиларини қарши олди.

📚Ўз олдиларига таълим олишдек буюк мақсадни қўйиб келган мўрғак қалб соҳиблари - ёш болажонлар энди илм маскани даргоҳида.
Қўнғироқ чалинди. Қалблар ҳаяжонда.

⚡️Оҳангарон шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари А.Турдибаев, шаҳар прокурори ўринбосари А.Олимов ва бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари 5-мактаб ўқувчилари билан учрашди. Уларнинг келгуси ўқишларига муваффақият тиладилар.

👉каналга уланиш
#4_сектор
#сайёр_қабул

Оҳангарон шаҳар "Бирлик" МФЙ биносида 4-сектор раҳбари А.Мўминов бошчилигида маҳалла фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда аҳолининг мурожаатлари тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди.
Қолган муаммолар ечими бўйича тегишли мутасаддиларга вазифа юклатилди.

👉каналга уланиш
#бугун_туғилган_кун

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Оҳангарон шаҳар ҳокими ёрдамчиси Равшан Мажидовни таваллуд айёми билан самимий қутлаймиз.

Ҳурматли Равшан Тоирович!
Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз.
Оҳангарон шаҳрининг равнақи, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ижобий ютуқларни қўлга киритиши йўлидаги хизматларингизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

👉каналга уланиш