Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#жараён

Тошкент вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган режага мувофиқ Оҳангарон труба металлургия заводида учрашув ташкил этилди.

✔️Вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда шаҳардаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтган мазкур учрашувда корхона вакилларининг муаммо ва таклифлари тингланиб тегишли чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ижросига масъуллар тайинланди.

👉каналга уланиш
#долзарб

⚡️Оҳангарон шаҳар ҳокими-фуқаро мухофазаси бошлиғининг Фармойишига асосан Оҳангарон шаҳри худудида уй хайвонларини ўта хавфли-юқумлик касаликларини тарқатишларини олдини олиш, фуқароларда эпидемиологик маданиятни шакллантириш ҳамда ис-газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида "махсус ишчи гуруҳ"лар томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоят Ободонлаштириш бош бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги 22 та туман ва шаҳарлардан куч-воситалари жалб қилиниб, қаровсиз (дайди) ҳайвонларни тутиш ҳамда қаровда бўлганларини эмлаш ишлари олиб борилди.

🔖Шунингдек, шаҳар ахолисини эпидемиологик маданиятини ошириш мақсадида, аҳоли вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, эслатмалар тарқатилди.

♻️Бундан ташқари, ис-газидан заҳарланишни олдини олиш, ҳаво-газ аралашмасини чақнаши, ёнғинлар профилактикасини тағриб этиш мақсадида қўшимча йўриқномалар ўтказилди.

✔️Бу каби ҳамкорликдаги тадбирлар давом этади.

👉каналга уланиш
​​#расмий

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Оҳангарон шаҳрида итларни оммавий тутилиши ва ўлдирилиши ҳақида материал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Сўнгги вақтларда Оҳангарон шаҳрида дайди итлар кўпайиб кетиши натижасида аҳолининг хавфсизлиги билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар содир бўлмоқда. Хусусан, жорий йил бошидан шаҳар тиббиёт бирлашмасига 53 нафар шаҳар фуқароси ит тишлаши жароҳати билан мурожаат қилган. Бундан ташқари Ободонлаштириш бошқармасига дайди ҳайвонларнинг зарари билан боғлиқ 250 дан ортиқ оғзаки ва ёзма мурожаатлар келиб тушган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳарлардан бириктирилган Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, шаҳар ИИБ, Ветеринария ва Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг масъул ходимларидан иборат бригадалар тузилган ҳолда шаҳар ҳудудида қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар ва мушукларларни тутиш ҳамда эгалик ҳайвонларни эмлаш ишлари ташкил этилмоқда.

Ишчи гуруҳлар томонидан 2022 йил 25 мартдан ҳозиргача 273 та қаровсиз (дайди) итлар тутилиб, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Ҳаёт” МЧЖга тегишли тартибда топширилди, 115 та ит ва мушуклар касалликкка қарши эмланди.

Тадбир давомида итларни отиб ўлдирилиши билан боғлиқ қолат содир этилмаган. Фақат фуқаронинг мурожаатига кўра 1 та ит чалажон ҳолатда олиб келинган.

Шу ўринда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлардан маълумотнинг асослилигига эътибор беришларини сўраб қоламиз ва юқоридаги барча тадбирлар аҳолининг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.

👉каналга уланиш
#4_сектор
#сайёр_қабул

Оҳангарон шаҳар 4-сектор рахбари Анвар Мўминовнинг сектор ҳудудидаги "Қўрғон" МФЙда яшовчи ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

🔖 Учрашув давомида ёшлар томонидан кўтарилган 6 та муаммоли масаланинг 3 таси жойида ҳал қилинди, қолган 3 та мурожаатлар ижроси бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar
#Очиқ_бюджет

Йўлларингиз таъмирталабми?
Муаммога ечим излаб чарчадингизми?

У ҳолда диққат қилинг!

Очиқ бюджет ахборот порталида жорий йил 1 апрелдан «Менинг йўлим» лойиҳаси ишга туширилмоқда. Телефонингизни қўлга олинг, лойиҳада иштирок этинг ва йўлларингиз равон бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Ёдда тутинг, ҳар бир овоз муҳим!

📊Батафсил маълумотлар юқоридаги инфографикада👆

@ohangaronshahar