Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.8K photos
2.5K videos
67 files
8.73K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Китоб_ҳафталиги
#Оҳангарон_шаҳри

📚Оҳангарон шаҳридаги "Халқ кутубхонаси" ҳақида эшитганмисиз?

📍Бу китобларни одамлар уйларидан олиб келиб беришган. Шу тариқа китоб фонди шаклланган. Шаҳар ҳокимлиги 1-сектор маъмурий биносидан шинам жой ажратган ва бинойидек кутубхона йўқ жойдан пайдо бўлган.

📹Тафсилотлар билан "Адолат" МФЙ раиси Ҳосият Ҳусанбоева таништиради.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги
#Оҳангарон_шаҳри

Оҳангарон шаҳрида ДХХ кубогининг шаҳар босқичи финали ўтказилди.

⚽️Финал босқичида ҳар бир секторда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзаро беллашди. Финалда "Янгиобод" ва "Хонобод" маҳаллари ёшлари куч синашди.

📁Мусобақада 4:2 ҳисобида "Янгиобод" ёшлари ғолиб бўлишди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

🔍Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов иштирок этди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ҳашар
#Оҳангарон_шаҳри

🌿Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Шаҳар сектор раҳбарлари шаҳримиздаги “Ҳаким ота” қабристонида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида иштирок этишди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Етакчи_минбари #Оҳангарон_шаҳри

"Бўстон" маҳалласида пайшанба киберспорт куни деб эълон қилинган

🗓 Шу куни маҳалладаги 5 та кўча ёшлари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтади. 5 ташаббус доирасидаги тадбирларда ҳудуд ёшлари жуда фаол.

🔰 Маҳалла етакчиси Асадбек Турсунов иш фаолиятини шундан бошлади. Бугун 3 нафар ишсиз қизларга Ёшлар жамғармаси ҳисобидан тикув машиналари олиб берилди, 1 нафар талабанинг тўлов-шартнома пули тўлаб берилди, 2 нафар ёш касбга ўқитилди, 3 нафар йигит-қиз эса имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлигини бошлаб юборди.

💭 Асадбек иш бошлаганда маҳаллада сартарошхона йўқлигига эътибор қаратди. Яқинда ёшларнинг бири шу соҳага йўналтирилиб, ҳудудда сартарошхона фаолият бошлайдиган бўлди.
Маҳаллада чала қурилиб, қолиб кетган футбол майдони бор. Ҳомий жалб этиб, шуни ишга тушириш ҳаракатидамиз. Худо хоҳласа бу жойдан машҳур футболчилар етишиб чиқади, дейди Асадбек.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi