Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.67K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Сирдарё вилоятидаги "Сирдарё универсал ойна" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сирдарё универсал ойна" в Сырдарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўтган йилга нисбатан Давлат бюджети даромадлари ошди

2020 йил I ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн. сўмни ташкил этиб ўтган йил мос даврига нисбатан 7,5 трлн. сўмга кўп маблағлар ундирилди.

Март ойининг учинчи декадасидан карантин бўйича қатъий чекловлар киритилиши айрим йўналишдаги тадбиркорлик фаолиятининг тўхташи ёки фаоллигининг қисқариши туфайли ҳамда берилган солиқ имтиёзларини ҳам инобатга олган ҳолда, II чоракда солиқ даромадлари I чоракга нисбатан -1,7 трн. сўм ёки 7 фоизга пасайди.

Умуман олганда, 2020 йил 1 июль ҳолатига солиқ тушумлари 45,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 6,8 трлн. сўмга (17,2 фоиз) кўп маблағлар ундирилган.

Тушумларни асосий солиқлар кесимида қисқача таҳлил қиладиган бўлсак, қўшилган қиймат солиғи бўйича жорий йил январь-июнь ойларида тушумлар 14,3 трлн. сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 трлн. сўмга камайиб, йиллик прогнозга (44,2 трл. сўм) нисбатан эса 32 фоизни ташкил этди.

@uzauz
#тайинлов

✔️Арипов Музаффар Акбарович 2020 йил 22 августдан Тошкент вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири лавозимига тайинланди.

🔹Мазкур лавозимда иш бошлашдан аввал Арипов Музаффар Акбарович Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими вазифасида фаолият юритган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#муносабат

📝Фуқаролар томонидан "Янги баланд" каналининг Оҳангарон шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмини (Наврўз ошхонасининг атрофи) тозалаш натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар йўлни тўсиб қўйганлиги ва ҳаракатланишда қийинчилик туғдираётганлиги тўғрисида мурожаат бўлган эди.

Бугун масъуллар томонидан чиқиндилар бартараф этилди ва аҳолининг ҳаракатланиши учун шароит яратилди.


Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги
.

Каналга уланиш:👇
📡https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
⚡️Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев умумтаълим муассасаларининг 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида Оҳангарон шаҳрида бўлиб, мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашди.

✔️Учрашув эркин мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаралиев, вилоят бошқарма ва ташкилот раҳбарлари қатнашди.

✳️Б.Мусаев даставвал юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ вазият, унга қарши курашиш чора-тадбирлари ва амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Учрашув давомида ўқитувчилар ва ота-оналар билан бевосита мулоқот қилиб, янги ўқув йилида анъанавий ва масофавий ўқиш жараёнини ташкил этилиши бўйича фикр ва таклифларни тинглади.

📝Шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб, мактабларни 2020-2021 ўқув йилига тайёрлаш бўйича бир қатор тавсиялар берди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот xизмати

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvIN
❗️Барча мактаб ўқитувчилари гриппга қарши эмланади

Президент қарорига биноан, республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар, педагогик ва бошқа (ёрдамчи) ходимлари марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар гриппга қарши эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тарғибот

Тўй ва бошқа тадбирларни ихчам ва карантин талабларига амал қилган ҳолда ўтказиш бугунги кун учун долзарб аҳамиятга эгадир.

🔹 "Гулистон" МФЙ да ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Ўқитувчи кўчасида яшовчи Х.Шерматовнинг хонадонида бўладиган қиз базмини ихчам, талаб даражасида ўтказиш тушунтирилди.

📌Шунингдек, ишчи гуруҳ 2020 йилнинг 29, 30 август кунлари тўй ўтказиш режалаштирилган Алиев ва Алимовлар хонадонида бўлиб, тарғибот тушунтириш ишлари олиб боришди.

@ohangaronshahar
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

✔️моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

✔️боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

✔️ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

👉Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

Қарорга қўра, республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмланади.

@ohangaronshahar
🔺2020 йил 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 195 (+141) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари
Тошкент шаҳрида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, яна 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 83 ёшли А.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 36 562 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 338 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ohangaronshahar