Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президентимизнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Бугун Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессия ўтказилиши белгиланган.

👉каналга аъзо бўлиш
#онлайн
#сессия

Айни вақтда Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтяпти.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

Тафсилотлар хусусида батафсил маълумот берилади.

👉каналга аъзо бўлиш
Нурафшон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Даврон Хидоятов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, вилоят фаоллари сўзга чиқиб, номзод ҳақида фикрларини билдирди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Даврон Хидоятов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

В городе Нурафшане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит сессия Ташкентского областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства рекомендовал на должность хокима Ташкентской области кандидатуру Даврона Хидоятова, исполняющего обязанности главы региона.
Взявшие слово народные депутаты, активисты области высказали свои мнения о кандидате. По итогам голосования Даврон Хидоятов утвержден хокимом области.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#муносабат

“Оҳангарон ҳаёти-Жизнь Ахангарана” газетасининг 2021 йил 12 мартдаги №9-10-сонида “Кутубхона кутиб турадиими?” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Оҳангарон шаҳридаги Ахборот кутубхона марказининг бугунги ҳолати шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари назоратидан четда эмас.

Марказнинг моддий техника базасини яхшилаш мақсадида 2020 йилда 25 млн. сўм маблағ ажратилди, шунингдек, шаҳар марказидан ахборот кутубхона маркази қуриш ва уни тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, ижрога қаратилган.

Шаҳар ҳудудида бугунги кун талабидан келиб чиқиб, замонавий Ахборот-кутубхона маркази бунёд этиш учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2000 м² ер майдони, 3,5 млрд. сўм маблағ талаб этилади. Ҳозирда мазкур маблағ манбаасини топиш чоралари кўрилмоқда.

@ohangaronshahar
Халқ депутатлари кенгаши сессиясида Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар муҳокама қилинди.
Чирчиқ шаҳрини замонавий инновациялар ва инвестициялар шаҳрига айлантириш, шу намуна асосида вилоятнинг бошқа шаҳарларини ҳам комплекс ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Мутасадди раҳбарлар Президент айтган устувор вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан халқ депутатлари олдида ҳисобот берди.

Основные направления и задачи комплексного развития Ташкентской области обсуждены на сессии кенгаша народных депутатов.
Поставлена задача превратить Чирчик в город инноваций и инвестиций, на основе этой модели разработать программы комплексного развития остальных городов области.
Ответственные руководители доложили депутатам о предстоящей работе по исполнению поставленных Президентом приоритетных задач.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter