Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.8K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Якуний_натижа

ДХХ КУБОГИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

«Янгиобод» маҳалласи Оҳангарон шаҳри чемпиони. Улар финалда «Хонобод»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Бизни кузатинг:
👇👇👇👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ёшлар_учрашуви

4-секторда навбатдаги ёшлар учрашуви...

📌 Бугун шаҳримиздаги 4-сектор ҳудудидаги "Қўрғон" МФЙда 4-сектор раҳбари ДСИ бошлиғи А.Мўминов ёшлар билан учрашув ўтказди.

Қабулда ёшларнинг ишсизлик, субсидия ажратиш ва бошқа масалаларда мурожаатлари тингланди. Фуқаро Б.Илёсованинг моддий ёрдам ажратиш бўйича қилган мурожаатига асосан фуқарога сектор рахбари ва МФЙ раиси томонидан моддий ёрдам ажратилиб, мурожаат ижобий ҳал қилинди. Ҳамда қолган мурожаатлар ижроси бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#шундай_эмасми

Биз қорани ёки оқни ўргатдик.
Қолган рангларни эса беркитдик.

©Доктор Оиз Қарний

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#халқ_таълимидан

❇️Оҳангарон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуси ҳамда ПҚ-112-сонли “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ватан болалар мадҳида” ижодий кўрик-танлови бўлиб ўтди.

📌Кўрик-танловда ўқувчилар 4 та шарт бўйича беллашдилар.

📎Танлов натижаларига кўра, 1-ўрин 1-мактаб жамоасига, 2-ўрин 9-мактаб жамоасига, 3-ўрин 3-мактаб жамоасининг иқтидорли ўқувчиларига насиб этди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ижодий_кеча

Айни дамда шаҳримиздаги 1-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо билан ижодий учрашув бўлиб ўтмоқда...

https://t.iss.one/ohangaronshahar