Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.3K photos
2.52K videos
67 files
8.83K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#фоторепортаж

30 июль — Халқаро дўстлик куни.

📃 2011 йил 3 майда БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган.

📸С.Сапаралиев

👉каналга уланиш
Ўзбекистон халқига халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Поздравление народу Узбекистана с Днем дружбы народов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🛑Ohangaron shahrida joylashgan, minglab o'quvchilarni talabalik baxtiga muyassar bo'lishiga sababchi bo'lgan "Bright" o'quv markazi 2021- yilning ilk talabalasini e'lon qilmoqchi!

🛑"Bright" o'quv markazi o'quvchisi Jurgunova Nozima Toshkent shahrida joylashgan Koreyaning xalqaro YODJU universitetiga talabalikka tavsiya etildi!

🛑"Bright" o'quv markazi Jurgunova Nozimaga navbatdagi DTM imtihonlarida omad tilab qoladi!!

🛑Yangi o'quv yili uchun quyidagi fanlardan yangi guruhlarni ochilishini e'lon qilmoqchimiz:

🟢Ona tili va adabiyot
🟢Tarix
🟢Matematika
🟢Ingliz tili(Grammar)
🟢Ingliz yili (IELTS 8+)
🟢Rus tili
🟢Arab tili
🟢Biologiya
🟢Kimyo

☎️Siz ham talaba bo'lmoqchi bo'lsangiz yoki chet tillarini puxta o'rganmoqchi bo'lsangiz, hoziroq "Bright" o'quv markaziga murojaat qiling!

☎️+998909665451
@LBright_Ohangaron @bright_centreN1
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасида COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун шароит йўқлиги сабаб бошқа беморлар билан бир хонага жойлангани тўғрисида эътироз билдирилган.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати шуни маълум қиладики, ҳозирги кунда бутун дунёда, жумладан юртимизда эпидемиологик вазият кескинлашиб, аҳвол оғирлигича қолмоқда.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасида “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморлар даволанмайди. Шифохонага мурожаат қилган беморлардан даставвал “COVID-19” инфекциясига тест олинмоқда. Агарда беморларда вирус аниқланса, зудлик билан “COVID-19” касаллигини даволаш учун мўлжалланган махсус шифохоналарга юборилмоқда. Пневмония касаллиги аниқланган ҳолатларда шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам ва терапия бўлимларининг бошқа беморлардан ажратилган ҳолда алоҳида палаталарида даволанишмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, “COVID-19” касаллигига қарши эмланинг. Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

👉каналга уланиш
#ифтихор
#китобхон_оила
#онлайн

📚Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган "Ёш китобхон оила" танловининг Тошкент вилояти босқичи айни дамда бўлиб ўтмоқда
.

📖22 та туман ва шаҳар иштирокчилари орасида Оҳангарон шаҳридан Абдувоитовлар оиласи қатнашмоқда. Улар билим ва салоҳиятларини ишга солиб, фахрли ўринларни эгаллашига ишонамиз.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида турли асбоб ускуналар берилди.

👉каналга уланиш
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар "Намуна" МФЙ аҳолиси маҳаллада полиэтилен ишлаб чиқарувчи цехнинг қурилишидан норозилиги айтилган.

Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддилар ўрганиш олиб боришмоқда. Натижаси ҳақида яна маълумот берилади.

👉каналга уланиш
Даволаш муассасаларига қўйиладиган
ёнғин хавфсизлиги талаблари.


Шифохона раҳбари ҳар куни беморларга жавоб бериш ва янгиларини қабул қилиш ишлари тугатилгандан сўнг шифохонанинг ҳар бир биносида мавжуд беморларнинг ва тиббиёт ходимларининг сони тўғрисида шаҳар ёнғин-қутқарув қисмига хабар бериши шарт.

Ҳаракати чекланган беморлар доимо бўладиган шифохоналар ва бошқа даволаш муассасаларининг бинолари, ҳар бешта беморга (ногиронга) бир дона хисобида санитар замбиллари билан таъминланган бўлиши шарт. Шифохоналарда оғир беморлар ва болалар учун мўлжалланган хоналарни бинонинг пастки қаватларида жойлаштириш керак.

Беморлар хоналаридаги ётиқлар ўртасидаги оралиқ масофа 0,8 м кам бўлмаслиги, марказий (асосий) йўлакнинг кенглиги эса 1,2 м кам бўлмаслиги шарт. Стуллар, тумбочка ва бошқа мебеллар эвакуация йўлларини ва эшикларини тўсиб қўймаслиги керак.

Беморлар хоналарига (палата) кислород бериш, қоида тариқасида, марказлашган ҳолда алоҳида ўрнатилган баллонлар қурилмаси (баллонлар сони 10 тадан ортик бўлмаган) орқали ёки марказий кислород таянч масканидан (баллонлар 10 тадан сони ортиқ бўлса) амалга оширилиши керак. Марказлашган ҳолда кислород билан таъминлаш йўлга қўйилмаган бўлса, кислород ёстиқчаларидан фойдаланиш тартиби муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.

Даволаш муассасаларида қуйидагилар тақиқланади:
а) беморлар хоналари жойлашган корпусларда даволаш жараёни билан боғлиқ (лойиҳалаш меъёрларида белгиланганларидан ташқари) бошқа хоналарни жойлаштириш;

б)йўлакларда, холл ва бошқа эвакуация йўлларида кароватлар ўрнатиш;

в) беморлар ва тиббиёт ҳодимлари бўладиган хоналарнининг деразаларига металл панжаралар ўрнатиш;

г) ёғочли деворлар ва шифтларга гулқоғоз ёпиштириш ва уларни ёнувчи нитро ёки мойли бўёқлар билан бўяш;

д) хоналарни пардозлаш учун енганда заҳарли моддалар материаллардан фойдаланиш;

е) кислород баллонларини даволаш муассасаларинг бинолари
ичига ўрнатиш ва улардан фойдаланиш;
ж) беморлар хоналарига кислород юбориш учун резина ва пластмасса қувурлари (шлангдан)дан фойдаланиш;

3) носоз даволаш электр жиҳозларидан фойдаланиш;

и) иситиш печларининг ўт ёқиш эшикларини беморлар хонасига ўрнатиш;

к) даволаш муассасаларининг ертўла ва цокол қаватларида устахона ва омборхоналарни жойлаштириш.

Сув қайнатгич, сув иситгич ва титанлар ўрнатиш, тиббиёт асбобларини стерилизация қилиш ҳамда парафин ва озокеритларни эритиш (иситиш, қиздириш) ишлари фақат шу мақсад учун алоҳида ажаритилган ҳоналарда амалга оширилишига рухсат берилади. Тиббиёт асбобларини қайнатиш учун спиралли стерилизаторлардан фойдаланиш керак. Ушбу мақсадда керогаз, керосин лампалари ва примуслардан фойдаланиш тақиқланади.

Лабораториялар, бўлимлар, шифокорлар хоналарида дори воситалари ва реактивларни (спирт, эфир ва шу каби бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқларни) ёпиладиган махсус металл шкафларда умумий миқдори 3 кг дан кўп бўлмаган ҳамда ўзаро бир-бири билан сақлаш мумкинлигини инобатга олган ҳолда сақлашга рухсат этилади.

Ҳажми 300 кг дан ортиқ бўлган рентген плёнкаларини сақлаш хоналари алоҳида турган биноларда жойлаштирилиши керак, ҳажми 300 кг дан кам бўлган ҳолда 1-турдаги ёнғинга қарши девор ва ораёпмалари билан тўсиб ажратилган сақлов хоналарда сақлашга рухсат этилади. Рентген плёнкаларини архив сақловхоналаридан қўшни биноларгача бўлган масофа 15 м дан кам бўлмаслиги керак.

Оҳангарон шаҳар ФВБ бўлинмаси бошлиғи
Ферузжон Нуритдинов, лейтенант.

👉каналга уланиш